Matnazar ABDULHAKIM


Channel's geo and language: not specified, not specified
Category: not specified


Xorazmni qazsangiz agar,
Yer ostidan daryolar chiqar.
Xorazmni qazsangiz agar,
Yer ostidan dunyolar chiqar.
© Matnazar Abdulhakim

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
not specified, not specified
Category
not specified
Statistics
Posts filter


АНГЛАШИЛМОВЧИЛИК

Севги эмас эди бизларнинг севги,
Бизларнинг дардимиз дард эмас эди.
Башорат қилмоққа ушбу кулфатни
Пайғамбар бўлиш ҳам шарт эмас эди.

Биз-чи, бир-бировга талпиниб етмай
Мўлтураблар юрдик фаромуш —
Ўртадаги қалин тиниқ шишани
Фаҳм этмаган икки шўрлик қуш.

© Матназар АБДУЛҲАКИМ

@M_Abdulhakim


* * *
«Сенга бизнинг мактубимиз шул,
Шулдир сенга бизнинг номамиз —
Бизнинг ҳирқамиздир эзгулик,
Самимият бизнинг жомамиз.
Юракларга кийилгай улар,
Сен бўлсанг — бир қутлуғ жомадон,
Қутлуғ шаҳар, эй уммилбилод,
Жонимдан севганим Ҳамадон.
Сенинг кабир жигарбандларинг
Минг туман кўз қорасиндадир.
Шулардан энг мумтоз биттаси,
Мана, бизнинг Хоразмдадир».

© Матназар АБДУЛҲАКИМ

@M_Abdulhakim


ТУРНАЛАР ХАҚИДА БАЛЛАДА

Турналар жуда ҳам донишманд қушлар,
Улар садоқатли, меҳрибон, марддир.
Улар биладилар, ватан дийдорини
Қўмсаб азоб чекмоқ улуғ бир дарддир.

Юрагида юксак-юксак туйғулар
Билан бу диёрни соғиниб қайтиш
Учун олисларга кетади улар.
Ақл бовар қилмас зийрак бу қушлар

Изғириндан ҳуркиб кетмайди асло
Ватанни тарк этиб аллақайларга.
Чекинган баҳорни олиб келиш чун
Улар ҳар куз учиб кетиб қолади.

Агар улар иссиқ ўлкага эмас,
Тўлсин деб эмас бу осмон офтобга,
Учиб кетишса гар абадул-абад
Кириб қолиш учун «Қизил китоб»га.

Кимдан ўрганамиз сидқу виқорни,
Ким олиб келади кетган баҳорни?

© Матназар Абдулҳаким

@M_Abdulhakim


ФАРОСАТ

...тушунишингиз керак.

Эрнест Хемингуэй

Ҳамма-ҳаммасини тушуниш мумкин,
Жазоирда ёққан қалин қорни ҳам.
Йўқни ҳам тушуниш мумкин ўйласанг,
Ўйласанг, тушуниш мумкин борни ҳам.

«Салбий муҳит» ёки «ёмон тарбия»
Ўғрини тушуниш мумкин бир куни.
Ўғрини тушуниб бўлгач, албатта,
Тўғрини тушуниш мумкин бир куни.

Аблаҳнинг қалбида ногоҳ уйғонган
Диёнат, тушунсанг, ҳайрон қолдирмас.
Ўзингни бахш этган бир инсон қилган
Хиёнат, тушунсанг, ҳайрон қолдирмас.

Фаҳм этсанг, сотқин хом сут эмган жон,
Англасанг қотил ҳам эмас ҳеч эриш.
Тушунсанг, тушунсанг, тушунаверсанг,
Ҳамма-ҳаммасини зарур кечириш.

Тушуна олди дунё. Лекин бунинг-чун
Ким уқубат чекар, ким тортар азоб.
Хоинлар, сотқинлар қилмиши учун
Ким олади, ахир, олий бир жазо!

Тушунсанг, кўзларинг олдига келар
Ҳам дўзах, ҳам жаннат, ҳамда аросат,
Оёғи шоҳсупа, бўйни сиртмоқда,
Манглайин милтиққа тутган Фаросат!..



© Матназар АБДУЛҲАКИМ

@M_Abdulhakim


ПУШАЙМОН

Иқбол бўлиб келган эди бизларга,
У софдилни синаб берганди тақдир.
Биз шўрликлар буни кечикиб билдик,
У энди бир умр биздан йироқдир.

Ҳисларни топтадик, оёқлар ёнди,
Ҳаяллаб туташди жонларга олов.
Мажруҳ ғуруримиз аянчдир энди,
Бамисли латтадан қилинган ялов.

У биз учун энди бахтли хотира,
Ўнгидан келмаган лаззатли бир туш.
Бизнинг юракларда илон бор эди,
Бизнинг юракларда яшолмасди қуш...

© Матназар Абдулҳаким

@M_Abdulhakim


Pahlavon Mahmud

* * *
Har kishi o‘z baxtiga shay, faxr etadi,
Haq fayzi bilan nolada nay faxr etadi.
Faxr etadi baxt guli ishq bog‘i aro
Qul-qul qilibon, shishada may faxr etadi.

* * *
Xom g‘isht bu nafasni dildagi dog‘ pishitar,
Xom mevani yoz bo‘yi, axir, bog‘ pishitar.
Pishganki, safolni xom etar ko‘z yoshim,
Ohim esa xom safolniki, oh, pishitar.

Forsiydan Matnazar ABDULHAKIM tarjimalari

@M_Abdulhakim


* * *

Табиат! Мен сени севаман,
Тилайман мангу бир омонлик.
Сенда яхшиликка яхшилик,
Сенда ёмонликка — ёмонлик.

