...чунки у диндор бўлиб, мусулмон кишининг ўз жонига қасд қилиш Аллоҳнинг омонатига хиёнат, гуноҳ устига гуноҳ, шармандалик натижа бўлар эди. Тавба эшиклари очиқ экан, гуноҳ қанча оғир бўлмасин, Аллоҳнинг мағфиратидан умид узмаслик кераклигини биларди. Истиғфор айтиб, дуо қилишни ўйлади-ю, Аллоҳга юзланиб, разиллик ботқоғида бўйнигача ботган ҳолда дуо қилишдан уялди. Лекин дуо банда ночор ҳолга тушганида тезроқ қабул бўлишини, ўтган ишларига надомат қилиб ва гуноҳдан бутунлай ажралиб чиқиш катта гуноҳларни қилган ўтирганда ҳам шифо қилинишини унутди. Аллоҳ Каримдир, гуноҳкорни кечирувчидир. Банда юқоридаги учта шартни қамраган ҳолда тавба қилса, Аллоҳ таоло уни мағфират қилади. Зеро, Аллоҳ кечирувчи ва раҳимлидир.
Икки етим китоби
Али Тантовий
Икки етим китоби
Али Тантовий