Forward from: FATVO.UZ | Расмий канал
АЁЛ КИШИНИ КАФАНЛАШ
#жаноза
❓1454-CАВОЛ: Аёлларни шариатимизга мувофиқ кафанлаш ҳақида маълумот берсангиз.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аёл кишини кафанлашдаги суннат бешта кийимдир: Диръ (кўйлак), химор (рўмол), изор (лозим), лифофа (бошдан оёққача марҳумани ўрайдиган мато), хирқа (кўкрак қисмига боғланадиган мато). Кафанлаш учун энг камида учта кийим: изор, лифофа ва химор ишлатилади. Бу кифоя кафанидир.
Диръ (кўйлак) - бўйин тагидан, то оёқ остигача ўрайдиган мато, енгсиз ва ямоқсиз.
Изор – лозим маъносида бошнинг тепасидан, оёқ остигача бўлган мато, тириклар изори эса белдан пастига кийиладиган кийим туридир.
Лифофа – изор сингари лекин, кафанликни тугиб қўйиш учун тепа ва паст тарафлардан бироз ортиқроқ бўлади.
Химор – марҳуманинг бошини ўрайдиган мато, рўмол.
Хирқа - марҳуманинг кўкрагини ўраб қўядиган мато. Хирқа аёлнинг кўкрак қисмидан киндигигача ёки оёғигача етадиган бўлиши керак.
Кафанлашнинг кўриниши ҳақида Алоуддин Косоний раҳимаҳуллоҳ бундай деганлар:
أَمَّا الْمَرْأَةُ فَيُبْسَطُ لَهَا اللِّفَافَةُ وَالْإِزَارُ وَاللِّفَافَةُ فَوْقَ الْخِمَارِ وَالْخِرْقَةُ تُرْبَطُ فَوْقَ الْأَكْفَانِ عِنْدَ الصَّدْرِ فَوْقَ الثَّدْيَيْنِ وَالْبَطْنِ كَيْ لَا يَنْتَشِرَ الْكَفَنُ بِاضْطِرَابِ ثَدْيَيْهَا عِنْدَ الْحَمْلِ عَلَى السَّرِيرِ ، وَعَرْضُ الْخِرْقَةِ مَا بَيْنَ الثَّدْيِ وَالسُّرَّةِ هَكَذَا ذَكَرَ مُحَمَّدٌ فِي غَيْرِ رِوَايَةِ الْأُصُولِ وَيُسْدَلُ شَعْرُهَا مَا بَيْنَ ثَدْيَيْهَا مِنْ الْجَانِبَيْنِ جَمِيعًا تَحْتَ الْخِمَارِ ، وَلَا يُسْدَلُ شَعْرُهَا خَلْفَ ظَهْرِهَا
“Аёл кишининг кафани қуйидагича ёзилади: навбат билан лифофа, изор (диръ). Лифофа рўмолнинг устида бўлади. Хирқа марҳумани тобутда кўтарганда кўкраги қимирлаб, кафан очилиб кетмаслиги учун барча кафанлар устидан кўкрак ва қоринга боғланади. Хирқанинг кенглиги кўкрак ва киндик ўртасида бўлади. Имом Муҳаммад Усул ривоятидан бошқасида шундай зикр қилган. Марҳуманинг сочи икки томондан кўкраклари ўртасига қўйилади. Улар рўмолнинг остида бўлади. Сочи орқасига ташланмайди” (“Бадоиус-саноиъ” китоби). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar