МИЛЛАТ ФАХРИ


Channel's geo and language: not specified, not specified
Category: not specified



Channel's geo and language
not specified, not specified
Category
not specified
Statistics
Posts filter


#Millat_faxri
#Jadidlar_bisotidan

Yo bor boʻlish, yo yoʻq boʻlish:
- Yoʻq yarash!...
CHOʻLPON


Choʻlponshoir, yozuvchi, dramaturg, tarjimon, tanqidchi va jamoat arbobi. Dastlab madrasada, soʻngra rus-tuzem maktabida oʻqigan. Sharq mumtoz shoirlari asarlarini mutolaa qilish va jadid matbuotini kuzatish yoʻli bilan adabiy, ijtimoiy-siyosiy bilimini oshirgan.

Faktlar:
• 1897-yil 10-aprel Andijonda tavallud topgan.

• Millati oʻzbek

• Shoir, yozuvchi, dramaturg, tarjimon, notiq va ma'rifatchi adib boʻlgan.

• 1913-14 yillardan boshlab, "Qalandar", "Mirzaqalandar", "Andijonlik" va nihoyat "Choʻlpon" (Tong yulduzi) tahallusi bilan ijod qila boshlagan.

• 1914-17 yillar "Bahor ovullari", "Doʻxtir Muhammadiyor" asarlarida madaniyat va maʼrifat targʻiborchisi sifatida maydonga chiqdi

• "Kecha va kunduz", "Nonvoy qiz", "Oydin kechalarda", "Buloqlar", "Tong sirlari", "Soz" kabi asarlari mashhurlikka erishgan.

• Turk, arab, fors va rus tillarini mukammal bilgan.

• M.Gorkiyning "Ona", A.S.Pushkinning "Dubrovskiy" qissasi va "Boris Godunov" kabi pyesalarini hamda Shekspirning "Hamlet"ini oʻzbekchaga oʻgirgan.

• 1937-yil qamoqqa olinib, 1938-yil 4-oktabr kunida 41 yoshida otib tashlangan.

• 1956-yil oqlangan.

• 1991-yil Alisher Navoiy nomidagi Oʻzbeksiton Respublikasi Davlat mukofoti bilan taqdirlangan (vafotidan 63 yil oʻtib).

• Fozila va Foiqa ismli qizlari va nevaralari Namanganda yashab qolganligi haqida maʼlumotlar mavjud.

MILLAT FAXRI

MILLAT FAXRI kanalimizga obuna boʻling va bizni kuzatib boring. 🔔


МИРЗО УЛУҒБЕК

Марказий Осиё халқлари илм – фани ва маданиятини жахон миқёсига олиб чиққан Марказий Осиёда педагогик фикр тараққиётига муносиб хисса қўшган улуғ сиймолардан бири Мирзо Улуғбек. У аввало ёш авлоднинг ақлий ва маърифий тарбиясига катта ахамият бериб, уларни дунёвий билимларини эгаллашга даъват этди. Фақат ривожланган фан ва маданият инсон тафаккурининг комил топишини таъминлашга ишонди.
Алломанинг уқтиришича, боланинг билим олишга бўлган қизиқиши, ҳавасини оширишда у тарбияланаётган мухит мухим ўринни эгаллайди. Оилада ота – оналар айниқса, ўқимишли ота – оналар ўз фарзандларининг хақиқий инсон бўлиб камол топишига алохида эътибор беришлари лозим.
Мирзо Улуғбек ўз педагогик қарашларида болаларнинг жисмонан соғлом, ҳарбий хунарни пухта эгаллаган, жасур, мард бўлиб етишувига алохида ахамият беради. Улуғбекнинг фикрича одам соғлом ва бақувват бўлиши учун ёшлик чоғидаёқ жисмоний машқлар билан шуғулланиши, таълим – тарбияда порахўрлик, қаллоблик бўлмаслиги учун мударрислар одил ва ҳалол бўлиши керак.


АЛИШЕР НАВОИЙ
Алишер Навоий боланинг вояга етишида, камол топишида тарбиянинг кучи ва қудратига алоҳида эътибор беради. Тарбия натижасида боланинг фойдали ва етук киши бўлиб ўсишига ишонади. Ёш боланинг жуда кичик ёшидан бошлаб тарбияламоқ зарур. Тарбия инсонга ўзида яхши одат ва фазилатлар хосил қилишга ёрдам беради. У одам шахси кишилар билан муносабатда, айниқса кишиларнинг бир – бирларига бўлган рухий маънавий таъсирлари натижасида таркиб топади деб вояга етказишда асосий омиллардан бири тарбия эканлиги ўқтиради.