Фақат эзгуликлар, фақат покликлар
Мангу бўстонингда ўса олади...
Гулга ниш урмайди асалари ҳеч,
Асалари гулдан бўса олади.

© Матназар АБДУЛҲАКИМ

@M_Abdulhakim


тамлар.
Офтоб бепул, ҳаво бўлмаса текин
Қирилиб кетгудек шўрлик одамлар.

Бир чимдим тупроққа кўзи тўйгувчи
Юҳофеъллар ҳамон яшар қалашиб.
Ўз ўрнин эплашга етмас-ку кучи,
Чанг солар ўзганинг ерин талашиб.

Ғаддор режалардан турмасак огоҳ,
Ер ҳам бир тугмага боғлиқ такдир-ку.
Тугмани мен боссам... янграса ногоҳ
Бомбалар ўрнига меҳрбахш бир куй.

Англасалар ҳамма беизоҳ, бешарҳ,
Менинг кўнглимдаги орзуни ҳам жим.
Ахир, она замин яшар уриб чарх,
Одамнинг одамга зорлиги учун.

© Матназар Абдулҳаким

@M_Abdulhakim


АВТОБУС ҲАҚИДА БАЛЛАДА
Янгилик бўлмаса ҳамки, мавриди келди, айтай - биз ҳаводан нафас оламиз. Оладигинимиз нафас бизнинг тирикчилигимизни таъминлайди, уни тўла қонли инсоний ҳаётга айлантиршимиз учун имкон яратади. Қўшиқ эса ана шу тўлақонли инсоний ҳаётнинг руҳини белгилайдиган муҳим жиҳат. Қўшиқ ҳам, маълумки, ўпкага тўлдириб олинган нафас билан ижро қилинади...
Бироқ нақадар муҳим бўлмасин, ўпканинг ўзи билангина иш битмайди.
Юрак ҳам керак. Юракдан берилиб куйлаш учун.
Ақл ҳам керак. Ҳар ҳил қаланғи-қасанғи сўзлар йиғиндисини қўшиқ деб элга тақдим қилавермаслик учун.
Истеъдод керак. Сўзни билиш учун. Созни билиш учун. Ва шуларнинг ҳар иккаласини мутаносиблаштириб, муштарак бир мўъжиза аҳволига келтириш, ана шу мўъжизани арзирли овоз билан одамларнинг ҳам ақлига, ҳам юрагига етказиш учун. Бу ҳаммасидан ҳам қийин. Чунки, агар ёқимла бўлса, одамнинг овозидан хушоҳанг мусиқа асбаби йўқ. Агар ёқимсиз бўлса... худо сақласин!..
Ҳозир фикру зикримиз ана шундай юракли одам борасида...
Ҳозир фикру зикримиз ана шундай ақлли, доно одам хусусида....
Ҳозир фикру зикримиз ана шундай истеъдодли одам ҳақида...
Ҳозир фикру зикримиз ана шуларнинг барини бир ерга жамлаб, ҳаётдек қўшиқ, қўшиқдек ҳаёт тарзида халққа тухфа қила билган инсон тўғрисида...
...Отажон оғанинг вафотидан анча илгари унинг автоаварияга тушиб, ҳалок бўлганлиги тўғрисида миш-миш тарқалди. Буюк одамлардан пасткашлик ана шундай тарзда ўч олиб юради, ўзи. Ўзининг қабиҳлиги, буюкнинг буюклиги учун. Аслида суюкли ҳофизимиз енгилгина жароҳат олиб, бир неча кунга касалхонага жойлашган экан. Ҳам жароҳат олган муҳтарам Ҳофизнинг ҳолидан хабар олиш, ҳам бир телевизион лавҳа тайёрлаб, шов-шувларга чек қўйиш учун, ёзувчи ва журналист дўстим Шуҳрат Маткарим билан касалхонага, Отажон оғанинг палатасига кириб бордик. Довруқли ҳофиз бир неча кун олдин ўлган “ўлими”дан мутлақо хабарсиз, маза қилиб янги бир қўшиғини хиргойи қилиб ўтирар эди. Ҳол аҳвол сўрашдик, ҳазил-мутойиба қилдик, ҳеч гапдан хабарсиз кишилардек, ихчам бир кўрсатув тайёрлаб, эфирга узатдик...
Барибир, одам осмонга устун бўла олмас экан. Бироқ Отажон Худойшукуровдан осмонга усутун бўлгулик қўшиқлар қолди. Шу боисданми, уни ўйласам, ана шу қалбаки ўлим ёдимга тушаверади... Ҳозир ҳам Норинжон Бобо томонларда, ўз ўлимларидан хабарсиз, ўзининг буюк қўшиқларини астойдил ва бамайлихоти куйлаётгандек...

Дунёда борлигингдан қувонадирман

Сайфи Нажмий

Келаётир эдим Ҳазораспдан жим,
Тирбанд автобусда ҳорғин, асабий,
Худди бу тирбандлик, тўполон учун
Бошқалар олдимда гуноҳкор каби.

Кимдир сўкинарди, нўноқ киссавур
Чўнтагига қўшиб танин кесгандек.
Ҳар бир янги бекат биз учун жавр,
Ҳар янги ҳамроҳдан роса безгандик.

Автобус ойнаси диққинафасдан
Ботганди кўзёшдек-кўзёшдек терга.
Аёвсиз бир қарғиш лаҳза тинмасдан
Кимнидир топтарди тенг қилиб ерга.

