❇️Бошланғич таълимга мажбурий бепул 1 йиллик тайёрлаш тизими жорий этилади
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2020 йил 9 март кунидаги “Болаларни бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик тайёрлаш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ВМҚ-132-сон қарорининг қисқача мазмуни.
👉Қарорга мувофиқ, 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида болаларни бошланғич таълимга мажбурий бепул 1 йиллик тайёрлаш тизими тўлиқ жорий этилади.
👉Мактабгача таълим вазирлигининг бу борадаги асосий вазифалари белгиланди. Жумладан, вазирлик мактабгача таълим билан қамраб олинмаган болалар учун тайёрлов гуруҳларини шакллантиради.
✴️ Тайёрлов гуруҳлари учун ўқув йили:
👉 2019/2020 ўқув йилида 2020 йил 10 мартдан бошланади ва 20 августда тугайди;
👉 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб, ҳар йили 2 сентябрдан бошланади ва кейинги йилнинг 25 майида тугайди.
👉Боғчалар томонидан ҳамда улардан ташқари ташкил этиладиган тайёрлов гуруҳлари тарбияланувчилари бошланғич таълимга тайёргарликдан ўтган деб ҳисобланади ва мажбурий бепул 1 йиллик тайёрловдан озод этилади.
👉Бунда, ушбу муассасаларда тайёргарликдан ўтган болаларга бошланғич таълимга мажбурий 1 йиллик тайёрловдан ўтганлик тўғрисида давлат намунасидаги сертификат берилади.
👉Қарор билан 2020–2025 йилларда болаларни мажбурий мактабгача таълим билан қамраб олишнинг мақсадли кўрсаткичлари тасдиқланди. Унга кўра, 2024/2025 ўқув йилига келиб 6 ёшдаги болалар мактабгача таълим билан 100 фоиз қамраб олинади.
👉Қарор билан, шунингдек, Болаларни бошланғич таълимга мажбурий бепул бир йиллик тайёрлов гуруҳлари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
👉Унга кўра, тайёрлов гуруҳлари боғчаларда (боғча мавжуд бўлмаган ёки етарли шароит бўлмаганда бошқа мос биноларда) ташкил этилади.
👉Гуруҳларда болаларнинг бўлиш вақти 3-4 соатни ташкил этади ва таълим-тарбия жараёни бир ёки икки сменада ташкил этилади, битта гуруҳдаги болалар сони 30 нафардан ошмаслиги керак.