Хоразм вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси │ Ниқоб тақинг!


Channel's geo and language: not specified, not specified
Category: not specified


Хоразм вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси расмий телеграм канали - t.me/xorazmssb
Ariza, shikoyat va takliflar uchun murojaat yo'llash @sogliqnisaqlash

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
not specified, not specified
Category
not specified
Statistics
Posts filter


“Маҳаллабай” тизими доирасида тиббий кўрик ташкил этилди

“Обод қишлоқ” ва “Маҳаллабай” ишлаш дастурлари доирасида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан вилоят марказига узоқ ҳудуд ҳисобланган маҳаллаларида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди.
Кейинги йилларда Президентимиз томонидан қабул қилинаётган қарор ва фармонлар, илгари сурилаётган ташаббуслар натижасида аҳолининг турмуш даражаси тубдан яхшиланмоқда. Ислоҳотларда тиббиёт ходимлари ҳам фаол иштирок этмоқда. Хусусан, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилган ҳужжатлар ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Тадбир давомида тиббиёт ходимлари томонидан соғлом турмуш тарзи тамойилларига риоя қилиш, хусусан соғлом овқатланиш, таомномаларга табиий маҳсулотларни кўпроқ киритиш, мунтазам бадантарбия машғулотлари билан шуғулланиш, ортиқча вазндан халос бўлиш хусусида кўргазмали материаллардан фойдаланган ҳолда батафсил тушунтириш ишлари олиб борилди.

👉Батафсил ўқинг

▶️@xorazmssb


Вилоятда нур терапияси билан соғлом ҳаёт сари қадам ташланди

Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Хоразм филиалига Чехия Республикасида ишлаб чиқарилган “Терабалт” масофадан туриб бошқариладиган нур терапияси ўтказишга мўлжалланган ускунанинг олиб келиб ўрнатилгани ва филиалда “Радиология” бўлимининг очилиши муносабати билан “Нур терапияси билан соғлом ҳаёт сари!” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари С.Салаев, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи И.Ҳажиев, Республика ихтисолаштирилган онкология ва радиология илмий – амалий тиббиёт маркази директори М.Тилляшайхов, филиал ходимлари, меҳнат фахрийлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Сўзга чиққанлар филиал жамоасини ҳамда бутун хоразмликларни Нур тиббиёт ускунаси фаолият бошлагани билан табриклашди.
Вилоят тиббиётида шу каби ташаббускорлик ва янги ислоҳотлар амалга оширилиши давом этмоқда.

▶️@xorazmssb


ТАЙИНЛОВ

Хоразм вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғига ўринбосар тайинланди

Cоғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Урганч шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган Матназаров Улуғбек Худайназарович Хоразм вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг оналик ва болаликни муҳофаза қилиш ҳамда репродуктив саломатлик бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

46 ёшли шифокор Улуғбек Матназаров ўз фаолияти давомида Хоразм вилоят перинатал марказида акушер гинеколог шифокор, даволаш ишлари бўйича бош шифокор ўринбосари лавозимларида ҳам фаолият кўрсатган.

Хоразм вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати

▶️@xorazmssb


САЛОМАТЛИК АКЦИЯСИ
Маълумки, шу кунларда соғлиқни сақлаш вазирлигининг ташаббуси билан “Бор меҳримиз шу Ватан, шу халқ учун” шиори остида саломатлик акцияси ўтказилмоқда. Акцияда Хоразмлик тиббиёт ходимлари ҳам фаол иштирок қилмоқда.
Хусусан, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази Хоразм филиали шифокорлари туманларга чиқиб, аҳолини тиббий кўрикдан ўтказмоқдалар, даво муолажалари тавсия қилиш билан бирга зарур ҳолларда жаррохлик амалиётлари ҳам ўтказилмоқда.
Куни кеча марказ Хоразм филиали бош шифокори Тоҳиржон Полвонов бошчилигида мутахассислар Гурлан туманига ташриф буюрдилар. Тиббий текширувлар давомида 80 ёшли Шукуржон момо Сапарбаевани оғир дард бевозта қилаётганлиги аниқланди. Диагностик таҳлиллардан сўнг Т.Полвонов бошчилигида филиал етук мутахассислари маҳаллий шифокорлар билан ҳамкорликда онахонда амалиёт ўтказишди. Бугунги кунда онахон ўзини яхши ҳис қилмоқда.
Акция доирасида вилоятининг бошқа туманларига ҳам ташриф буюриш режалаштирилган.