Билмадим, гуноҳи не эди унинг,
Ҳеч ким ҳам ҳеч кимнинг айбин билмасди.
Шу пайт битта йигит магнитофоннинг
«Чирқ» эткизиб ногоҳ тугмасин босди.

Қоронғу дилларни ёритиб бирдан
Жаранглай бошлади нурафшон сўзлар.
Аланглаб турди-да бундай сеҳрдан,
Мўлтираб қолдилар ўқрайган кўзлар.

Хонанда чекарди кассетада оҳ,
Кимнингдир кимгадир зорлиги учун.
Юракдан ҳайқириб қувонарди гоҳ
Бировнинг дунёда борлиги учун.

Илғаб ҳар бир сўздан қутлуғ зиёни,
Кўзларини очди бир парча воҳа.
Ҳар юракда пинҳон минг бир дунёни
Ёритиб юборди Отажон оға.

Сароб йўқолгандек шу бир нафасда,
Кетди андуҳларни янгроқ куй олиб.
Боя маймунлардек эдик қафасда,
Энди-чи, турардик мулзам, уялиб.

Йигитни индамай тушундик бизлар,
Билдик, ғамимизни еганлигини.
Англадик, дунёда мусаффо ҳислар
Абадий барқарор эканлигини.

Йигит бир бекатда тушиб қолган сўнг
Бир-бировга боқиб жим ўйга толдик.
Энг бахтли туш бирдан келган каби ўнг,
Машина кенг экан биз пайқаб қолдик.

Эсладик: ҳамиша шодланганмиз-ку,
Кимнингдир бизларга зорлиги учун.
Ҳозир ҳам сафарга отланганмиз-ку,
Кимнингдир дунёда борлиги учун.

Шундан бери мени қийнар ўзга ҳол,
Ўзга уқубатдан юрагим ғам ер.
Баъзан ҳаволаниб гар сурсам хаёл
Ўша автобусга менгзаб кетар Ер.

Тўғри, сайёрамиз ҳудудсиз, лекин
Кўнгиллар торликдан унда мо


Гужумлар кўшиғи

Хоразмда гужумларни «Шаҳар мўйловдори» деб аталган зараркунандалар ғажиб битирмоқда

1
Биз ҳеч бевафолик қилмаймиз,
Бош олиб кетмаймиз ҳеч ерга.
«Қизил китоб» олис. На чорамиз бор?!
Балки кириб қолармиз... шеърга.

Балки сўнгги бора шовулламоқда,
Бизнинг бағримиздан яшил оҳ.
Энди ҳомий бўла олмайсиз бизга,
Сизга биз азалдан бўлсак-да паноҳ.

Ўзига маҳлиё қилолмас бизни
Ёт тупроқ, ўзга халқ, бегона юртлар.
Хоразмда қоламиз, ғажиб турса ҳам
Азим танамизни шилимшиқ қуртлар.

2
Наҳот, соямизда тебранмас бешик,
Такрор пичирлашиб кирмаймиз тилга.
Аъзои баданимиз илма-тешик,
Нақ ўққа тутилган.

Бизларга юраклар камроқ ачийди,
Тўлдириб бўлмайди бизларга план.
Юртлар оша келган қуртлар ғажийди
Иштаҳа билан.

Қутқаринг! Куйламанг шунчаки мақтаб,
Йўқса, биз кўрк эмас, болталар сопи.
Даҳшатга солади бизни биз ҳақда
Беозор қўшиқлар азоби.

© Матназар Абдулҳаким

@M_Abdulhakim


Ushbu kanallarni tavsiya qilamiz!

Ustoz shoir Matnazar Abdulhakimning ijodi va hayot yo'li:
https://telegram.me/M_Abdulhakim

Pahlavon Mahmud ijodi:
https://t.me/Ishq_yogdusi

Qo'shko'pir tumani yosh ijodkorlari, "Navbahor" ijodkor yoshlar klubi:
"Qo'shko'pir mavjlari"
https://t.me/Muqaddimat_ul_adab

O'zbek va Jahon adabiyoti, UrDU yosh adabiyotshunoslari kanali: UrDU yosh ijodkorlari,
"Istiqlol adabiyotshunosi" ijodkor yoshlar klubi:
https://t.me/joinchat/AAAAAEtpuFPY_BETilyeig

Xorazm adabiy muhitining
kechasi va buguni, UrDU yosh ijodkorlari "Istiqbol" ijodkor yoshlar klubi:
https://t.me/Firdavs_ul_iqbol

O'zbek adabiy muhitining bugungi kanali:
@sheriyat_kechasi

Erkin Samandar ijodi:
https://t.me/Erkin_Samandar

Boltaboy Bekmatov ijodidan yangi na'munalar:
https://t.me/Boltaboy_Bekmatov_ijodi

Modern adabiyot:
https://telegram.me/Modern_adabiyot

Rahmat BOBOJONning shaxsiy kanali:

@Rahmat_BOBOJON

📗📗📗📗📗📗📗📗📗📗


«Матназар Абдулҳаким бир куни....»

Матназар Абдулҳаким бир куни янгиариқлик шоир Жуманазар Юсупов билан биргадикда шогирди Болтабой Бекматовнинг илтимосига биноан Шовотга келади. Устознинг Ҳазрат Навоий асарлари билимдони эканлигидан фойдаланиб, қолиш ниятида Б.Бекматов ўзи ишлаётган «Шовот» чорвачилик давлат хўжалиги чорвадорлари ҳузурида «Шоир билан учрашув ва «Навоийхонлик» ўтказишни режалаштиради.
«Чорвадорларнинг дам олиш хонаси» га бўр,латта, мактаб доскасини олдиради,барча чўпонлар, подачилар, бузоқбоқару сунъий уруғлантирувчилар, сутсоғарлару тракторчилар,ферма мудирию мол дўхтирларини йиғади.
Яъниким, олтмиш нафардан зиёдроқ аудитория тадбирга шай бўлади.
Ҳамма жамулжам бўлгач Б.Бекматов чорвадорларга вилоят марказидан ташриф буюрган нуфузли меҳмонларни таништиради ва дастлабки сўзни устоз шоир Матназар Абдулҳакимга беради. М.Абдулҳаким чорвадорларни яқинлашиб келаётган байрам - 1 Май -меҳнаткашларнинг халқаро бирдамлик куни билан самимий табриклайди, ўзининг янги ёзган шеъру ғазалларидан ўқийди. Ундан сўнг шоир Жуманазар Юсупов ҳам сўз олиб, янги шеърларидан ўқийди.
- Ана энди, ҳурматли чорвадорлар, тадбирнинг асосий қисмига келдик,- дейди Болтабой Бекматов. Ва аудитория эътиборини А.Навоий сиймосига қаратади. Матназар Абдулҳакимнинг А.Навоий асарлари билимдони эканлигини таъкидлаб сўзни яна устозга беради.
М.Абдулҳаким доска ёнига боради ва олдин А.Навоий ҳаёти, ижоди ҳақида умумий тушунча бергач, ҳазратнинг «Хазойин-маоний» асаридан «Ашрақат мин акси шамсил-каъси анворул-ҳудо...» деб бошланувчи ғазалини ўқиб беради. Сўнгра ғазални доскага ёзиб, байтма-байт шарҳшлашга киришади. Бу ўзига хос аудиторияга тушунарли бўлиши учун у ҳар бир сўз ташиётган маъно, мажоз, ўхшатишларни батафсил шарҳлаб боради. Ярим соатга мўлжалланиб, икки соат давом қилаётган учрашувда фақат орқада ўтирган, дамда соатига қараб, ўнғайсизланаётган ферма мудири Озод акани ҳисобга олмаганда, ҳамма жим қулоқ тутиб ўтиради.
Бир пайт ғазал шарҳи ҳам тугайди. Аудиторияда А.Навоий ва М.Абдулҳаким шарафига қарсаклар янграйди.
- Раҳмат,- дейди М.Абдулҳаким,-энди бизга қандай саволларингиз бўлса, марҳамат, тортинманглар....
-Менда савол бор, -деб қўл кўтариб ўрнидан туради шу пайт орқада тишини қисиб ўтирган ферма мудири Озод ака. -Учрашув жуда мазмунли ўтмоқда. Албатта, А.Навоий ҳазратларига ҳам,сизларга ҳам катта раҳмат! Лекин айбга буюрмайсизу, мен қўл остимдаги чорвадорларнинг дунёқарашини яхши биламан. Уларнинг кўпчилигининг хаёлини ҳозир А.Навоийнинг ғазали эмас, куйга келгану вақтида қочирилмай қолаётган ғунажин, соғиш вақти ўтиб бораётган сигирлар, ичи ўтган бузоқлар эгаллаб олган...
Аудиторияда «гувв» этиб кулги кўтарилади.

© Болтабой Бекматов

@M_Abdulhakim


оби йўқ. У гоҳ ўнг, гоҳ чап томондан тушириб қолади, гоҳ оч биқинингга мушт уради, инчунин, вергул ҳам унинг қошида зўрға нафас олиб, қорнини ичига тортганча, таъзим бажо келтириб туради.
Кўпнуқта, соддадил ва тентак кўпнуқта кўплаб ўқувчи қизларнинг ошиқона мактублар битаетган пайтдаги ардоқли тиниш белгисидир. Кўпнуқтани сўз топа олмай довдираётган дудуқвой десак ҳам бўлаверади. Ўсмай қолган кўпнуқта, овсар кўпнуқта......
Маъшуқасига мактуб ёзаётган ўспирин кўп кўпнуқта қўйса, қараб боқиш керак, унинг қўлларида сиёҳ битиклар - нлон, юрак ёки яланғоч аёл тасвири йўқми?
Агар ёзувчи кўпнуқталар билан ижод этса, билингки, у ҳали жуда ёш. Ва бу қусур унинг ёшлиги билан ўтиб кетади.
Димоғдор тире бўлса, ҳақиқатгўй қўшнуқтани, мендан-да чечанроқ бўлиш мумкинмас, дегандек, ўз ўрнидан сиқиб чиқаргани чиқарган.
Нуқтавергулга-ку кун йўқ, кўпчилик уни тушунмайди, шу боис ҳам гоҳ вергулнинг ўрнини эгалладинг, деб, шўрликнинг бошига маломат тошлари ёғилгани ёғилган. Бу белги менга одоб-икромли, камсуқум, назарлардан четда қоладиган йигитчани эслатади. Тиниш белгилар, деган бу қавм гоҳ нуқта, гоҳ вергулларга ем бўлиб, йитиб кетмаётганмикин, деган хаёлга ҳам бораман.
Тиниш белгилари мана шу тарзда бир-бирлари билан олишиб ётибдилар. Ҳаёт, боя айтганимдек, тиниш белгиларининг бутун бир уммонидир. Ҳар бир тиниш белгиси, қўйиб берсангиз, ҳаш-паш дегунча ҳамкасбинн паққос туширади-қўяди. Ҳар бир тиниш белгиси нисбий ва шартли, ўзгарувчан, чунки у уйдирмадаи иборат.
Ўйлаб топилмаган биттагина тиниш белгиси бор, бу - ўлим. У, чиндан ҳам тўқиб чиқарилмаган, барқарор. У бор бўлмаслиги мумкин эмас. Ва бошқа бирон - бир нарсани унинг ўрнига қўйиб бўлмайди. Шунинг учун ҳам бошқа бир мутлақ тиниш белгиларини излаб овора бўлманг. Бирдан - бир мутлақ тиниш белгиси бу – ўлимдир.

