"Садоқат" газетаси


Channel's geo and language: not specified, not specified
Category: not specified


Касби туманидаги хабар ва янгиликлар, реклама ва эълонлар учун

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
not specified, not specified
Category
not specified
Statistics
Posts filter


Садокат 22 январ сони).pdf
21.9Mb
"Садоқат" газетасининг 2021 йил, 3-4 сонлари ПДФ форматда. https://t.me/Kasbisadoqat/173


Касбида маҳалла оқсоқоли МИБ ходимини болта билан жароҳатлади

Касби туманидаги маҳалла фуқаролар йиғини раиси Мажбурий ижро бюросининг ходимини болта билан жароҳатлади. Воқелик бугун — 20 янаврь куни содир бўлгани айтилмоқда.

Мажбурий ижро бюроси марказий аппарати матбуот хизмати раҳбари Фаррух Тошпўлатов воқелик юз берганини тасдиқлади. Унинг «Xabar.uz»га билдиришича, ёқимсиз ҳолат МИБ ходимининг суд ҳужжати ижроси жараёнида рўй берган. Яъни, суд ҳужжатига кўра, қарздор Б.Қ.дан давлат фойдасига10.731.742 сўм солиқ қарздорлиги ҳамда 429.270 сўм давлат божини ундириш белгиланган. Бироқ МФЙ раиси (айни вақтда қарздор) ижро ҳаракатларини амалга ошираётган ходимнинг ишига тўсқинлик қилиб, хонадонидан олиб чиққан болта билан унинг чап елкаси орқа томонига тан жароҳати етказган.

Ҳозирда ҳолат бўйича Касби тумани прокуратураси томонидан терговолди текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда




ЖИЗЗАДА ЁҒ ИШЛАБ ЧИКАРИЛАДИ
Одамлар кейинги пайтларда организм учун анча фойдали булган кунгабоқар ёғи истеъмол
қилишга одатланиб бормоқда.Дўконларимизда асосан Россияда ишлаб чиқарилган кунгабоқар ёғига талаб катта эканлиги барчамизга яхши маълум.Энди эса халқимиз туманимизда ишлаб чиқариладиган кунгабоқар ёғидан баҳраманд бўладиган бўлди.
Яқинда Жизза қишлоғда кунгабоқар ёғи ишлаб чиқарадиган цех ишга туширилди.Туман ҳокими Т.Мейлиевнинг ташаббуси билан “Азиз Асад беклар текстиль”масъулияти чекланган жамиятида лойиҳа қиймати бир миллиард сўм бўлган ишлаб чиқариши линияси ишга туширилмоқда.Дастлаб кунгабоқар ёғи ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.Хитой давлатидан олиб келинган ускуна ёрдамида ёғ ишлаб чиқарилмоқда.Сифатли макарон ва қолипли нон ишлаб чиқариш ҳам йўлга қўйилади.Натижада ўн нафар қишлоқ ёшлари ва хотин-қизлар иш билан таъминланади.
Айни кунларда ёғ цехида жувоз,мини рафинация мосламаси,ёғни рафинация қилиш фильтри замон талаблари асосида ўрнатилган.




***

Menday g'aribni ham koʻrolmaslar bor,
Nurab borarmanu oʻzim shunday ham. 
Tugab borarmanu oʻzim shunday ham,
Koʻksimga tosh otmay yurolmaslar bor. 
_________________________________
Tovushim chiqmas bir kapalakcha ham,
Sadosiz kuzatgim kelar dunyoni.
Koʻtarolmas hatto temir tokcha ham, 
Ular qanotimga ortgan riyoni. 
_________________________________
Doʻstlar, degim kelar,
Boʻlmang xavotir,
Uzoq yashamayman shunday ham oʻzim,
Umrim bir bog' kezib oʻtgay navodir.
Soʻnar u bir ochib yumgincha koʻzim. 
_________________________________
Qoʻyishmas,
Qoʻlimdan tortadi biri,
Biri oyog'imdan,
Biri sochimdan. 
Biri qoʻynim biri koʻnglimga kirib. 
Hayotdan bezdirar oʻttiz yoshimdan. 
_________________________________
Oʻtmas pichoq bilan meni soʻyishib,
Tomosha aylarlar turib sal nari.
Xudoning qoʻlidan non yeb toʻyishib, 
Shaytonning xizmatin qilishar bari!..
Menday g'aribni ham koʻrolmaslar bor.
_________________________________
✍ Muhammad Yusuf Sheʼri📚

@Muhammad_Yusuf_Hayoti_va_Ijodi


❗️Уй бекалари ҳам пенсия олиши мумкин бўлади.

