Фарғона политехника институти Россия Федерациясининг нуфузли олийгоҳи билан шартнома имзолади.
Юртимизда олий таълим сифат ва самарадорлигини ошириш, замонавий кадрлар тайёрлашда хорижий давлатлар тажрибасидан оқилона фойдаланиш, нуфузли олий ўқув юртлари билан изчил ҳамкорликни ўрнатишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Консуллик идораси вакиллари ҳамда Фарғона политехника институти профессор-ўқитувчилари Россиянинг Биринчи президенти Борис Елцин номидаги Урал федерал университетида бўлишди. Учрашувда томонлар Ўзбекистон ҳамда Россия олий таълим соҳасидаги ҳамкорлигини юқори баҳолашди. Фарғона политехника институти ҳамда Урал федерал университети ўртасида икки томонлама шартнома тузилди.
Шартномага кўра, механика-муҳандислик, машинасозлик, энергетика, қурилиш соҳалари ҳамкорликда кадрлар тайёрлаш мақсад қилинган. 2+2 кўринишида яъни икки йил Фарғонада, икки йил Екатринбург шаҳрида бакалавриат босқичида таълим берилади. Шунингдек, таълимнинг кейинги йўналишлари – магистратура, аспирантура ва бошқа даражаларда ҳамкорликни ривожлантириш келишиб олинди.
Россиянинг Биринчи президенти Борис Елцин номидаги университет дунё университетлари рейтингида 364 ўринда, Россия Федерациясининг 11 рақамли олийгоҳи сифатида қайд этилган.
Шундан сўнг ҳамкорлик доирасидаги бир қатор истиқболли лойиҳалар кўриб чиқилди. Қўшма дастур асосидаги таълим мобайнида инновацион усуллар ва технологияларни жорий этиш, зарур бўлган ўқув адабиётлардан фойдаланиш каби масалалар бўйича фикр алмашилди. Шуни қўшимча қилиш ўринлики, илмий тадқиқотлар олиб боришда ҳам икки олийгоҳ ҳамкорликда фаолият олиб боришга келишиб олинди. Бу сай-ҳарактлар Ўзбекистон ва Россия давлатлари ўртасидаги ҳамкорлик борасида яна бир амалий қадам бўлди.