Рус тилидан
Матназар АБДУЛҲАКИМ
таржимаси

@M_Abdulhakim


Имант ЗИЕДОНИС

ЭПИФАНИЯЛАР

«Эпифания» - юнон сўзидир. Аксланиш. Ярқ этиб очилиш. Руҳ томирларининг нафис турткиси, қоронғулик қаъридан тезоқар ҳаёт лаҳзасини олиб қолгувчи чақин, ишора, туйғу, воқеа, аъмол, буюм.
Оний чақинлар баъзан нимаси биландир, бир-бирига зид руҳий интиқликларнинг узлуксиз оқими. Ва бу оқимнинг туғилишдан ўлимга, туғилишдан яна тағин ўлимга тараф йўналиши, ҳаётнинг ўлим устидан боқий тантанаси, ҳаётнинг борлиқ устидан ҳеч бир нима билан енгиб бўлмайдиган мангу музаффар мароми.
«Эпифания» бу жайдари бир мазмундаги наср эмасдир. Эҳтимол у шеърга яқиндир.
Гарчи яқин бироқ, ҳарқалай, шеър эмас.
Назмдаги насрдир, балки?..
Эҳтимол, насрдаги назмдир?

Ҳали эрта. Қуёш ҳали кўзларини очгани ҳам йўқ. Онам ҳали салинчоқни тебратиормадилар, ҳали отам отларга қарямади. Пойабзалларим эса эшикнинг нариёғида ётишибди. Пойгаҳ эшигининг нариёғида, йўл эшигининг барёғида. Пўлтахталарнинг тирқишлари орқасида кечаги кун ором олаётир. Идиш-товоқларга ёпиладиган сочиқ орасига сезилар-сезилмас бир хўрсиниқ беркиниб олган, ўчоқ кулининг ичида бўлса қандайдир бир вайсақи сўз пусиб ётибди.
Бироқ, мана тунги уйқу оҳиста тонггисига айлана бошлади ва устал устидаги телпак илк дафъа қичқирган хўрозлар билан баравар биринчи бўлиб уйғона бошлади.
Ҳали эрта. Жуда эрта ҳали. Илгакдаги телпаклар менга салом бермоқдалар. Олиш керак.
Мен ҳали йўқман. Қали илк қадамларнмни ташламадим, бирон маротаба ҳам эшик тутқичига қўл теккизганимча йўқ, тонгги шудрингни алқаб хиргойи ҳам қилмадим ҳали.
Қуёш билан ҳам қали дийдорлашмадим. Унинг хўрозларнинг учинчи ва тўртинчи қичқириқлари ўртасидами, ёхуд хўрозларнинг алланечанчи бир қичқириқлари орасидами пайдо бўлишини биламан, гарчи чалкашиб кетаётган бўлсам ҳам, ҳар ҳолда, бу лаҳзаларнинг яқинлигини аниқ биламан, сабабки, эркаклар хурракларини тўхтата бошладилар, дераза пардалари қирмизи тусга кира бошлади.
Мен остонамдаи қандайдир бир хира, эслаб бўлмайдиган даражада мажҳул, деярли мавжуд бўлмаган томонга, тонгги туманга, десаммикин, ҳатлайман. Бу - менинг болалигим.
Ҳали қуёш йўқ, салқин, ушук йўлаклар мавҳумотга қараб кетади. Ўша ёқда оппоқ туманлар аро мен дафъатан қудуқни илғайман. Демак, остонамдаги йўл аввало қудуққа олиб боради. Буни эстаб қоламан. Сўл ёғида қайин, ўнг ёғида терак ўсган, қадамлардан шиббаланган бардам йўлак... Ҳали ҳозирча бошқа йўл йўқ.

Қудуқда бўлса сув яшамоқда. Тубига мўралайман - ҳў, ана, қаъарида жимирлаётир сув.
«А-а!» - деб қичқираман. Садо келади, худди Мелигайлиснинг жўровозларидек жаранглаб хониш этади садо.
Қудуқ узра эса салинчоқсимон бир нарса, яънн челак муаллақдир. Теварак-атрофда чит этган жон бўлмаса, ҳеч ким сув олмаса не кераги бор унинг? Туб-тубда, зулумот қаъридаги сув дан не наф?
Шу чоқда эшик очилиб, онам чиқадилар ва дейдилар:
- Ҳализамон қуёш чиқади, ҳализамои сен менинг ўғлим бўла бошлайсан.

* * *

Тиниш белгиларининг барчаси уйдирмадир. Нуқта бор-йўғи нисбий бир мазмунга эга. Нуқта менинг ичимдагина мавжуд. Аслида нуқта йўқ. Нуқта деган, ўзи, бўлса ҳам, бўлмаса ҳам бўлаверади. Унинг ўринга вергул қўйиш ҳам мумкин. Кўпнуқта қуйиш ҳам мумкин нуқтанинг ўрнига.
Нуқтанинг ўрнига, дейлик, ҳатто, нуқтавергул қўйсаям ҳеч нима қилмайди.
Сиз кўксингизга уриб: «Менинг ҳаққим бор - дейишга ҳаққингиз бор. Ёки оҳистагина «менинг ҳаққим бор», деб айтсангиз ҳам осман узилиб ерга тушмайди. Шубҳаланиб, «Наҳотки, ҳаққим бор?»—десангиз ҳам жин урмайди. Пуқтанинг ўрнини сўроқ белгиси эгаллайди, холос.
Сўроқ белгиси ҳамиша ҳамма нарсадан гумонлангани гумонланган.
Аслида, сўроқ белгисининг ўзи ҳам ой эмас, у ҳам бошқа тиниш белгиларидек шубҳалидир: «Ким сўраяпти? Кимдан сўраяпти? Қандай сўраяпти?»
Ҳар бир кун, аслида, тиниш белгиларининг тинимсиз оқимидан иборат, тун ҳам тиниш белгиларининг узлуксиз оқимидир. Йил - тиниш белгиларининг қўли, ҳаёт - тиниш белгиларининг уммони. Тиниш белгилари тинмай увултириқ сочадилар, тиинш белгилари бир-бирларини еб-ютадилар, йўқ қиладилар. Сўров белгилари айниқса очофатдирлар, улар айниқса ўзига бино қўйган ундов белгиларининг кушандасидир.
Тиниш белгилари ичида энг жиддий ва энг ўзбилармони бир нуқтадир. Унинг давомийликка т


ОСМОНГА ХАТ

Болалигимизда варрак ипларига қоғоз ҳалқачалар тизиб, шамолда уларнинг шиддат билан осмонга қараб сирғалишларини кузатар эдик. Бу — «осмонга хат» деб аталарди…

Мен осмонга мактублар ёздим,
Руҳи юксак, сўзлари олий.
Хаёлларим самовий эди,
Мактубларим эса — хаёлий.

Лекин хаёлдамас, асли ҳам
Сал самовий бўлгим келарди.
Ғужғон ўйнаб, чарақлаб турган,
Тиниқ, мовий бўлгим келарди.

Тингламади осмонни осмон
Ё меҳримдан ризо бўлмади.
Ўртамизда на бир иттифоқ
Ва ё на бир низо бўлмади.

Менга рад жавобин элтишга
Қай бир юлдузларки кўндилар,
Пушаймондан ярим йўлдаёқ
Ёниб, адо бўлиб сўндилар.

Тугамади менинг ёнганим,
Тугамади менинг куйганим.
Осмон мени севмаса ҳамки,
Яшайвердим унга суйканиб.

Яшайвердим муҳаббатимни
Англаса деб бир кун ниҳоят.
Насиб бўлса юксаклик зора
Ва тиниқлик юқса деб шояд.

Шаънимни ҳеч урмади ерга
Хокисор бир ошиқ эканим.
Осмонга бош эгмак —бу бошни
Доим баланд тутмоқ дегани.

Мафтун, мағрур қўшиқларимни
Қайта-қайта бошлайвердим мен.
Таг-туби йўқ, чексиз бағрига
Кўзларимни ташлайвердим мен.

Умид билан сочмокда ёғду
Нурли чопарларим — кўзларим.
Улар энди сўнмас… Элчига
Ўлим йўқ-ку, ахир, дўстларим!

© Матназар Абдулҳаким

@M_Abdulhakim


ИРОДА

Фасл танламаймиз. Ҳаммаси баҳор,
Қовжирайди фақат ёлғон-яшиқлар.
Биз абадий некбин. Мангу умидвор.
Биз — кўнгли совишни билмас ошиқлар.

Қишлар ва баҳорлар, ёзлар ва кузлар
Биз учун баробар янгроқ торлардир.
Ерга ёға олмай ёнган юлдузлар
Бизлар қаловини топган қорлардир.

Тоғдек тоқатлардан мумиёдек сирқиб,
Дўстларга аталган дил розларимиз.
Қанотимиз пўлат. Ҳеч бўлмас қирқиб.
Жаранглаб туради парвозларимиз.

© Матназар Абдулҳаким

@M_Abdulhakim


Men garchi uyat bo‘lsa ham aytaman, Matnazar Abdulhakimni juda kech tanidim. Bundan hali ham hanuz juda-juda afsuslanaman. Maktab paytlarim adabiyot darsliklarida deyarli barchaga tanish bo‘lgan siymolar, undan keyin hamma havaskor yoshlar qatori M. Yusuf she'rlarini o‘qib o‘zimcha hayratlanib, taqlidan she'rlar yozib yurdim. Adabiyot, umuman she‘riyat haqida ilk tushunchalarim mana shu tarzda shakllanib bordi. Shoir aytganiday:
Qishloqqa yo‘l olsang, bezib shahardan,
Sekin gapga solsang otang dehqonni.
Qahhorni taniydi yozuvchilardan,
Artistlardan esa Shukur Burhonni.
Matnazar og‘a haqida esa 2014-yil Mahmud aka Rajabdan eshitdim. O‘shanda bu men uchun hali notanish bo‘lgan ulkan shoirga nisbatan ilk marotaba qizg‘in qiziqish paydo bo‘lgan. Undan keyin o‘sha paytdagi "Kamolot"ning "yurt kelajagi" tanlovidan respublika bosqichiga chiqqanimda butun viloyat-shaharlardan kelgan havaskor shuarolardan eshitib ancha-muncha ma‘lumotga ham ega bo‘ldim. Bu kaminaning Omon Matchon tilidan aytganda "Xorazm xovvari garduni dun az", ya‘ni: Xorazmda tog‘lar yo‘q deyishadi, bunday emas, Xorazmda tog‘lar quyoshni to‘sib qo'ymaslik uchun ham odam qiyofasiga kirib olishgan..men mana shunday odam qiyofali tog‘ni kashf eta boshlagandim. Ungacha afsuski tor bu tasavvurim Sultonbuvadan boshqa tog‘ yo‘q, deb yurar ekan. 2015 da Toshkanga kelganimda Davron Rajab menga bir kitob berdi. Kitobni ko‘rib go‘yo ko‘nglimga javzolar tashrif buyurganday xursand bb ketdim. Negaki bu kitob ko‘pdan beri izlab yurganim "Javzo tashrifi" edi. "Javzo tashrifi" menga yo‘lda-izda, avtobusda, metroda xullas qayerda bo‘lmayin sal bo‘sh vaqt topdim deguncha eng sevimli mashg‘ulotimga aylandi. Bugunga qadar bu mashg‘ulotdan charchaganim yo‘q, charchamasam ham kerak. Armonim shuki, Matnazar Abdulhakimday ulkan ijodkor, ulkan shaxsni juda kech anglab yetdim, ko‘rishish nasib etmagan. Aytishlaricha, yaxshi odamdan yaxshi oila, yaxshi nom va yaxshi kitob qolar ekan. Ustoz ijodkordan bu aytib o‘tgan sifatlardan tashqari yaxshi shogirdlar ham qolgan edi. Ular ustozni avvalo shaxs, ijodkor sifatida yurtga, millatga tanitishda k'oplab samarali natijalarga erishmoqda . M. Abdulhakimning yangi tomdagi kitoblari chiqishi, ijodiy kanallar, klublar tashkil etilishi va eng muhimi tavalludining 70 yilligi Respublika miqyosida keng nishonlanishi bunga misol bo‘la oladi. Ustozning bunday xayrlik ishlardan insholloh ruhlari shod bo‘lajak albatta. Va eng muhimi kelajak avlod bizlardan farqli ravishda o‘zining donishmand shoiri tanib katta bo‘lmoqda. Ko‘rinmas azim, ulkan tog‘ nihoyat ko‘rinish bermoqda..
©Azamat XUDOYBERGAN

