ЕТУК ТРАВМАТОЛОГ ОРТОПЕДЛАР ХОРАЗМДА
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий амалий тиббиёт марказининг бир гуруҳ етук мутахассислари Хоразм вилоятида бўлиб, маҳорат дарслари ташкил қилдилар.
Дастлаб вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий-амалий маркази Хоразм филиалида беморлар тиббий кўрикдан ўтказилди. Тиббий кўрик жараёнида вилоятимизнинг шаҳар-туман тиббиёт бирлашмаларида фаолият кўрсатувчи травматолог-ортопедлар ҳам иштирок қилдилар. 20 дан зиёд беморларга турли тавсиялар берилди.
Шундан сўнг пойтахтдан ташриф буюрган етук мутахассислар О.Жаббарберганов, С.Сайдиахматхонов, тиббиёт фанлари PhD доктори A.Усмонов, К.Коракулов иштирокида вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий-амалий маркази Хоразм филиали, вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази ва “MEDLINE” хусусий клиникасида ўндан зиёд ноёб жарроҳлик амалиётлари ўтказилди.
🔹Батафсил
▶️@xorazmssb