ФОРОБИЙ
Абу Наср Форобий ўрта аср фани ва маданиятининг барча муҳим соҳаларини тўла эгаллаган буюк алломадир. Унинг 160 дан ортиқ асар ёзиб қолдирганлиги маълум. Таниқли форобийшунос академик М.Хайруллаэв ўзининг «Уйғониш даври ва Шарқ мутафаккири» асарида Форобий асарлари турли мамлакатлардаги машҳур шаҳарлар: Санкт-Петербург, Москва, Тошкент, Боку, Қозон, Қоҳира, Байрут, Дамашқ, Истанбул, Берлин, Лондон, Париж, Мадрид, Ню-Ёрк, Ҳайдаробод, Исфахон, Бомбей, Теҳрон ва бошқа кўплаб шаҳарларнинг катта кутубхоналарида, давлат ва шахсий қўлёзма фондларида сақланиб, эъзозланиб келаётганлиги ҳақида ёзади.


БЕРДАҚ

Бердимурод Бердақ Қарақолпоғистон халқ шоири бутун ижоди давомида халқлар тенглиги, инсонпарварлик, ватанпарварлик, адолат ҳақидаги ғояларини олға суради.
Бердақ инсоннинг шахсий бахти халқ бахти билан боғлиқ деб билади. Унинг таъкидлашича, ҳар бир одам ҳақиқий бахтга эришиши учун ўз шахсий манфаатини халқ манфаати билан бирлаштириши, халқ бахти учун керак бўлса жонини ҳам аямаслиги керак. Бердақнинг фикрича инсон олий ахлоқий сифатларига, чунончи, беғаразлик, олижаноблик, виждонийлик, меҳнатсеварлик, мардлик фазилатларига эга бўлиши лозим.
Бердақ ёшларнинг ақлий тарбиясида мактабнинг мавқеи катта эканлигини таъкидлайди. Мактабда болани яхши хулқи атворли қилиб тарбялаш лозим. Унинг фикрича мактабда дарс берувчи муаллим ўз хушмуомилалиги, пок қалблиги, ҳақгўйлиги, ўз фанини яхши пухта билиши билан болаларга ўрнак бўлиши керак.
Бердақ оиланинг бола тарбиясида, мухим ўрин тутишни алохида таъкидлайди.


ОГАҲИЙ
Мухаммад Ризо Огаҳий ўз ижодий фаолиятини педагогик қарашларида нафосат тарбияси ҳам юқори баҳоланади. Огаҳий миллий анъаналаримиз мехмондўстликни гўзал фазилатлардан бири ҳисоблайди. Меҳмонга чуқур хурмат билан қараш, меҳмон кутиш, кузатиш одоби Огаҳий ижодидан ўз ифодасини топди, одамларни бу фазилатни эгаллашга даъват этди.
Огаҳийнинг таъкидлашича, инсонга дўст ва душманни ажратиб олиш хаётда ўз ўрнини топиб олишда ғоят мухимдир. Унинг фикрича тўғри сўз кишилар хаётда қийинчилик билан яшасаларда, дунёнинг мавжудлигини сақлаб турадилар, мангу яшайдилар.
Огаҳий таълим-тарбия илмларни эгаллаш ва тилни билишда хам мухим ахамиятга молик эканлигини таъкидлайди.
Мухаммад Ризо Огахий ўз ижодий фаолиятида бинобарин ёшларни одамларни халқ, ватан, жамият фаровонлиги йўлида хизмат қилишга даъват этди. У дўстликни меҳмондўстликни ахлоқий гўзалликни улуғлади. Инсонларни зийракликка, тўғри сўзли бўлишга чорлайди. Огаҳийнинг буф икр ўгитлари ҳозир ҳам педагогик қадрият сифатида қимматлидир.