@M_Abdulhakim


торини чертгил сен ҳам,
Қўшиғим, бўлма кўп абгор энди.

Матназар таърифлаган ҳар бир чолғу асбобини алоҳида жаранглатишни мақсад қилиб, бу шеърга мусиқа басталадим. Қўшиқ рақсбоб бўлиб чиқди ва унга балетмейстр Гавҳар Матёқубова рақс саҳналаштирди. Қўшиқ бир қанча йиллар давомида вилоят филармониясининг “Хоразм” ашула ва рақс ансамбли жамоаси репертуаридан мустаҳкам ўрин эгаллаб келди.
Матназарнинг рафиқаси Марямжон боқча мудираси бўлиб хизмат қилар эди. Бир неча марта у Матназардан болалар учун қор ҳақида қўшиқ ёзиб беришни илтимос қилган. Рафиқасининг раъйини қайтаролмасдан у қор ҳақидаги қуйидаги шеърни ёзиб, мендан бу шеърга мусиқа басталаб беришни илтимос қилди.

Паға-паға, паға-паға, қор ёғар,
Қор ёғмаса, қишга нима бор, ёғар...

Фалаклардан жим ёғар қор, жим ёғар.
Хаёлимга нима ёғар, ким ёғар.
Бу тушимми, бу ўнгимми билмайман,
Ёлғондакам ёғарми қор, чин ёғар...

Ва ҳоказо...
Табиийки, бу шеър болалар боп бўлиб чиқмаган.
Қўшиққа басталаган менинг куйим ҳам баланд овозли аёл хонадалар учун эстрада қўшиғи бўлиб чиқди. Бу қўшиқни университетнинг қўшиқчи талабаси Анагул Қаландарова анча вақтгача турли маданий тадбирларда куйлаб юрди.
Кейинчалик мен, Матназар форсийдан таржима қилган Нажмиддин Кубронинг рубоийлари асосида Нажмиддин Кубронинг қаҳрамонана хотирасига бағишлаб, оркестр, хор, солистлар ва бадиий сўз устаси учун баллада ёздим. Афсуски, имконият йўқлиги сабабли бу асар ҳанузгача ижро қилинмасдан келаябди.
Умуман мен, Матназар билан замондош бўлганимдан, унинг билан мактабдош дўст бўлганимдан ва охир-оқибат оз бўлсада ҳамфикр ижод қилганимдан доимо фахрланиб юраман.


Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби,
бастакор
Қадамбой Раҳимов

@M_Abdulhakim


Муҳаммадназар (Матназар)ни эслаб...

Фалсафий шоир, беназир таржимон ва адабиётшунос Матназар Абдулҳакимов билан бир мактабда таълим олганман.
Болалик давримда у билан кечган айрим ҳайратомуз воқеалар бир умр эсимда қолган. Бу хотираларни “@Jayhun_mavjlari” мухлислари билан баҳам кўришни лозим топдим.
Чунончи, бир куни маҳалламизда ўйнаб юриб, Матназар уйига таклиф қилиб қолди. Кириб борсам, уйдаги катта меҳмонхонада 3-4 нафар оппоқ кийим кийган, бошларига салла ўраган нуроний отахонлар (мен ўйлаган араб имлосидаги китобни эмас, балки) “Шарқ юлдузи” журналини ўқиб ўтиришган эканлар. Кейинчалик англасам, Матназарнинг отаси (Абдулҳаким мулла - эл орасида барча уни шундай ном билан билар эдилар) ва унинг дўстлари на фақат мусулмончиликдан, балки замонавий адабиётдан, шу даврда “Шарқ юлдузи” журналида босилиб чиқадиган ўзбек ёзувчи ва шоирларининг янги роман, қисса, ҳикоя ва шеъриятидан ҳам яхшигина хабардор инсон эканлар.
Мен кейинчалик Матназарга “Сендаги иқтидор ва қобилият отангдан ўтган бўлса керак” деганимда у “отамдан ҳам кўра мен онамдан кўп нарса олганман” деган. Матназарнинг онаси Тўхтажон опа бунчалик илмли, зукко аёл эканлигидан мен унчалик хабардор эмас эдим.
Шу жойда айтишим керакки, мақоламга нима учун “Муҳаммадназарни эслаб” деб сарлавҳа қўйганимга сабаб, Матназарнинг ота-оналари Матназар туғилганда унга “Муҳаммад Пайғамбар назар қилган” маъносида шу исмни қўйган бўлсалар керак деб ўйлайман. Аммо, давр тақозасига кўра Хоразмда урф бўлган Матёқуб, Матрасул, Маткарим каби исмлар каби уни исмини ҳам туғилиш гувоҳномасига Матназар деб ёздирган бўлишлари эҳтимолдан холи эмас.
Матназарнинг отаси вилоятнинг бош имом хатиби сифатида тан олингани ҳам эсимда, аммо, шунчалик катта обрўга, катта мартабага эга инсон бўлишига қарамасдан, у киши рўзғорини ўз меҳнати билан тебратар, ўзининг боқча-полизида бодринг етиштириб ва уни махсус бочкаларда тузлаб, Урганч бозорида сотиб кун кечирар эдилар. Урганч бозорида шу даврда Матназарнинг отасидан бошқа бодринг тузлаб сотадиган биронта ҳам одам йўқ эди.
Яна бир воқеа...
Пахта йиғим-терим компанияси авж олган бир паллада (мен бешинчи, Матназарлар эса 6-синфда ўқиб юрган даврда) бизни ҳам кўч-кўлонимиз билан пахтага олиб кетишган. Орадан бир ҳафта ўтгач бизга терган пахталаримиз учун пул беришди. Шу даврларда ҳар бир қишлоқ марказида биттадан дўкон бўлиб, бу дўконда ҳар хил нарсалар сотилар эди. Пулни олган заҳоти ҳамма болалар қий-чув қилишиб, дўкондаги ширинликлар сотиладиган бўлимдан мармалад сотиб ола бошладик.
Шу пайт Матназарга кўзим тушиб қолди. У дўконнинг китоб бўлимида туриб, олган ҳамма пулига китоб сотиб олди. Кечқурун ярим кечаларда биз ухлаш учун Матназар билан тортишиб, электр лампочкасини ўчирдик. Аммо, у қаердандир шам топиб келиб, тонггача ухламасдан, сотиб олган китобларини барчасини ўқиб чиққани ҳеч эсимдан чиқмайди.
Кейинчалик ҳар биримиз ўз йўлимиз билан, мен мусиқачи бўлиш мақсадида мусиқа ўқув юртларида, Матназар эса рус тили ва адабиёти ўқитувчиси бўлиш учун Таганрог педагогика институтида ўқидик.
Тақдир тақозоси билан мен мусиқа ўқитувчиси, бастакор бўлдим. Матназар эса элга танилган шоир, таржимон ва адабиётшунос бўлиб етишди.
Матназар қўшиқ учун махсус шеър ёзишни жуда ёмон кўрар эди. Бастакор ва хонандалар лозим топсалар, шеърларимни ўзлари қўшиқ қилсинлар дер эди.
Хонанда Ўктам Аҳмедов “Хабаринг йўқ” номли қўшиғида “меъмор” сўзини “меъмар” деб талаффуз қилгани учун ёмон кўриб юрганини биламан. Янги босилиб чиққан китобларидан берар экан, унинг қуйидаги шеърини қўшиқ қилиш истаги пайдо бўлди:

Сирлашиб ғижжагу сетор энди,
Сен билан мен каби бедор энди.

Майлига. Айлама рад. Нолада най,
Ўртаниб ишқига иқрор энди.

Тинмайиб муштлаб ўзин, рашкини,
Жанг қилиб, чанг қилар изҳор энди.

Ақлидан озди қиқирлаб қайроқ,
На илож, тошга темир ёр энди.

Бағрини тонгга қадар тирнайди,
Инграй-инграй, оҳ, қаранг, тор энди.

Тортди дил пардасини доирага,
Аҳли ишқ ўтда жарангдор энди.

Матназар қалбини бир шарҳла сен ҳам,
Қаламим, бўлма кўп абгор энди.

Шеърнинг охирги байтидаги айрим сўзларни Матназарнинг розилиги билан қуйидагича ўзгартирдим:
Матназар дил


ДЎСТ

Оташфеъллар келган дунёга
Юрагингни ёқмоқ учун, дўст.
Келган янглиғ баҳор булути
Гулдурак ва чақмоқ учун, дўст.

Нопокликдан чиққан тишлари,
Фасодга ғарқ ёзу қишлари.
Тил учида нокас нишлари
Юрагингни чақмоқ учун, дўст.

Макрга ёт бўлабергин сен
Жонбахш баёт бўлабергин сен.
Обиҳаёт бўлабергин сен
Юракларда оқмоқ учун, дўст.

Бўлғил доно, бўлғил мардона,
Жаҳл заққум, ақл — дурдона..
Минг бир боғни ўйла, бир дона
Данак мағзин чақмоқ учун, дўст.

Менинг Куним, менинг Қуёшим,
Ё офтобим, нурафшон бошим,
Равшан қилар кўзимни ёшим
Сенга ҳар кун боқмоқ учун, дўст.


© Матназар АБДУЛҲАКИМ

@M_Abdulhakim

20 last posts shown.

188

subscribers
Channel statistics