МУСОФИР АКАМ
Ризқин териб юрган ўзга юртлардан,
Кимга яхши, кимга ёмоним акам.
Қийналсада, ҳаром луқмани тотмай,
Иймону, инсофга томоним акам.
Қумсайсиз юртингиз, ошёнингизни,
Соғинчдан кўзлари гирёним акам.
Мазлумни эзувчи порахўр у ён,
Ҳалол меҳнат ила, бу ёним акам.
Гоҳи тиш тишлайсиз, зулм кўрсангиз,
Рўзғор боқиш учун, абгорим акам.
Тўйиб ухлолмайсиз, бегона юртда,
Кунлари, тунлари бедорим акам.
Олисдасиз, аммо кўзингиз бизда,
Ору шаънимиз чун, посбоним акам.
Номарднинг устига сакрамоқ учун
Шай турган тайёрим, арслоним акам.
Орзумас, мажбурлик етаклаб кетган,
Қадрини излаган, армоним акам.
Мусофир ризқига кўз олайтирган,
Баъзи одамларга қурбоним акам.
„Оилам, юртимни асра Аллоҳ“ деб,
Ҳар кун дуо қилган ларзоним акам.
Ўз юртин шаънини булғаб юргувчи,
Пулдорлар ичида арзоним акам.
Отам касал, онам беҳол ва нимжон,
Даволатмоқ учун, имконим акам.
Тўйлар қилсин дея пуллари келган,
Ўзи келолмаган, жон-жоним акам.
Егани ош эмас, тошдир аслида,
„Ҳаммаси зўр“ деган ёлғоним акам.
Ётоқлари уймас, ғариб заххона,
Ёстиқлар ҳўл бўлган, фиғоним акам.
Ору шаънимиз чун, посбоним акам.
Кўнгли тоза ва кенг осмоним акам.
Рўзғорнинг юкини елкага ортиб,
Олисларга юрган сарсоним акам.
30️𝐍꯭𝐎꯭𝐑꯭𝐁꯭𝐄꯭𝐊꯭❪꯭🇲🇪꯭❫꯭𝐒𝐀꯭𝐌꯭𝐀꯭𝐑꯭𝐊꯭𝐀꯭𝐍꯭𝐄꯭𝐒̈៑꙰꯭꯭ 𒀱꯭