🧲ТОРТИШИШ ҚОНУНИ ҚАНДАЙ ИШЛАЙДИ...❓
🧲Борлиқнинг ТОРТИШИШ ҚОНУНИ ҳозир ҳеч кимга сир эмас.
☝️Ва бу қонунни ишлаш техникасини жуда яхши билган инсонлар буни қўллаб ҳаётларини ўзлари истаган даражага олиб чиқишган.
🙅♀️Тортишиш қонуни ҳақида эшитгану лекин унинг мавжудлигига ишонмайдиганлар шунчаки бу қонуннинг ишлаш формуласини билмайдилар холос.
💁♀️Айнан ҳозир сизни шу формула билан таништиришни лозим топдим.
👇👇👇👇👇
1️⃣. Ўзингиз истаган нарсага қараб туриб, “Ҳа, сени хохлайман”(имкониятингиз, чўнтагингиздаги маблағингиз чўғига қараб хохишингизни чекламасангиз албатта!) деб ўйласангиз, фикрингиздан Тортишиш қонуни ишга тушиб кетади.
😍🧲 Натижада истаган нарсангиз сизга яқинлашиб келаверади.
2️⃣. ШУ ЕРДА ДИҚҚАТ ҚИЛИНГ:
😩🧲Ўзингиз истамаган, ёқтирмаган нарсани кўриб туриб юракдан чиқариб “Э йўўўқ!, Буни истамайман!” дейишингиз билан афсуски ёқтирмаган нарсангиз сиздан узоқлашиш ўрнига яқинлашади.
🤔НЕГА БУНДАЙ ДЕЙСИЗМИ⁉️
🙅♀️Чунки Тортишиш қонуни “йўқ, истамайман” каби инкорни англатувчи қўшимчаларни тушириб қолдирадида бу гапни
✅“ИСТАЙМАН” дея қабул қилади.
♻️ТУШУНИШИНГИЗ УЧУН МИСОЛ:
⚠️“Грипп бўлишни истамайман”
✔️“Грипп бўлишни истайман”.
⚠️“Мен кечикишни истамайман”
✔️“Мен кечикишни ва кўпроқ кечикишни истайман”
⚠️“Мен бу инсон ёмон муносабатда бўлишини истамайман”.
✔️“Менга бу инсон ва яна кўпроқ бошқа одамлар ёмон муносабатда бўлишини истайман”
⚠️“Мен хунук соч турмагини истамайман”
✔️“Мен хунук соч турмагини истайман”
⚠️“Мен семиришни умуман истамайман”
✔️“Мен семиришни кўпроқ истайман”.
⚠️“Мен жанжалли вазиятларни истамайман”
“✔️Мен кўпроқ жанжалли вазиятларни истайман”.
⚠️“Менга бундай оҳангда гапирма”
✔️“Мен шундай оҳангда гапиришингни ва бошқа одамлар ҳам менга худди шундай муомала қилишларини истайман”
☝️Хуллас нимага эътиборингизни қаратсангиз, нима бўлишидан қатъий назар(сизга ёқадиганиям, ёқмайдиганиям), айнан ўшани ҳаётингизга чақираётган бўласиз.
✔️ТАНЛОВ ҲАР ДОИМ ЎЗИНГИЗДА!!!
@qalbdagisir