❓
Супер-контракт нархини қандай ҳисоблайман?
✅
ЖАВОБ: буни билиш учун эринмасдан ушбу постни охиригача ўқишингиз керак.
Жуда кўпчилик супер-контракт нархи қанча бўлиши ҳақида савол бермоқда.
Супер-контракт нархи қанча бўлишини исталган инсон
ўзи мустақил ҳисоблаб олиши мумкин, бунинг учун етарли барча маълумотлар эълон қилинган.
Фақат озгина ҳафсала керак холос.
❗️Энг аввало бир нарсани ёдда тутинг,
супер-контрактнинг энг аниқ миқдорини фақат ва фақат ўзингиз ҳужжат топширган олий таълим муассасаси орқали билишингиз мумкин.Энди минимум миқдорлар ҳақида.
❗️
1-эслатма: супер-контракт деган тизим
кундузги, сиртқи, кечки таълимда ҳам бор;
‼️
2-эслатма: имтиёз олган, лекин кира олмаган абитуриентлар учун умумий кириш балига қараб супер-контракт нархи белгиланади, имтиёзлиларнинг ўтиш балига қараб эмас.
Супер-контракт нархи
кундузги таълим шаклида
стипендиясиз тўлов-контракт миқдоридан ҳисобланади (сиртқи ва кечкида шундоқ ҳам стипендия йўқ). Демак, қуйида илова қилинган жадвалда кўрсатилган
контракт суммасини супер-контракт баробарига кўпайтиришингиз керак.
‼️Супер-контракт учун 10% чегирма берилди. Демак, чиққан суммадан 10% олиб ташлайсиз. Мана бу ерда кундузги таълимдаги барча йўналишларда супер-контрактнинг чегирмадан кейинги суммаси ёзилган. Чегирма сиртқи ва кечкига ҳам ўтади, фақат буни ўзингиз ҳисоблаб оласиз.
Шунингдек, 3 та тоифадан қайси бирига тааллуқли эканлигингизни ҳам аниқлаб олишингиз керак.
1️⃣
1-тоифа: кириш чизиғига 4 баллгача етмай қолган абитуриентлар
Бунда қуйидаги шкала амал қилади:
➖
1 баллгача етмаган абитуриентлар учун – базавий тўлов-контракт миқдорининг
1,5 баробари;
➖
1,1 баллдан 2 баллгача —
2,0 баробари;
➖
2,1 баллдан 3 баллгача —
2,5 баробари;
➖
3,1 баллдан 4 баллгача —
3,0 баробари.
Масалан,
математика йўналишида
1,5 балл етмай қолди дейлик. Бундай вазиятда ўша абитуриент
2 баробар тўлайди. Жадвалга қарасак, математика йўналишида контракт нархи
6.412.610 сўм. Демак, математика йўналишига 1,5 балл етмай қолган абитуриент
12 млн 825 минг сўм супер-контракт тўлайди (2 x 6.412.610).
Энди унга 10% чегирма қўлланади. Яъни
1.282.522 сўм чегирма туфайли супер-контракт нархи
11.542.698 сўм бўлади.2️⃣
2-тоифа: кириш чизиғига 4 баллдан ортиқ етмай қолган ва ўзи 56,7 дан кўп балл тўплаганлар
Бундай абитуриентлар супер-контракт учун йўналишига қараб пастдаги жадвалда кўрсатилган оддий контрактнинг
минимум 8, 10, 12, 15, 17 ёки 25 баробарини тўлайди.
Қайси йўналишга неча баробар тўланиши мана бу файлда келтирилган:
👉
https://t.me/xushnudbek/15833Масалан, иқтисод йўналишига кириш бали
150 балл бўлди дейлик. Абитуриент
70 балл тўплади. Демак, унга
4 баллдан ортиқ етмай қолган, ўзи ҳам
56,7 баллдан кўпроқ тўплаган. Иқтисод йўналишига минимум супер-контракт
10 баробар этиб белгиланган. Стипендиясиз оддий контракт нархи эса
9.129.930 сўм.
👆
Хулоса: иқтисод йўналиши учун супер-контракт миқдори минимум
91 млн 299 минг сўм (10 х 9.129.930). 10% чегирмадан кейин эса
82 млн 169 минг 400 сўм бўлади.
❕
БУ МУҲИМ: ўтиш балига 4 баллдан кўпроқ етмай қолган ва 56,7 баллдан кўп тўплаганларнинг ҳаммасига бир хил нарх бўлади. Яъни 5 балл етмаган ҳам, 50 балл етмаган ҳам бир хил тўлайди. Ўшанчун менга 10 балл етмади, менга 30 балл етмади, қанча бўлади, деб сўрашдан фойда йўқ.
3️⃣
3-тоифа: 56,7 баллдан кам тўплаганлар
Бундай абитуриентлар супер-мупер контрактда ўқиши мумкин, фақат камида
2-тоифадагилар тўлайдиган сумманинг 2 баробарини тўлашади. Масалан, абитуриент иқтисод йўналишига топшириб,
40 балл тўплаган, яъни 56,7 баллдан кам. Демак, у камида
164 млн 338 минг сўм тўлаши керак (2 х 82.169.400).
‼️Айримлар сўрамоқда. Масалан, абитуриент 54 балл олди. Кириш бали эса 57 балл бўлди. Шунда 3 балл етмаган бўлса, супер контракни камроқ тўлайдими? Йўқ ва асло йўқ! 56,7 баллдан кам тўпландими, тамом, бунақада икки карра кўпроқ супер-контракт тўланади. Кириш балига қанча етмагани аҳамиятсиз.
Хуллас, Сиз тўплаган балингиз асосида камида тахминан қанча супер-контракт тўлашингизни бемалол ўзингиз ҳисоблаб кўришингиз мумкин.
👉
@xushnudbek 👈