#изоҳ
Одамларга орзу ҳавасларини сотинг!
Жамиятга боқинг, инсонлар ўзлари учун зарур бўлган нарсаларни эмас, ўзларига зарур қилиб кўрсатилаётган нарсаларни харид қилишга ўчлар. Медиа, ижтимоий тармоқлар ҳамда телевизорлардаги рекламалар, роликлар, видео ва бошқа ОАВ воситалари орқали кишиларга турли мажбуриятлар ўзлари ҳоҳламасаларда юклатилмоқда. Буни маросимларда яққол кўриш мумкин. Бор будини сарифлаб умрага боради. Келганда эса уни шарлар, салютлар, пойандозлар, қиммат совға саломлар билан кутиб олишади. Булардан ўзи аслида ҳеч қандай наф йўқ бу ҳаммаси "Орзу ҳавас". Тўй қилади, номи чиққан артистни олиб келади, энг номдор тўйхонани гаплашади, валломат таомларни дастурхонга тортади. Нима учун "Орзу ҳавас" учун. Инсон ўз заруриятидан кўра "орзу ҳавасига" кўпроқ ҳаражат қилади. Бренд фирмалардан кийиниши керак нега "орзу ҳавас". Фирма унга кийим сотади деб ўйлайсизми? Йўқ фирма унга "орзу ҳавасларини" сотади. Кийимнинг нархи бу ерда муҳим эмас, муҳими кийим бренд фирманики бўлиши керак. Тадбиркорлар буни яхши билишади шу сабаб инсонлар орасида "орзу ҳавас" омиллари бўлган материалларни ишлаб чиқаришади ва табиийки бу уларга яхшигина даромад келтиради. Ҳўш улар даромадларига товар сотиш орқали эришдиларми? Йўқ улар "Орзу ҳавас" сотдилар товар бир восита эди халос.
https://t.me/Musnid_Toha_Ibn_Umar