Forward from: FATVO.UZ | Расмий канал
ИДДАДАГИ АЁЛГА ТАЛОҚ БЕРИЛСА, ИДДА ҚАЙСИ ТАЛОҚДАН БОШЛАНАДИ?
#талоқ #идда
❓1384-CАВОЛ: Эрим менга талоқ бергани учун иддада ўтирган эдим. Иддадаги иккинчи ҳайздан кейин яна талоқ айтди. Биринчи талоқдан кейин орамизда никоҳ ҳам, яқинлик ҳам бўлгани йўқ. Саволим шуки, менинг иддам қайси талоқдан бошланади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Бу ҳолатда идда биринчи талоқдан кейин бошланган. Биринчи ҳайздан кейин талоқ айтилган ва бу орада яқинлик ҳам бўлмаган бўлса, аёл яна икки ҳайз идда ўтиради. Демак, саволдаги ҳолатда биринчи талоқдан кейин иддадаги аёлга эри яна талоқ айтса, у бошлаган иддасини давом эттиради, унинг иддасида ҳеч қандай ўзгариш бўлмайди. Бу ҳақда “Бадоиус-саноиъ” китобида бундай дейилган:
ثم إذا وقع عليها ثلاث تطليقات في ثلاثة أطهار فقد مضى من عدتها حيضتان إن كانت حرة لأن العدة بالحيض عندنا، وبقيت حيضة واحدة فإذا حاضت حيضة أخرى فقد انقضت عدتها
“Аёлга учта покликда (бир талоқдан жами) уч талоқ тушса, (учинчи талоқ тушганда) иддасидан икки ҳайзи ўтган бўлади. Чунки бизнинг наздимизда идда ҳайз билан ҳисобланади. Шундай қилиб, яна битта ҳайзи қолган бўлади. Ана шу ҳайзни ҳам кўрса, иддаси тўлиқ тугаган бўлади”. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar