МАСИҲА


Channel's geo and language: not specified, not specified
Category: not specified


АЛЛОҲИМ,
Ўзинг мададкор бўл,
Кўнглимни кенг қил...

Related channels

Channel's geo and language
not specified, not specified
Category
not specified
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
@MASIXA


****

Яна сукут,
Яна ёлғизлик,
Вужудимга кирар бостириб.
Сендан на бир келади хабар,
Йиллар ўтар кўнглим оздириб.
Мен қуёшдан кўнгил сўрайман,
Бир ўпичдай нурларин алқаб.
Тафтин излаб ошиққаним рост,
Не қилардим ўзимни алдаб.
Не ҳадиклар жоним тўзғитар,
Бир ишқ сўрай нигоҳларингдан.
Қароғларим мактублар битар,
Ўтолмаган гуноҳларимдан.
Шарпалардай ўрмалар тушлар,
Эҳ, неларни қўйдим йўқотиб.
Вужудимга сиғмаган қушлар,
Совуқларда қолар совқотиб.
Олисларга ошиқар юрак,
Бир жон талош,
Руҳим жонсарак.
Тўрт томонда милёнта бўлак,
Балиқларга бўлгандек хўрак.
Моҳгина,
Бағримнинг париси,
Азобларга қўйдинг овутиб.
Энди, бас,
Етади бариси,
Юрагим қўймагин совутиб...

@MASIXA








****

Тун.
Неча санамлар гирён айланиб,
Тегрангда тиз чўкиб турар юлдузлар.
Ўзинг мосува айлаб кибрга,
Жунунваш ошиққа қарамас руҳинг...
Бир телба саросар кезар оламни,
Унда на уйқу бор,
На бир халоват.
Тўкилган азоблар остонасига.
Бир умр қаролиғ ичига маҳкум.
Сен эса қаҳрнинг қиличларини
Қайраб тургандексан қароғим ичра.
Найсон томчисига қўшилар руҳим,
Яна тўкиламан қасамлар ича...
Машраб ишқини,
Мажнун ишқини,
Қонимга қўшиб бер,
Тин олсин юрак.
Ва, ичимни чаққан қора чаённи,
Оташгоҳ ичига суғуриб ташлай.
Сўнг...
Денгиз бағрига ўзимни отгум,
Тўкиб ортимдаги гуноҳларимни.
Кўнглимни чулғагай жаннатий бир хис,
Тўкилиб денгизнинг тўлқинларида.
Шунда хайр дейман,
Мен суйган нигоҳ,
Нуҳнинг кемасидек тўлғонар кўнглим.
Балки,
Тушларингда сен ўйлаган моҳ,
Бир тун борармиди сени кўргани...

@MASIXA


****

Сизни минг йил кутдим,
Дилда ҳасраттош,
Юрагим тубидан кетар отилиб.
Қароғим ичида ловуллар бардош,
Наҳот,
Азобларга кетдим сотилиб...
Чигал сўқмоқларда руҳим адашар,
Йўлимни пойлаган йиллар дарбадар.
Умидсиз кўнглимда оғриқлар яшар,
Ишқи сароб ичра йиғлар қаландар.
Тошларни тепаман,
Садолар чиқар,
Кўксимда ёлғончи туйғулар дайдир.
Жон десам,
Жонимни чаёнлар чақар,
Сизни соғинаман,
Билмам, негадир.
Бунчалар суюксиз
Кўкдаги юлдуз,
Осмон нурларини тўйиб ичаман.
Аҳир,
Нигоҳларим синар қора кўз,
Оймомо,
Мен сенга кўйлак бичаман.
Қаролиғ ичида замин қораяр,
Тун қаро бағрингни қон каби кечар.
Энди жисмим куяр,
Вужудим куяр,
Ишқим кўз-ёшларим симириб ичар...

@MASIXA






Koʻnglingiz nimani istaydi ey do'st...