Ўзбекистонда расман ишловчи кишиларга расман ишламайдиган турмуш ўртоқларининг келгусида пенсия олиши учун ўз даромадидан ихтиёрий равишда ҳар ойда ижтимоий солиқ тўлаш ҳуқуқи берилади. Бу 2021 йилги давлат дастури лойиҳасига киритилган.




Forward from: QASHQADARYO AHLI
❗️Қашқадарё вилоятининг доимий аҳолиси сони 54,1 минг кишига кўпайган.

Вилоят статистика бошқармаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 январ ҳолатига вилоятнинг доимий аҳолиси сони 3 млн 334 минг 5 кишини ташкил этмоқда.

Шу ўринда, ҳудуднинг аҳоли сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 54,1 минг кишига кўпайган. Шунингдек, доимий яшайдиган аҳолининг ўсиш суръати 101,6 фоизга тенг.

Қуйидаги линкни босинг ва Қашқадарёликларга қўшилинг👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEag43PSTC9kTJgRaQ


Forward from: QASHQADARYO AHLI
Қашқадарё молиявий назорат бошқармаси масъул ходимларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Батафсил маълумот:
👉 telegra.ph/Qashqadaryo-ahliuz-01-18-3

Қуйидаги линкни босинг ва Қашқадарёликларга қўшилинг👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEag43PSTC9kTJgRaQ


Forward from: 🕋Mulohaza Uchun Hikoyat🕋
#Mulohaza_uchun_surat 🌅
#Mulohazali_Dunyo 💎

​​Бу қўл – очликдан адойи тамом бўлган африкалик болакайнинг қўли...

Нонларни моғорлатиб, ахлатга отадиганлар; “икки кундан бери бир хил овқат едиряпсан”, дея хотинига бақирадиган эркаклар; эри топиб келган ризқни ёқтирмай, бурун жийирадиган хотинлар; олдига қўйилган овқатни емай, инжиқлик қиладиган болалар; ҳашаматли ресторанларда бир коса овқат учун ўн коса овқатнинг пулини тўлайдиган «бадавлат»лар; кўраётган кунига шукр этмай, исён этадиганлар; ўзига берилганидан янаям кўпроғини истайдиганлар шу суратга боқсинлар-да, ўзларининг нақадар нонкўр эканларини англасинлар.
Бу қўл – инсон бўлмоқни унутганларга бир дарс, бир ибратдир...

❗️Ибрат учун яқинларингизга ҳам улашинг.

👇🏻𝗠𝘂𝗹𝗼ͧ𝗵ͨ𝗮ͪ𝘇ͧ𝗮ᷠ┃𝗛𝗜𝗞𝗢𝗬𝗔𝗧👇🏻
https://t.me/joinchat/AAAAAE3ZYZM57GKxQCq_


Ўзбекистонга АҚШ ва Германия вакцинаси келтирилади

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари – Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиев хабар берди.

— GAVI («Эмлаш ва иммунизация бўйича глобал алянс») ташкилоти томонидан Ўзбекистон Республикаси COVAX (Коронавирус инфекциясига қарши эмлаш механизми)га аъзо давлатлар қаторига киритилганлиги маълум қилинган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ҳамкор ташкилотлар томонидан «COVID-19»га қарши вакцинани амалиётга киритиш учун мамлакатимиз аҳолисининг 20 фоизи миқдорида буюртма тайёрланиб, COVAX фондига юборилди. Ҳозирда GAVI ташкилоти билан ҳамкорликда Американинг Pfizer ва Германиянинг BioNTech компанияси томонидан ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши Comirnaty вакцинасини Ўзбекистонга 100 минг доза миқдорида олиб келиниши бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Pfizer/Biotech вакцинасини юқори совуқлик занжирига жиддий риоя этган ҳолда -70 ℃ ҳароратда сақлаш талаб этилади. Юртимизда -70 ℃ ҳароратни сақлайдиган музлатгичлар мавжуд ва хозирги кунда коронавирусга қарши эмлаш жараёнини пухта режалаштириш ва тиббиёт ходимларини махсус xавфсиз иммунизация шартлари бўйича тайёргарликдан ўтказиш, айниқса, вакцинатор, реаниматологлар ва бошқа тиббиёт ходимларини тайёрлаш ишлари бошлаб юборилди.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, юртимизда 2-8 ℃  ҳароратга мўлжалланган совуқлик занжири инфратузилмаси мавжуд бўлиб, бу тизим ЖССТнинг барча талабларига жавоб беради ва хавфсиз эмлаш амалиётини кафолатлайди.