🔹Батафсил


ЕТУК ТРАВМАТОЛОГ ОРТОПЕДЛАР ХОРАЗМДА

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий амалий тиббиёт марказининг бир гуруҳ етук мутахассислари Хоразм вилоятида бўлиб, маҳорат дарслари ташкил қилдилар.
Дастлаб вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий-амалий маркази Хоразм филиалида беморлар тиббий кўрикдан ўтказилди. Тиббий кўрик жараёнида вилоятимизнинг шаҳар-туман тиббиёт бирлашмаларида фаолият кўрсатувчи травматолог-ортопедлар ҳам иштирок қилдилар. 20 дан зиёд беморларга турли тавсиялар берилди.
Шундан сўнг пойтахтдан ташриф буюрган етук мутахассислар О.Жаббарберганов, С.Сайдиахматхонов, тиббиёт фанлари PhD доктори A.Усмонов, К.Коракулов иштирокида вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий-амалий маркази Хоразм филиали, вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази ва “MEDLINE” хусусий клиникасида ўндан зиёд ноёб жарроҳлик амалиётлари ўтказилди.

🔹Батафсил

▶️@xorazmssb


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
СОҒЛОМ ТУРМУШ – САЛОМАТЛИК ГАРОВИ

▶️@xorazmssb


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тасарруфидаги даволаш профиликтика муассасаларида аҳоли ўртасида соғлом овқатланишни ташкил қилишга доир кўргазмали тарғибот тадбирлари ўтказилди. Бу ҳақда Хоразм вилоят телевидениесининг "Хоразм 24" дастурида.

▶️@xorazmssb


Аёл саломатлиги – жамият бойлиги

Республика репродуктив саломатлик маркази томонидан Хоразм вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси билан ҳамкорликда аҳоли репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш, оналар ва болаларга кўрсатилаётган тиббий-санитария ёрдами самарадорлигини ошириш каби бугунги тиббиётнинг олдидаги долзарб вазифаларга бағишланган семинар ташкил қилинди.
Семинарга вилоят репродуктив саломатлик маркази, скрининг маркази мутахассислари, тиббиёт бирлашмаларининг оналик ва болалик бўйича ўринбосарлари, бош гинекологлар, умумтаълим мактабларининг маънавият бўйича ўринбосарлари, мактабларда фаолият кўрсатувчи шифокор ва ҳамширалар таклиф қилинди.
Бу каби семинарлар Хоразм вилоятининг барча туман тиббиёт бирлашмаларида ташкил қилинмоқда.

🔹Батафсил ўқинг

Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати

▶️@xorazmssb


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
ШИФОКОРЛАР ЎЗАРО ТАЖРИБА АЛМАШДИ

Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт марказининг бир гуруҳ етакчи мутахассислари Хоразм вилоятида бўлиб, маҳорат дарслари ташкил қилдилар, ноёб жарроҳлик амалиётлари ўтказдилар. Хоразм вилоят телевидениесининг "Хоразм 24" дастуридаги лавҳа шу ҳақда.

▶️@xorazmssb


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
ШАНБА – САЛОМАТЛИК КУНИ

Шу муносабат билан вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан кунни спорт тадбирлари билан бошлаш анъанага айланган. Бу ҳақда Хоразм вилоят телевидениесининг “Вилоят ҳафта ичида” дастурида

▶️@xorazmssb


РАСМИЙ МУНОСАБАТ

ТИББИЙ ХИЗМАТ БЕЛГИЛАНГАН ТАРТИБ АСОСИДА КЎРСАТИЛГАН

Ижтимоий тармоқларда “Фуқаро К. А. нинг шифохонада стационар шароитда даволаниш учун ётганлиги, кўрсатилаётган тиббий хизматдан норозилиги” ҳақидаги видеоматериал тарқатилган.
Ушбу видеоматериалдаги ҳолат вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъул ходимлари томонидан тегишли тартибда ўрганилди. Маълум бўлишича, бемор К. А. ҳақиқатдан ҳам 2021 йил 4 январь куни соат 16:15 да тез тиббий ёрдам автомашинасида оғир аҳволда Хонқа туман тиббиёт бирлашмасига олиб келинган. Навбатчи шифокор Д. Ш. томонидан шошилинч тиббий ёрдам бўлимига ўтказилган ва керакли тиббий текширувлардан ўтказилиб, бирламчи даво муолажалари тайинланган. Беморда нафас ўтказувчанлиги яхшилангандан кейин 2021 йил 6 январдан қўшимча даво муолажалари тайинланган. Даво муолажалари учун дори воситалари ва тиббий буюмлар барчаси шифохона ички дорихона томонидан ажратилган. Даволаниш давомида бемор бўлим бошлиғи ва шифокорлар назоратида бўлган. Қилинган даво муолажалари ва бемор назорати Соғлиқни сақлаш вазирлигининг амалдаги протоколлари асосида олиб борилган.

