@fcmetallurg


Channel's geo and language: not specified, not specified
Category: not specified


Official channel

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
not specified, not specified
Category
not specified
Statistics
Posts filter


Forward from: Championat.asia
Умид Аҳмаджонов 🇺🇿Ўзбекистон U-23 терма жамоасига табрик йўллади https://championat.asia/uz/news/186844


Forward from: Uzbekistan Football Association
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзоларига табрик йўллади — http://the-uff.com/news/sections/uff/10746


Forward from: Championat.asia
Финалдаги барча голлар ва тақдирлаш маросими ВИДЕО https://championat.asia/uz/news/186831








Осиё чемпионлиги муборак, Ўзбекистон!
Бугун Хитой Халқ Республикасининг Чангзоу шаҳрида 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё чемпионати Ўзбекситон терма жамоасининг улкан ғалабаси билан ниҳоясига етди. Финалда Равшан Ҳайдаров шогирдлари чемпионат кашфиёти бўлган Вьетнам терма жамоасини муросасиз баҳсда 2:1 ҳисобида доғда қолдиришди. Қитъа чемпионатини гуруҳ баҳсларида мағлубият билан бошлаган ҳар иккала жамоа икки ҳафта мобайнида ўз мамлакатлари футбол ишқибозларини хурсанд этган ҳолда финалгача етиб келишди. Ҳал қилувчи ўйинда ҳам улар ўзларига билдирилган ишончни тўлиқ оқлашди. Ғолиб жамоанинг номини аниқлаш учун 90 дқиқа камлик қилди. Фақатгина экстра таймлар якунланиб бораётган бир пайтда Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийининг яширин қуроллари иш берди. 118-дақиқада майдонга заҳирадан туширилган Андрей Сидоров орадан бир дақиқа ўтар ўтмас ғалаба тўпини киритди.
Шу нарсани мамнуният билан эътироф этиш керакки, бу ғалабада Бекободнинг “Металлург” жамоаси ҳам ўзининг муносиб ҳиссасини қўшди. Айнан ўтган мавсум “Металлург”да ўйнаб юрган пайтларида марказий ҳимоячилар – Достонбек Турсунов ҳамда Исломжон Қобиловлар Ўзбекистон якунига U-23 терма жамоасига жалб этилганди. Мавсум давомида Равшан Акмалович “Металлург” билан учта спарринг ўйин ўтказди. Буларнинг барчаси ёшлар терма жамоамизнинг умумий ютуғида қўл келганлигидан мамнунмиз.
"Металлург" ПФК раҳбарияти, мураббийлар штаби, барча футболчилари Ўзбекистон U-23 терма жамоамизнинг Осиё чемпиони бўлганлиги билан Ўзбекистон футбол федерациясини, Профессионал футбол лигасини, ёшлар терма жамоаси мураббийларини, ўйинчиларини ва ушбу жамоанинг шаклланишида ўзларининг муносиб ҳиссасини қўшган мамлакатимизнинг барча футбол клубларини самимий табриклайди. Зафарли онларимиз бардавом бўлишини тилайди. 2018 йил муваффақиятли бошланди. Насиб бўлса бу ютуқлар охиргиси бўлиб қолмайди ва йил давомида футбол соҳасида ишқибозларимиз янги ва янги ғалабаларнинг шоҳиди бўлишади деб умид қилиб қоламиз!

U-23 Осиё чемпионати. Финал. 27.01.2018. Чангзоу, Хитой
Вьетнам U-23 - Ўзбекистон U-23 1:2
Голлар: Нгуен Куанг Хаи 41 - Рустамжон Ашурматов 8, Андрей Сидоров 119,

Вьетнам U-23: 1.Буи Тиен Дунг, 2.Пхам Хуан Ман, 4.Буи Тиен Дунг, 6.Луонг Хуан Труонг, 8.Хпам Дук Хуй (Ха Дук Чин, 57), 10.Нгуен Конг Пхуонг (20.Буи Тиен Дунг, 80), 11.До Дуй Ман, 14.Пхан Ван Дук (7.Нгуен Хонг Дуй, 109), 17.Ву Ван Тан, 19.Нгуен Куанг Хаи, 21.Тран Дин Тронг.