САЪДИ ШЕРОЗИЙ
Шарқ мумтоз адабиётининг буюк намоёндаларидан бири Муслихиддин Сади Шерозий Шероз шахрида 1184 йилда туғилди. Садининг фикрича, оила, боланинг бахти, келажаги учун замин яратувчидир. Оилада асосий таянч отадир. У маъсулиятли тарбиячидир. Ота ўз болаларини тарбиялаши, ўқитиши, ҳунарга ўргатиши, жисмонан чиниқтириши керак.
Садининг педагогик қарашича бола қобилиятли ва камқобилиятли бўлиши мумкин. Қобилият ўз – ўзидан ривожланмайди. Унинг ривожланиши учун болани тарбиялаш керак, тарбия бўлмаса, боладаги қобилият сўнади, тарбияни 3 асосий – ақлий, нафосат ва жисмоний меҳнат тарбиясига бўлади. Адиб болани тарбиялаш вазифасини уларнинг ота – оналарига, яъни оилавий тарбияга ката эътибор беради.
Сади ота – оналарга характерини ҳисобга олган ҳолда ахлоқий тарбияни боланинг ёшлигидан бошлашни тавсия этади, характер шакллангач, болага таъсир этмайди.


НОДИРА
Моҳлар ойим Нодиранинг инсон ва табиатига нисбатан қарашларига фақат шахсий туйғу эмас, балки ёшлар тарбиясида миллий анъаналарнинг роли ҳақидаги фикрлари ҳам намоёндир. Нодиранинг тарбия ҳақидаги қарашларида инсонпарварлик ғоялари-адолат, инсоф, халқ манфаати мухим ўринни эгаллайди. Нодира хаётнинг туб моҳиятини яхшилик биносини барпо этишдан иборат деб билади. Унинг фикрича, кимки тириклик чоғида яхшилик бунёод этган бўлади, ўзининг бу эзгу ишлари билан ўзидан кейин ҳаётда ёрқин хотира қолдиради. Умуман, Нодира ўз шеърларида баркамол инсонни улуғлайди. Таълим – тарбияга оид кўп фойдали ўгитларни баён этди.


ДАВОНИЙ ҲАҚИДА
Жалолиддин Давоний ота – онанинг болани тарбиялашдаги ахамиятига кенг тўхталганди. Унинг фикрича оила тарбиясида ота ҳам, она ҳам тенг ҳуқуқли, тенг иштирок этиши боланинг яхши хулқ – одоб қоидаларини муайян бир касбни эгаллашига кўмаклашиши илм – фан ва касб – ҳунар эгаллашининг моддий асоси бўлмишозиқ – овқат, кийим – кечак, керакли буюм ва жихозларни етказиб бериш учун жозибалик кўрсатиши керак.


МИРЗО УЛУҒБЕК
Мирзо Улуғбекнинг оила муҳити соғлом авлодни етиштириш ҳақидаги фикрлари шундан иборатки, аллома уқтиришича, боланинг билим олишига бўлган қизиқиш, хавасини оширишда у тарбияланаётган мухит мухим ўринни эгаллайди. Оилада ота – оналар айниқса ўқимишли ота – оналар ўз фарзандларининг ҳақиқий инсон бўлиб камол топишига алохида эътибор беришлари лозим.


ИБН СИНО
Ибн Сино бола тарбияси ва тарбия усуллари ҳақида қимматли фикрларини билдирган. Ибн Сино боланинг ахлоқий тарбияси ҳақида билдирган фикрларида уй – рўзғор тутиш масалалари хусусида ҳам сўз юритади. Болани тарбиялаш оила ота – онанинг асосий мақсади ва вазифасидир. Ўз камчиликларини тузатишга қодир бўлган ота – она тарбиячи бўлиши мумкин.
Ахлоқий тарбияда энг мухим воситалар боланинг нафсониятига, ғурурига тегмаган ҳолда, яккама – якка сухбатга бўлиш унга насихат қилишдир.Ибн Сино болада ахлоқий хусусиятларни меҳнат, жисмоний ақлий тарбия билан ўзвий бирликда шакллантиришни, уни инсон қилиб камол топтиришда асосий омил деб билади.


АЛ ХОРАЗМИЙ
Комил Хоразмийнинг фикрича илм-хунар, илм-маърифат инсон ахлоқий камолоти, ижтимоий маънавий хаётнинг ривожи учун хизмат қилиши керак. Камтарлик эскирмайдиган, энг гўзал инсоний фазилатдир. Бу фазилатларга эга бўлганлар обрў-эътиборли комил инсонлардир. Камтарлик инсонни турли нохушликдан хижолатдан сақлайди.
Шоир тарихшунос, таржимон ва хаттот Мунис Хоразмий тилга кўп эрк бермасликни маслахат беради. Унинг таъкидлашича, ортқча сўзмонлик киши бошига олин ўрнига қаттиқ тош бўлиб тегиши мумкин.
Шоир ёмон сўзли, озор берувчи муродлар сифатини тасвирлаб, кишиларни жумладан ёшларни улар билан хамсухбат бўлмасликка ундайди. Мунис Хоразмий ўз асарларида халқни адолатли, онгли, билимли бўлишга, жахолатдан йироқ туришга даъват этади, унинг фикирича, адолат шараф кўрки, осойиштали, хушнутликдир. У ёшларни камтарлик билан мулоқотда бўлишга, уларни ҳурмат қилиб эъзозлашга чорлайди.