Эмлаш жараёнига тайёргарлик кўриш мақсадида GAVI ташкилоти томонидан 17 та катта ҳажмдаги рефрижераторлар ва 206 та юк ташувчи минивен автотранспорт воситалари тақдим этилиб, юртимизнинг ҳар бир ҳудуди ва туманига етказиш бўйича ишлар олиб борилмоқда, — дейди Б. Юсупалиев.




Forward from: Sadoqat Gazetasi Kasbi tumani
Аҳмедов Миржалол Али ўғли - Касби тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

М.Аҳмедов Касби тумани 4-умумий ўрта таълим мактаби Ёшлар етакчиси лавозимида фаолияти юритади.
👉 https://t.me/Kasbisadoqat/173


Ҳаётингни ўзгартирадиган яхши одатлар

1. Ҳафтасига бир марта эрталаб соат 04:00 – 05:00 да уйғониш
Сен тонг отишини кўрасан, ўзинга вақт ажратасан, китоб ўқишинг мумкин, ўз фикрларингдан баҳраманд бўл. Сен ҳаммом қабул қилишинг, бир чашка қаҳва ичишинг, шошилмасдан нонушта қилиб ва иш кийимини танлашинг мумкин.

2. Жисмоний тарбия
Ҳамма тана учун спорт кераклигини билади. Мия учунчи? Жумбоқ ва бошқотирмалар билан бир китоб сотиб ол. Тана ва мия учун машқларни бажар.

3. Мақсадлар қўйиш
Аниқ мақсадлар бўлса, ҳаётда ҳаракатланиш осон бўлади. Мақсадларни белгила ва уларга эриш.

4. Мусиқа ва ақлли инсонларни тингла
Мусиқа роҳат олиб келади ва ақлли инсон билан суҳбат қувват зарядини беради. Роҳат ва заряд ол.

5. Тасаввур қил
Денгиз ёнида уйда яшашни истармидинг? Кичик бўлса ҳам батафсил тасаввур қил.

6. Рўйхат тузиш
Рўйхат дафтарини ол ва у ерда ҳар хил рўйхат туз (ишлар, бозор, режалар).

7. Телевизор камроқ томоша қил
Ҳафтада бир кун бўлса ҳам ТВ га кўрмасликга ҳаракат қил. Шунда қанчалик осон яшаш мумкинлигини кўрасан.

8. Газетада янгиликларни ўқи
Интернетда жуда кўп чалғитувчи маълумотлар бор. Италияликлардан намуна ол, улар эрта тонгни қаҳва ва газетасиз тасаввур қила олишмайди.

9. Ваъда берма
Одамларга жуда кўп ваъдалар бермасликга ҳаракат қил.

10. Яхши ва тўғри овқатлан. Янги таомларни таътиб кўр
Ҳар кунги бир ҳил таомлардан узоқроқ бўл. Турли мамлакатларда тайёрланадиган таомларни ўрган. Таомлар билан тажриба қил кўр ва ўз дунёқарашингни кенгайтир.

11. Кун охирида сарҳисоб қил
Кечқурун ўтириб тинчликда бугун сен билан нима содир бўлганини аниқла. Ўтган кунни таҳлил қил.

12. Эрта ётиш
Кечаси одамлар бемаъни сафсата билан шуғулланишади, чунки бутун кун давомида ишладик деб ўзларини оқлашади. Агар тарозга соғлик ва дангасаликни қўйсанг, нимани танлайсан?

13. Тозалаш
Уйни тозала. Эски нарсаларни ва ёмон хотиралар ташлаб юбор.

14. Инсонларни белгилаб қўйма
Одамларга белгилар беришни тўхтат. Уларни афзалликлари ва камчиликлари билан қабул қил.

15. Одамлар ҳақида ёмон гапирма
Яхши одамлар ҳақида яхши гапир ёки ҳеч нарса гапирма.

@AZIZA_TOSHXOJAYEVA


🎉1. Бугундан ўз устимизда ишлашни бошлаймиз. Яъни ўзингизга сўз беринг: мен бугундан ҳеч кимни ёмон кўрмайман деб. Бунинг учун ҳеч кимга баҳо берманг. Яъни «Бу — ёмон одам» дея.

