Намозга қандай ошиқ бўламиз?
– Намоздан олдин, азон эшитганимизда осмонлару ернинг эгаси бизни Ўзи билан мулоқотга чақираётгани ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмизми?
– Таҳорат қилаётганда, подшоҳларнинг подшоҳи билан юзма юз туришга тайёргарлик қилаётганимизни ўйлаб кўрганмизми?
– Намозни бошлаётиб, такбири таҳримани айтганимизда эшитувчи, билувчи Зот – Роббимиз билан роз айта бошлаганимизни ўйлаб кўрганмизми?
– Намозда Фотиҳа сурасини ўқиётганда Холиқимиз билан хос суҳбатда эканимизни ўйлаб кўрганмизми?
– Намоздаги ҳаракатларда, Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайдиган, минглаб йиллардан бери рукуъ ва сажда қилаётган фаришталар ҳақида ўйлаб кўрганмизми?
– Сажда қилганимизда энг улкан ва гўзал маконда эканимизни, инсон саждада Роббига энг яқин туришини ўйлаб кўрганмизми?
– Намоз охирида салом берганда Аллоҳ билан кейинги учрашувга интизор бўлиб, завқу шавқдан куйиб ёнганмизми?
Бомдод намозидан кейин то қуёш чиққунича ухламай, зикр ва ибодат билан машғул бўлиб, улкан савобни қўлга киритиш учун вақтдан унумли фойдаланганларга саломлар бўлсин!
https://t.me/Nanay_jome_masjidi