АБДУРАХМОН ЖОМИЙ
Буюк шоир ва олим, форс – тожик мумтоз адабиётнинг улуғ намоёндаси Нуриддин Абдурахмон Жомий ўзидан кейин турли фан, адабиёт, жумладан педагогикага доир ўлмас меърос қолдиради. У ўз асарларида, айниқса, насрий йўлда ёзилган «Бахористон» асарида таълим – тарбия масалалари хусусида фикр билдирди. Жомий ўз асарларида ёшларни илмларини эгаллашга даъват этади. У ўз педагогик қрашларида кишиларни адолат, хушмуомалалик ва доно сўз билан зулмкорларга маъсир этишга даъват этади.


ХУСАЙН ВОИЗ КОШИФИЙ
Воиз Ал – Кошифийнинг ўқтиришича инсонни таълим – тарбия орқали қайта тарбиялаш ақлий қобилятни ўстириш мумкин. Кошифий ўзининг педагогик қарашларича болаларда мустақил фикрлаш қобилиятини ўстириш масаласига алохида эътибор беради. Ота – оналар муаллимлардан бу масалага алохида ахамият беришни талаб этади. Бу масалада оилавий ҳамда ташқи мухит мухим ўрин тутади. Бола тўғри сўзли, вадага вафодор, яхши хулқли қилиб тарбяланиши керак.


Forward from: Kosonsoy.uz | rasmiy kanal
​​#Сана

🔘 Маънавият вақти

🗓 10 апрель - Абдулла Қодирий таваллуд топган кун

🔹 Сўзим охирида одил судлардан сўрайман: Гарчи мен турлик бўҳтон, шахсият ва сохталар билан, ҳам англашилмовчиликлар орқасида, иккинчи оқланмайдурғон бўлиб қораландим. Лоақал уларнинг, қораловчи қора кўзларнинг кўнгли учун бўлса ҳам, менга энг олий бўлғон жазони бера кўрингиз. Кўнглида шамси ғубороти, тескаричилик мақсади бўлмоғон содда, гўл, виждонлик йигитга бу қадар хўрликдан ўлим тансиқроқдир. Бир неча шахсларнинг орзусича, маънавий ўлим билан ўлдирилдим. Энди жисмоний ўлим менга қўрқинч эмасдир. Одил судлардан мен шуни кутаман ва шуни сўрайман.
Ушбу сўзлар 1926 йил, 16 июнь. Самарқандда ўтказилган судда айтилган. Бу гаплар бутун ҳаётини миллатнинг маърифат йўлида, миллий уйғониш йўлида бирлашишга чорлаган, аммо пировардида ўзи шу халқнинг душмани сифатида айбланган Абдулла Қодирийнинг қалбидан отилиб чиққан оловли сўзлардир.
Дарҳақиқат, "Ўткан кунлар", "Меҳробдан чаён", "Обид кетмон" каби сара асарлари билан халқимизнинг урф-одати, маданияти, маърифатини очиб бериш билан бирга Абдулла Қодирий ўзбек адабий тилининг ривожига ҳам муносиб ҳиссасини қўшган. Унинг қуйидаги фикрлари бунга яққол мисолдир:
"Ўзбек тили камбағал эмас, балки ўзбек тилининг камбағал дегувчиларнинг ўзи камбағал. Улар ўз нодонликларини ўзбек тилига тўнкамасинлар".
Шунингдек, тадқиқотчиларнинг фикрича адибнинг «Ўткан кунлар»таъсирида ўзбеклар, шунингдек кўплаб туркий халқлар орасида Кумуш , Отабек исми кўпайди (ҳозир ҳам давом этяпти).Зайнаб исмини қўйиш сезиларли даражада камайди. «Сиз ўшами?» жумласи иборага айланди. Бу китоб чет элликлар келганда илк тавсия қилинадиган , совға қилишга арзигулик асар. «Мозийга қайтиб иш кўрмоқ хайрлидир» жумласи ёд бўлиб кетди. Кумуш ҳақми, Зайнабми деган мунозаранинг ечими ҳануз изланмоқда, шоирларга илҳом бағишламоқда. Асар асосида олинган фильм Гулчеҳра Жамиловани гўзаллик тимсолига айлантирди.Марғилонлик қиз жувонларга «Кумушбиби юртидан» ибораси қўшиб айтиладиган бўлди(Айниқса, шоир, ёзувчилар ижодида). Зайнаб ва Кумушга атаб кўплаб шеърлар ёзилди. Ўзбек адабиётидаги ҳеч қайси асар шу пайтгача биринчи ўзбек романига тенг келолмади!