🎙️Nodira

@MASIXA


****

Кўнглим чўкиб борар,
Тоабад охир,
Беҳуда кунимда қотган хўрсиниқ.
О, кўнгил,
Сен ўзи неларга қодир,
Юзимга чизилган милёнта чизиқ.
Энди ишончларим йўллари сароб,
Қалбимни ҳавога алишган дунё.
Дил хароб,
Дард—шароб,
Ҳасрат,
Изтироб,
Юрагим синиғи,
Минг йиллик рўё.
Сочим толасида ҳижронлар ухлар,
Оловнигоҳимнинг ловуллашлари.
Сўзларимда азоб қулар,
Тоғ қулар,
Ўжар қашқирларнинг увиллашлари.
Энди қароғларим дардларим кечар,
Ишонмам,
Инонмам,
Юрагим бўм-бўш.
Кўзимда бир ишқ бор,
Қасамлар ичар,
Юрагим асраган битта ёмғирпўш.
Руҳим оловланар жонимдан ўтиб,
Олган нафасларим бўлар бир ютум.
Вужудим кўз-ёшим юборар ютиб,
Кел,
Меҳр нуридан бергин бир қултум...

Кел,
Меҳр нуридан бергин бир қултум...

@MASIXA


****

Нимадир ўйларим тортаверади, бир руҳ юрагимда исён қилади. Ёзгим келаверар нималарнидир. Ёзавераман, ёзавераман. Ва, лекин. Кўнглим сира тўлмайди. Ичимга сиғмаган оламда ўзим тушунмаган нималардир бор. Телбамидим,девонамидим? Билмам, идрокимга сиғмаган туйғулар. Гоҳо, бир жунунваш ошиққа ўхшайман. Девона, телбаваш хислар уммонига ғарқ бўлиб кетаман.Сўздан сўзлар излайвераман.
Олам, коинот, замин, одамлар...
Нега деган саволга ҳеч қачон жавоб топа олмайман. Гоҳо, оламон ичига кириб майдалашиб кетаётгандек бўламан. Аслида, нима керак эди ортиқча гапларга. Аҳир, ўзим бир кўнгил гадосиман. Мени ўзига тортган оламим, кўнглим руҳидаги туйғуларим бор.Унда эса мен оддий йўловчи, дарбадар ошиқ, телбавор инсон.
Руҳимда эса бир қушнинг улкан нолалари, тушунмас идроклари бор.
Руҳқушим юракда исён қилади, гоҳо, коинотдан, осмондан бир таскин излаган нигоҳим, юлдузлар ичига чўкиб кетади.
Жимликлар.
Вужудим оловгоҳлари. Ёнаман ловуллаб оташгоҳларда. Потирлаб учади кўксимда жонқуш. Яшай бошлайман қайтадан.

@MASIXA


Kelsang...

🎙️ Nodira

🦋

@MASIXA


Майлида,
Дейману ичимда,
Лек, чўкиб кетади юрагим...
Барига жим бўлиб кўнаман.
Қадримдек тўкилиб кетади руҳим...

@MASIXA


****

Азобларим ташлаб,
Дардларим ташлаб,
Ширин нафасларин юрак хис этиб,
Дунё синовига қўлларим силтаб,
Мовий денгизларда яшагим келар.
Ёлғон ҳаволарга алишган олам,
Кўнглимни милёнта синиқларида,
Ўчиб кетса эди хотирларимдан,
Бир тушга айланиб қолсайди бари.
Илҳақ,
Бўлмасайди кўзларим ногоҳ,
Жисмимдан,
Жонимдан тўкилса азоб,
Кошки,
Унутсайдим оғриқларимни,
Бир қушга айлансам,
Гўзал оққушга...