Ўзбекистон U-23: 1.Ботирали Эргашев, 2.Рустамжон Ашурматов, 4.Акромжон Комилов, 5.Аббосжон Отахонов (22.Бобур Абдихолиқов, 103), 6.Азизжон Ғаниев, 7.Одилжон Ҳамробеков, 8.Жасурбек Яхшибоев (16.Дониёр Нарзулаев, 46), 9.Забиҳилло Ўринбоев, 10.Жавоҳир Сидиқов (11.Андрей Сидоров, 118), 17.Достонбек Ҳамдамов, 20.Достонбек Турсунов.

Огоҳлантиришлар: Жасурбек Яхшибоев 10, Одилжон Ҳамробеков 34, 20.Буи Тиен Дунг 101, Достонбек Турсунов 110, До Дуй Ман 110,






“Металлург”: “Андижон” билан учрашувда ҳисоб очилмади
Бекободнинг “Металлург” жамоаси январь ойи ҳисобидан сўнгги назорат учрашувини бугун “Бунёдкор” академияси майдонида “Андижон” жамоасига қарши ўтказди. Қизиқарли кечган учрашувда жамоалар ўз дарвозалари даҳлсизлигини сақлаб қолишди – 0:0.
Мазкур назорат учрашувида ҳам Андрей Шипилов жамоа ихтиёрида кўрикда бўлиб турган ўйинчиларга кўпроқ эътибор қаратди. Ўз навбатида асосий таркибнинг баъзи ўйинчиларида кичик жароҳат борлиги сабаб майдонга туширилмади.
Навбатдаги ҳафта йиғинидан кейин мураббийлар штаби кўрикда бўлиб турган бир қатор ўйинчиларга жавоб беришди. Келгуси ҳафтадан эса “Металлург” тайёргарликни Тошкент вилоятида давом эттиради.
“Металлург” – “Андижон” – 0:0. 27 январь 2018 йил. Назорат учрашуви. “Бунёдкор” академияси.
“Металлург”: Никита Рибкин, Шерзод Файзиев, Аброр Хусинов, Аброр Тошқўзиев, Дилёрбек Ирматов, Шаҳзод Шайманов, Павел Смоляченко, Жасур Ҳасанов, Соҳибжамол Давлатжонов, Ислом Исоқжонов, Орифхўжа Абдухолиқов.
Заҳирадан майдонга тушганлар: Зафар Сафаев, Дониёр Ҳошимов, Алишер Мирзаев, Худойшукур Сатторов, Андрей Шипилов-junior, Алишер Зиёвуддинов, Муҳаммадодил Қаҳрамонов, Тимур Толипов, Нодир Мавлонов, Маъруф Жумаев, Павел Пуришкин.


Металлург - Андижон назорат учрашуви бўлиб ўтди


"Металлург" ПФК раҳбарияти, мураббийлар штаби, барча футболчилари Ўзбекистон U-23 терма жамоамизнинг Осиё чемпиони бўлганлиги билан Ўзбекистон футбол федерациясини, Профессионал футбол лигасини, ёшлар терма жамоаси мураббийлари, ўйинчиларини ва ушбу жамоанинг шаклланишида ўзларининг муносиб ҳиссасини қўшган барча клубларимизни самимий табриклайди. Зафарли онларимиз бардавом бўлишини тилайди. 2018 йил муваффақиятли бошланди. Насиб бўлса бу ютуқлар охиргиси бўлиб қолмайди ва йил давомида футбол соҳасида ишқибозларимиз янги ва янги ғалабаларнинг шоҳиди бўлишади деб умид қилиб қоламиз!


Одилжон Ҳамробеков Осиё чемпионатининг энг яхши ўйинчиси




Биз Осие чемпионимиз! Барча юртдошларимизни, футбол сохаси ходимларидан тортиб мухлисларимизни еркин галаба билан табриклаймиз!




Иккинчи таймда дарвозаларга гол урилмади, хисоб узгармай колди - 1:1.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Биринчи таймдан сўнг ҳозирча дуранг - 1:1


ўйинчиларимизнинг майдонда жойлашуви

20 last posts shown.

166

subscribers
Channel statistics