© Д. Исақов
Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари


Мир Алишер Навоий ҳазратлари туркий тилдаги илк “Хамсани” 2 йилда ёзган. Дунёнинг 64 тилга таржима қилинган бу асар 51 минг мисрадан ортиқ. Шоирнинг лирик мероси умумий ҳажми 500.000 мисрадан ортиқ.


🖌Сиз билмаган тарих..

1075 йил 18 мартда халқимизнинг буюк фарзанди арабшунос олим, шоир, ёзувчи ва имом Абдулқосим Маҳмуд ибн Умар ибн Ахмад Жаруллоҳ Замахшарий таваллуд топди.

Замахшарий кўп асарларини Маккада ёзиб, араб грамматикаси, луғатшунослик, адабиёт, аруз илми, география, тафсир, ҳадис ва фиқҳга оид 50 дан ортиқ асарлар яратган. Уларнинг аксарияти бизгача етиб келган.

Замахшарийнинг “Ал-Муфассал” (“Грамматика бўйича муфассал китоб”) асари араб тили наҳву сарфини ўрганишда йирик қўлланмадир.

Замахшарийнинг “Ал-Кашшоф” асари Қуръон тафсирига бағишланган. Дунёнинг турли қўлёзма хазиналарида “Ал-Кашшоф”нинг 100 га яқин қўлёзмалари ва асарнинг ўзига битилган 20 дан ортиқ шарҳ ва ҳошиялар мавжуд. Қоҳирадаги машҳур Ал-Азҳар дорилфунунининг талабалари
Замахшарийнинг ушбу асари асосида Қуръон ўрганадилар.


Ёшлар онгида ғоявий бўшлиқ пайдо бўлишига йўл қўймаслик, уларни миллий истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш ва Ватанимиз равнақига хизмат қиладиган баркамол авлодни вояга этказиш бугунги куннинг энг долзарб вазифасидир. Шу мақсадда Уйчи туманида «Аждодларимиз мероси-маънавиайтимиз асоси» шоири остида ёшлар ҳамда маҳалладаги фаоллар билан биргаликда давра суҳбати ўтказилди. Республика маънавият ва маърифат маркази Уйчи туман бўлинмаси раҳбари Э.Юнусова ёшларга аждодларимиз, уларнинг олиб борган буюк ишлари, қолдирган мерослари ҳақида гапириб берди.


Табобат илмининг дахоси Абу Али Ибн Сино айтган.
- Даволаб булмайдиган касалликлар йук.
- Даволаб булмайдиган беморлар бор холос.

Агар соглом булишни истасанг унда буни аклан ва жисман иста ва харакат кил!


Омонатларимиз-азиз фарзандларимиз...
Агар ота-она фарзандига ёшлик пайтидан тўғри таълим тарбия бермаса, у дангаса ва ялқовга айланиб, илм олишга ҳаракат қилмайди ва касб-ҳунар ўрганмайди. Шунинг учун ҳам халқимизда “бола ширин, одоби ундан-да ширин” деган нақл бор. Демак, одоб тарбияда ҳам, таълимда-илм олишда ҳам бор. Бунинг учун, авваламбор, таълимни тарбиядан айро тасаввур қилмаслик-уларни муштарак ташкил этиш лозим.
Маърифатпарвар адиб Абдулла Авлоний илмни дунёнинг иззати, инсон учун ғоят олий ва муқаддас фазилат эканини таъкидлайди. Унингча «илм бизга ўз аҳволимизни, харакатимизни ойна каби кўрсатур, Зеҳнимизни, фикримизни қилич каби ўткир қилур».
Маҳмудхўжа Беҳбудий эса “замона илми ва фанидан бебеҳра миллат бошқаларга поймол бўлишини” ёзади. Бундан, илм-турли таҳдидлардан ҳимоя деган хулоса келиб чиқади. (М.Қаххарова китобидан)

20 last posts shown.

33

subscribers
Channel statistics