Изтиробдан
Юрак юксалиб борар,
Теранлашиб борар,
Борар кенглашиб.
Гўштликдан
Асабга айланиб борар,
Тобора боради руҳга тенглашиб.
Изтиробнинг мунглиғ туманларида
Тентираб юраркан ўзлик - митти чўғ,
Кечиб вазнсизлик тўғонларидан,
Сокин туташади кўнгил билан кўк.
Изтироб - умрнинг хазонлигида
Кунларинг ҳақ сари ташларкан қадам,
Қалб чиқиб бетартиб тўғонлигидан,
Кўради: ўлиму ҳаёт бир қадам.
Сенга ниманидир айтмоқчи бўлар.
Соғинчдан титраниб мангулик лаби-
Сенга
Ҳамма нарса
Осон туюлар,
Ўлим - яшамоқнинг давоми каби...
© Усмон АЗИМ
https://t.me/Aytolmagan_dilim
Юрак юксалиб борар,
Теранлашиб борар,
Борар кенглашиб.
Гўштликдан
Асабга айланиб борар,
Тобора боради руҳга тенглашиб.
Изтиробнинг мунглиғ туманларида
Тентираб юраркан ўзлик - митти чўғ,
Кечиб вазнсизлик тўғонларидан,
Сокин туташади кўнгил билан кўк.
Изтироб - умрнинг хазонлигида
Кунларинг ҳақ сари ташларкан қадам,
Қалб чиқиб бетартиб тўғонлигидан,
Кўради: ўлиму ҳаёт бир қадам.
Сенга ниманидир айтмоқчи бўлар.
Соғинчдан титраниб мангулик лаби-
Сенга
Ҳамма нарса
Осон туюлар,
Ўлим - яшамоқнинг давоми каби...
© Усмон АЗИМ
https://t.me/Aytolmagan_dilim