-Мен... героинни сотиш учун нима қилишим керак.
-Арзимаган иш.Харидорнинг ўзи пул кўтариб келади.Сен пулни олиб пакетчани берасан, тамом-вассалом.
Наркотик моддаларни сотишга розилик бериши Робиянинг хатоси эди.У бошидан тегирмон тоши юргизилган пайтда ҳам наркотик моддалар сотиш кўчасига асло кирмаслиги керак эди. Катта бўлиб вояга етаётган қизининг келажагини, наркотикларни сотиши орқасида қизига ўхшаган норасидаларнинг ҳаётига зомин бўлиши мумкинлигини ўйлаши, тўғри йўлдан адашмаслиги лозим эди.Тўғри, тирикчилик тирриқчилик деб бежиз айтилмайди.Бироқ ҳалол меҳнат қилиб пул топиш имкониятлари ҳамма вақт ҳам топилади. Фақат меҳнатдан қочмаслик керак.Робия белни маҳкам боғлаб қандай бўлмасин мана шу имкониятдан унумли фойдаланиши керак эди.
Афсуски, Робия бу имкониятдан фойдаланмади ва эри айтган йўлдан, жиноят йўлидан юра бошлади.Ҳатто наркотикларни уйида, қизининг кароватидаги матраснинг тагида сақлайдиган бўлди. "Мабода менинг наркотик сотаётганлигим сезиб уйга келишса қизимнинг кароватидаги матраснинг тагини қараб ўтиришмаса керак” деб янглиш ўйлади у.
Кўза кунда эмас, кунида синади деганларидек кўп ўтмай Робиянинг қилмиши ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга аён бўлди ва унинг уйига тинтув ўтказгани келишди. Қизининг кароватидаги матраснинг тагидан беш-олтита героин солинган пакетни топишди. Унинг ўзи эса наркотик сот ишда айбланиб ҳибсга олинди.
Робиянинг қўлга тушганлигини эшитган эри Фозил эса ўша куни ғойиб бўлди.
Суд Робиянинг ишини кўриб уни саккиз йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш тўғрисида ҳукм чиқарди. Унинг эри Фозилга нисбатан эса қидирув эълон қилинди.
Робия ўзининг охирги сўзида суддан шундай деб илтимос қилди:
-Мен эримнинг гапига кириб, жиноят йўлига кирганимдан қаттиқ пушаймонман.Мен вояга етмаган қизимни эримга ишонмайман, уни меҳрибонлик уйига топширишларингизни сўрайман...
Биз Робия ва унинг қисмати тўғрисида бежиз тўхталмадик. Шояд унинг қисмати йўл бошида туриб қайси томонга юришини билмай турган баъзи бировларга сабоқ бўлсин, дедик.
@Barno_Otinoyimiz🌹