РАМАЗОН'-Хайр-саховат, меҳр оқибат, эзгуликлар ойи.
Рамазон- муқаддас ой ҳисобланиб, бу ойда Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад (САВ) га Қуръонни ваҳий қилган экан. Рамазон ойида ҳар бир мусулмон катта ихлос ва яхши ниятлар ила рўза тутади. Ўз нафсига қарши, ёмон иллатларга қарши сабр-қаноат билан курашади. Бу ойнинг афзалликлари шундаки, мнсон кундуз кунлари ейиш ва ичишдан ўзини тийиш билан бирга ёлғон сўзлаш, бировнинг кўнглини оғритиш, пора бериш, пора олиш, ноҳақ зуғум қилиш, шаҳвоний ишларга берилиш ва бошқа барча ёмон хислатлардан сақланади.
Дейдиларки, рўза тутиш инсон иродаси ва саломатлигини мустаҳкамлайди, ўзини тута билишга ўргатади. Киши рўза тутиши туфайли оч-яланғочларнинг, етим-есирларнинг аҳволини ўзида ҳис этади ва уларга нисбатан кўнглида меҳр-шафқат туйғуси кучаяди.
Рамазон ойи якунланиб, рўза тугагач, ҳайит байрамини нишонлаш барча мусулмон халқлари орасида анъанага айланган. Ҳайитлик бериш хурсандчилик, меҳр-оқибат, иззат-ҳурмат белгисидир. Инсонлар ҳайитда ота-оналарига, оила аъзоларига, фарзандларига турли совғалар инъом этиши эса азалий қадриятга айланган.
Рамазон сўзидаги ҳар бир ҳарф шу ой сифатини баён қилар экан.
"ро"- раҳмат ойи, "мим"- мағфират ойи, "зод"- жаннат кафолати берилган ой, "алиф"- меҳрибонлик ва яқинлик ойи, "нун"- нуроният ойи...
Рамазон ойи болалик хотираларимни ҳар йили қайта-қайта жонлантиради.
Собиқ иттифоқ даври. Отам нуфузли, сиёсий ташкилот раҳбари, мунис онажоним эса уй бекаси. Эътиқодда собит муслима аёл. (Ҳар иккалаларини ҳам Аллоҳ раҳматига олган бўлсин!) Волидам рамазон ойида отамизга билдирмай рўза тутар, намоз ўқир, бизга ҳам суралар ўргатар, шу билан бирга таълим тарбиямизга қаттиқ эътибор қаратар эдилар.
Эсимда, бир куни онажоним пешин намозини ўқиётган пайтларида дадам қолиб кетган иш ҳужжатларини олиш учун келиб қолдилар. Онам эса тоат ибодатда эдилар, отамнинг келганларини ҳам билмай қолибмиз. Жойнамоз устида ўтирган онамни кўрган отамнининг кўзлари катта- катта очилиб, ғазабдан бақирганлари ҳеч кўз олдимдан кетмайди. "Дин-афюндир" деган таълимот сингдирилган ўша давр учун бу катта жиноят эди. Отам кетгач, қаттиқ дашном эшитган онажонимнинг юм-юм йиғлаганлари кўз олдимдан кетмайди. Ўша кўз ёшлар бугунги диний бағрикенглик истаги эканлигини эса катта бўлгач тушундим.
Халқимизнинг асрий орзуси бўлган бу муборак ой меҳр-оқибат ойи. Гина-кудратларни унутадиган, хафалашиб қолганлар бир бирини кечирадиган, яратганга шукрона келтириб,
қийналганларга саховат кўрсатадиган, ғариблар кўнглини кўтарадиган, бир сўз билан айтганда эзгуликлар қилиб қолишга, гуноҳларнинг кечирилишига имконият яратадиган ой.
Мана, бугун рўзанинг яна бир куни сарб-эътиқодимизни синовдан ўтказди.. Ифторлик учун тайёргарлик кўряпмиз. Дастурхон ноз-неъматлар билан тўла. Шу пайт кўча эшикдан маҳалла болаларининг беғубор, қувноқ овозлари эшитилди.
Улар бир-бириларига гал бермай рамазон айтишарди.
Рамазон, ё рамазон, моҳ шарифи,
моҳ рамазон.
Рамазон айтиб келдик эшигингизга,
Худойим ўғил берсин бешигингизга.
Мурилардан тутун чиқар,
Қатламалар бутун чиқар.
Ўчоқда кул, кармонда пул,
Чиқариб беринг минг сўм пул...
Турмуш ўртоғим майин табассум қилганча дастурхондаги сархил нарсалардан олиб, кўча эшик томон юрдилар.
Барчага Рамазони Шариф муборак бўлсин!
Саидахон Насимхонова.
РМММ Чуст туман бўлинмаси раҳбари, журналист.