🎉2. Фарзандларимизга атрофдаги воқеа-ҳодисаларга ижобий туйғулар билан қарашни ўргатайлик. Бу йўлда, аввало, уларга ўзимиз ўрнак бўлишимиз керак. Масалан, қайнона-келин бир-бирини хушламаган оилада ўсган болалар ёмон кўриш — ҳимоя воситаси ёки одатий ҳол, дея катта бўлишади. Шунинг учун ҳам кимгадир бўлган салбий муносабатингизни фарзандларингизга ошкор этманг.

🎉3. Борича қабул қилинг. Шунда тақдир йўлларингизда учраган кишига нисбатан кўнглингизда нафрат туйғуси илдиз отмайди. Масалан, «Бироз заҳарлиги бўлса-да, мардлиги таҳсинга сазовор», денг-да, ҳурматингизни йўқотманг. Ахир ҳар бир инсоннинг ўзига хос феъл-атвори билан бирга ижобий хусусиятлари ҳам бўлади. Шуларни кўра билинг.

🎉4. Ўзингизни яхши кўринг. Чунки атрофидаги қайсидир одамни ёмон кўрган кишида ўзидан қониқмаслик ҳисси кучли бўлади. Ташқи кўринишидан норози одам кўзига сал ҳуснсиз кўринганга хунук дея тамға ёпиштиради. Ёки ҳеч омади юришмаётган бўлса, омадлининг хушмуомалалигини мулозаматгўйликка йўйиб, уни кўришга кўзи бўлмай қолади. Кўпчиликдан «Ўзингизни яхши кўришни биласизми?» дея сўрасак, «Ҳа», дейди. Исбот талаб қилганимизда эса асосан: «Ўзимдан пулни аямайман...», «Истаган таомимни еб, истаган либосимни кияман» каби жисмоний эҳтиёжлар билан боғлиқ жавобларни оламиз. Аслида, ўзини севган инсон хаёлларини ўтиб кетган хафагарчиликлар, норозиликлар, кўнгилсизликлар билан банд этмайдиган одамдир. Натижада кимнидир ёмон кўрмайди. Нафрат билан ўзини-ўзи қийнамайди.

🎉5. «Мени ёмон кўради», дея бировнинг ҳис-туйғулари устидан ҳукм ўқиманг. Ахир сиз ўша одамнинг онг остига шўнғимагансиз-ку! Миясини рентген қилмагансиз-ку, сизга ҳаммаси беш қўлдек аён бўлса. Қўпол муносабат билдирса ҳам, кўнглингизни оғритса ҳам, бундай хулоса қилишингиз нотўғри. У сизни огоҳлантираётган, сизга кўзгу тутаётган ёки яхшилик соғинаётган бўлиши ҳеч гапмас-ку!

🎉6. Биринчи белгиданоқ кўзни очинг. Аввалига ёқтирмайсиз, кейин жиғингизга тегадиган одатидан жаҳлингиз чиқади, бора-бора бу агрессияга айланиб, тилингиз ва ҳаракатларингизга кўчади. Сўнг нафрат тимдалай бошлайди юракни. Биринчи белгини сезишингиз билан аввал ўзингизга назар солинг, нима учунлигини юқорида таъкидладик, кейин обеъктни эмас, унга бўлган муносабатингизни тўғирлашга ҳаракат қилинг.

🎉Хулоса

Ҳаммани бирдек яхши кўриб қолиш қўлимиздан келмайди. Аммо ёмон кўрмасликка кучимиз етади. Бунинг учун ҳеч кимга ҳеч қандай баҳо бермасак ва ўзимизни севсак бўлди. Ўзини яхши кўрган инсондан эса ёмонлик чиқмайди. Айтишади-ку «Бу дунёда ҳамма яхши, бу дунёда бўл яхши», дея. Сизни фақат ва фақат яхши кўришларини тилаб қоламиз, яхшилар!

@AZIZA_TOSHXOJAYEVA


ТАНЛОВ

Бир инсон бутун умри давомида бахтли яшабди. У ҳар доим жилмаяр, кулар, ҳеч ким ва ҳеч қачон уни хафа ҳолда кўрмас экан.

Баъзан инсонлар бу борада унга турли хил саволлар берар эди.

- Нега сиз ҳеч қачон хафа бўлмайсиз? Қандай қилиб ҳар доим хурсанд ҳолда юрасиз? Бахтингизни сири нимада?

