Forward from: FATVO.UZ | Расмий канал
САВДОДАГИ ҲОЛАТ
#савдо
❓1383-CАВОЛ: Мен телефон савдоси билан шуғулланаман. Бўлиб тўлашга ҳам сотаман. Айрим харидорлар насияга телефон сотиб олиб, пулини бир ёки икки ой тўлагандан кейин телефонни олиб келиб, берган пулимга розиман, телефонингизни қайтариб олинг, қолганини тўлашга имкониятим йўқ, дейди. Шу ҳолатда ундан олган пулимни қайтиб бермай, телефонни олиб қолсам бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Шариатимизда тузилган савдони бузиш иқола дейилади. Бу иш икки томоннинг розилиги билан бўлади ҳамда сотилган маҳсулот сотувчига, тўланган пул харидорга қайтади.
وَصَحَّتْ الإقالة بِمِثْلِ الثَّمَنِ الأوّلِ
“Иқола биринчи (берилган) маблағ миқдори билан тўғри бўлади” (“Фатҳи бобил иноя” китоби). Яъни икки томон неча пулга келишган бўлса, ана шу пул миқдорида бекор бўлади. Сотувчи бундан ортиқ ёки кам олиши мумкин эмас.
Савдо бекор бўлиб, харидорга тўлаган пули, сотувчига товар қайтарилгандан кейин, ҳеч қандай мажбурлашсиз харидор ўзи рози бўлиб бирор маблағ бериб кетса, бу дуруст. Чунки мол эгаси уни хоҳлагандек тасарруф қила олади. Лекин сотувчи бу ҳадяни босим ўтказиб ё қаттиқ туриб сўраб олмаслиги лозим.
Сиз бу ҳолатда ана шундай харидорларга: “Мен телефонни сизга сотганман. Пулини тўлай олмаётган бўлсангиз, сотиб, келишилган муддатда пулимни тўланг”, денг ёки “Мен сизнинг вакилингиз сифатида сотиб бераман, камини берасиз, кўп бўлса, сизга қайтараман”, деган таклиф айтинг. Шунда сиз зарар кўрмайсиз, харидор ҳам қарзидан қутилади.
Юқоридаги гаплар харидор маҳсулотга ҳеч қандай айб етказмасдан қайтариб келган ҳолатга тегишли.
Агар харидор маҳсулотни савдогарлар наздида нархни туширадиган айб билан қайтариб келса, етказилган айб миқдорини холис савдогарларга баҳолатилади. Агар савдогарлар: "Айб етиши туфайли бу телефоннинг нархи фалон сўм пастлаган", деб баҳолаб берса, сотувчи иқола пайтида ўша миқдорни ушлаб қолади ва қолган пулни харидорга қайтариб беради. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
@fatvouz' rel='nofollow'>🔗 Улашинг: @diniysavollar