Хоразм вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати

▶️@xorazmssb


РАДДИЯ

ҚВП БИНОСИ СОХТА, МАЪЛУМОТ ЁЛҒОН

Телеграм ижтимоий тармоғида “Аҳоли талаби билан Ўртаёп қишлоғида тез ёрдам шохобчаси ташкил қилинган эди. Озгина вақтдан сўнг “тез ёрдам” машинасини вилоятга олиб кетишди. Қишлоқ аҳли тез тиббий хизматга зор бўлиб ўтирибди. Қишлоқ врачлик пунктининг аҳволини эса таърифлашга тил ожиз...” мазмунида видео материал ва унга илова қилинган “Шикоят хати” тарқалган эди. Унда Қўшкўпир тумани, Ўртаёп кишлоғи аҳолисининг кўрсатилаётган тиббий хизматдан норозилиги айтилган.
Ушбу видеоматериалдаги ҳолат вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ходимлари томонидан жойига бориб, Ўртаёп МФЙ раиси ва маҳалла фаоллари билан биргаликда тегишли тартибда ўрганилди. Маълум бўлишича, видеороликда кўрсатиб ўтилган бино Ўртаёп қишлоғи маҳаллаларида умуман мавжуд эмас . “Шикоят хати”да имзоси келтирилган фуқароларни МФЙ раиси ва маҳалла фаоллари танишмади.
Маълумот ўрнида шуни айтиш керакки, ҳозирги кунда, Ўртаёп қишлоғининг 12 841 нафар аҳолисига 2019 йилда “Обод маҳалла” Давлат дастури асосида тўлиқ реконструкциядан чиқарилган 21-сон оилавий поликлиника малакали тиббий хизмат кўрсатмоқда. Бундан ташқари, бинода жойлашган тез тиббий ёрдам таянч пункти ва унга ажратилган автотранспорт воситаси кишлоқ аҳолисига биринчи тез тиббий ёрдам хизматини кўрсатмоқда. Қишлоқ аҳолиси кўрсатилаётган тиббий хизматдан мамнунлигини эътироф қилишди.

Хоразм вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати

▶️@xorazmssb


ГУРЛАНДА ТИББИЙ ХИЗМАТ СИФАТИ ЯНАДА ОШАДИ

Гурлан туман тиббиёт бирлашмасига қараши шошилинч тиббий ёрдам бўлими ва 9-сон оилавий поликлиникасининг янги бинолари фойдаланишга топширилди.

Тантанали тадбирда сўзга чиққан Хоразм вилоят ҳокими ўринбосари Санъатбек Салаев, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Иноят Ҳажиев,туман ҳокими Муроджон Ачилов ва бошқалар сўнгги йилларда мамлакатимизда соғлиқни сақлаш соҳасида олиб борилаётган улкан ислоҳотлар натижасида бирламчи тиббиёт тизими фаолияти тубдан яхшиланаётганлигини таъкидлаб ўтдилар.
Шунингдек, Эшимжирон қишлоғи Ёрмиш маҳалласида жойлашган 9-сон оилавий поликлиникасида маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан реконструкция ва қўшимча бино қуриш ишлари амалга оширилганлиги натижасида қишлоқ аҳлининг саломатлигини мустаҳкамлаш учун қўшимча имкониятлар яратилди.
Қурилиш-таъмирлаш ишлари 2021 йилда ҳам давом этади.

🔷Батафсил ўқинг.

Хоразм вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати

▶️@xorazmssb


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш тизими коронавирус пандемиясининг эҳтимолий янги тўлқинига тайёрми?

❓Хоразмда қанча стационар тиббий муассаса тайёр ҳолатда турибди?
❓Қанча шифо-ўринлари, реанимация ўринлари захира қилиб қўйилган?
❓Қанча шифокор ва ҳамширалар шай ҳолатда турибди?
❓Дори-дармонлар захираси етарлими?
❓Тиббий жиҳозлар, кислород ускуналари, баллонлари таъминоти қандай?

Шу каби саволларга Хоразм вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Содиқжон Содиқов батафсил жавоб берди.

Хоразм вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати

▶️@xorazmssb


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
СОҒЛОМ ТУРМУШ – САЛОМАТЛИК ГАРОВИ

Бугунги кунда аҳоли ўртасида соғлом ва тўғри овқатланиш тарғиботи шифокорлар олдидаги муҳим вазифалардан бирига айланган. Бу борада Урганч шаҳар тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиникасида ярмарка ташкил этилди.

Хоразм вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати

▶️@xorazmssb

15 last posts shown.

217

subscribers
Channel statistics