"Сирена" ва "мигалка" ўрнатилган автомобиль бўйича чора кўрилди
Ижтимоий тармоқда "Nexia-2" русумли, 80B761RA давлат рақам белгили автомобилга рухсат этилмаган қурилмалар
("сирена" ва "мигалка") ўрнатилганлиги акс этган видео тарқалди.
Видео юзасидан Бухоро вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ушбу автомобиль ҳайдовчиси, 2002 йилда туғилган Н.И.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 127-моддаси иккинчи қисми тартибида баённома тузилиб, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилди.
Бухоро вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати
Instagram👇
https://www.instagram.com/buxoroyhxb
Telegram👇
https://t.me/BuxoroYHXB