Одатда бу саволга у шундай жавоб берар эди:

- Қачонлардир мен ҳам сен каби ғамгин эдим. Шунда тўсатдан англаб қолдим: ахир бу менинг ТАНЛОВИМ, менинг ҲАЁТИМ! Ахир бу танлов меники: ҳар кун, ҳар соат, ҳар дақиқада. Ўша ондан буён ҳар тонг, уйқудан туриб, мен ўзимга савол бераман:

- Хўш, мен бугун нимани танлайман: қайғу ёки қувонч? Ва ҳар куни шундай бўладики, мен қувончни танлайман.

@AZIZA_TOSHXOJAYEVA


Forward from: Qalampir LIVE
O‘zbekistonning aholisi eng ko‘p hududlari ma’lum qilindi

🔹Avvalroq, O‘zbekiston Respublikasining doimiy aholisi soni 2021 yil 1 yanvar holatiga 34,5 mln kishini tashkil qilayotgani haqida xabar bergan edik.

🔹Davlat statistika qo‘mitasi ma’lumotlariga ko‘ra, 2021 yilning 1 yanvar holatiga ko‘ra, respublika hududlarining doimiy aholisi soni quyidagicha:

• Qoraqalpog‘iston Respublikasi – 1 923,8 ming kishi
• Andijon – 3 188,2 ming kishi
• Buxoro – 1 946,9 ming kishi
• Jizzax – 1 410,6 ming kishi
• Qashqadaryo – 3 334,5 ming kishi
• Navoiy – 1 013,8 ming kishi
• Namangan – 2 867,4 ming kishi
• Samarqand – 3 947,4 ming kishi
• Surxondaryo – 2 681,0 ming kishi
• Sirdaryo – 861,1 ming kishi
• Toshkent – 2 994,0 ming kishi
• Farg‘ona – 3 819,9 ming kishi
• Xorazm – 1 893,1 ming kishi
• Toshkent sh. – 2 677,2 ming kishi

🔹Statistikadan ma’lum bo‘ladiki, O‘zbekistonning aholisi eng kam hududi Sirdaryo viloyati hisoblanadi.

👉 Тelegram


Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақда Norma хабар бермоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг «Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 407-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага қуйидаги қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.
 
36-банднинг 2-хатбошиси чиқариб ташланди. Унда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 135-1-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилганда транспорт воситасини мажбурий суғурталаш суғурта полисининг нусхасини тақдим этиш лозимлиги қайд этилган эди.
 
Амалдаги Йўриқнома 45-1-банд билан тўлдирилди, унга мувофиқ қуйидаги ҳолларда содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар охирги зарурат ҳолатида содир этилган деб ҳисобланади:

тезкор ва махсус хизматларнинг транспорт воситалари, шунингдек улар кузатиб келаётган транспорт воситалари томонидан Қоидаларга мувофиқ имтиёздан фойдаланган ҳолда содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар махсус фото ва видео қайд этишнинг автоматлаштирилган техник воситалари орқали қайд этилган тақдирда ҳамда кечиктириб бўлмайдиган хизмат вазифаларини бажарганликни тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилганда;

тезкор ва махсус хизматларнинг кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялтироқ маёқчани ёққан ҳолда ҳамда махсус товушли сигналлар билан яқинлашиб келаётган транспорт воситаларига уларнинг тўсиқсиз ўтиб кетиши учун йўл берган транспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар фото ва видео қайд этишнинг махсус автоматлаштирилган техник воситалари орқали қайд этилганда.

Қоидабузарлик мазкур банднинг учинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолатда содир этилганлиги факти тегишли ҳудуддаги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходими томонидан аниқланади. Шунингдек мазкур ҳолатда содир этилган қоидабузарлик юзасидан жарима солиш тўғрисидаги қарорнинг нусхаси ёки СМС-хабар юборилган тақдирда, транспорт воситаси ҳайдовчиси ушбу қарор чиқарилган кундан бошлаб 60 кундан кечиктирмай қоидабузарлик содир этилган ҳудуддаги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасини ёзма ёки оғзаки шаклда хабардор этиши лозим.
 
Йўриқномага бошқа ўзгартиришлар ҳам киритилган.


 Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони маълум қилинди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, республиканинг доимий аҳолиси сони 34,5 млн. кишини ташкил этмоқда.

Аҳоли сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 653,7 минг кишига кўпайган. 

Доимий аҳолининг ўсиш суръати 101,9 % га тенг.

Мамлакатимиз аҳолиси ҳар ойда ўртача 54,5 минг кишига кўпайган.

2020 йилнинг ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 1,8 минг кишига ошган.

20 last posts shown.

183

subscribers
Channel statistics