@MASIXA


****

Қонимдек ловуллаб,
Тўкилар хазон,
Жим бўлиб кузатгум булутларингни.
Жонимни қиймалаб ўлчаган мезон,
Ҳатто, ичгим келар сукутларингни.
Сингаман,
Тўкилиб туннинг бағрига,
Асов туйғуларим кўксимга сиғмас.
Дунё,
Сен саробсан,
Чидаб барига,
Рангин дунёларни кўзим илғамас.
Юрагим оташгоҳ,
Дард кечаётир,
Минг йиллик умримнинг бўлакларида.
Таъқиблар,
Ортимда милён хавотир,
Хазонгул ҳаётим бўлакларида.
Бир дардки,
Кўнглимни алқамас дунё,
Кўзим қароғида бахтни ахтардим.
Гоҳ кулиб,
Гоҳ йиғлаб,
Телбадек гўё,
Фақат, сени суйиб,
Сени мақтадим.
Жон қушим,
Жонимни оғритган азоб,
Бағримга сиғмаган изтироб ётур.
Илҳақ,
Гумонларим тўкилган шароб,
Ичимда оловдард исён уйғотур.
Бағримда мунғаяр бир оловнигоҳ,
Куйдирар жисмимни,
Бўлди, бас, томом.
Аста киприкларим тўкилар ногоҳ,
Кузакни етаклаб кириб келди шом...


@MASIXA




Toʻxtab turgin....



🎙️ Nodira

@MASIXA


****

Яна оташ,
Яна хазонлиғ,
Учиб кетган кўкда турналар.
Нега,
Аҳир, юрагим мунғлиғ,
Неча кунки,
Бағрим тирналар.
Ҳар кун Худойимдан бахт сўраб,
Осиб кўнглим хазонбаргларга.
Совуқларда ногоҳ дийдираб,
Юрагимни бердим дардларга.
Ниманидир кутдим сарғайиб,
Ғариб сукут ичида ҳануз,
Қароғларим кетар торайиб,
Кўзларимда мунғаяр бир тус.
Бу йўлларда адашар нигоҳ,
Қадамларим ичра хазонгул.
Изларимда термулар гуноҳ,
Соғинчларим дилда арзон гул.
Моҳим дейман,
Куяр кўксим-а,
Ловуллаган оташ изтироб.
Зорим юрак,
Жоним, ўксим-а,
Жисму,
Жоним,
Бағримда азоб.
Ҳижрон ичра яна толиқдим,
Ёсумон ғам кўнглим синдирар.
Хазонларга дарддек тўкилдим,
Руҳим битта таскин қидирар...
Наҳот,
Ичдим бир қадаҳ гулоб,
Ёмғирлардек тўкилиб сим-сим.
Нечук, ғусса,
Сиёҳдил хуноб,
Ё, РАБ,
Бунча оғрийди кўксим?...


@MASIXA


****

Соғиниб,
Соғиниб.
Тўкилдим, дунё,
Момом эртагида гуллаган дарахт.
Ортимда таъқиблар,
Ортимда рўё,
Оламнинг четида соғинмаган бахт.
Ёлғон ҳаволарни ютолмай қолиб,
Совуган кўнглимни бераман тунга.
Рангсиз тушларимдан чўчиб уйғониб,
Дардларим яширдим оппоқ булутга.
Энди кўнгил яро,
Юрагим яро,
Юзим хазон янғлиғ сарғайиб борар.
Сарсона дил йиғлар,
Икки йўл аро,
Яна қароғимда замин тораяр...
Руҳим оловқушдир,
Азоб оловранг,
Эски хуржунларга тўла изтироб.
Вужудим совутиб боряпман аранг,
Алдоқчи шамоллар ичирган шароб.
Бахтсирар кўнглимни бериб йўлбарсга,
Ўзимни қузғунлар бағрига отдим.
Денгизнинг ичида ёпишиб хасга,
Мен сени топдим-у,
Яна йўқотдим...
Изладим,
Изландим,
Саросар бир руҳ,
Тегирмон тошидай эзғилаган дард.
Сабртош,
Азоблар,
Бу кўнгил мажруҳ,
Ўзга оламларда соғинмаган бахт...

@MASIXA

20 last posts shown.

55

subscribers
Channel statistics