Forward from: IT CENTER
УСТОЗЛАР.
Илк бора қаламни, тутқизган устоз.
Ота-ю онадек, улуғдир устоз.
Сизларсиз бу дунё, бўлар инқироз.
Устозлар доимо, соғ-омон бўлинг !
Ўргатиб бизларга, борки билимни.
Кўрсатиб бизларга, хаёт йўлини.
Бўлса хамки дарди, тўхтатмай дарсни.
Устозлар доимо, соғ-омон бўлинг !
Шухликдан хонани, кўтарсак бошга.
Баъзида бе сабаб, келмай ўқишга.
Солмадингиз бизни, хайдаб эшикга.
Устозлар доимо, соғ-омон бўлинг!
Боғчадан бошланар, олийда тугар.
Шунгача устозлар, борини берар.
Бу мехнат қадрини, билганлар билар.
Устозлар доимо, соғ-омон бўлинг!
Шох бўлса бир юртга, сизларсиз сабаб.
Сабоқни бергансиз, койиб, эркалаб.
Бу шеърни ёздим мен, сизларга атаб.
Устозлар доимо, соғ-омон бўлинг!
Aзиз Устозлар, илм йўлидаги шижоатингиз, метин иродангиз, тоғдек сабрингиз, билим уммонидаги сабоғингиз доимо сарбаланд бўлсин! Сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик, тинчлик ва фаровон ҳаёт ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин!