1. Арафа кунидан афзал кун, қадр тунидан афзал тун йўқ. Бу иккисида қилинган дуо- илтижо энг яхши солиҳ амаллардан бўлиб, ижобат бўлиши ҳам аниқроқдир.
2. Ҳажга бормаганлар Арафа куни рўза тутишлари, бу кундан Қуръони ўқиш, дуолар, зикрлар билан фойдаланиб қолишлари керак. Абдуллоҳ ибн Аббос ва Амр ибн Ҳурайс одамларни масжидларда қолишга тезлар эдилар.
3. Арафа куни арафада туриш ва рўза тутишдан кейинги энг афзал амал кўп кўп дуо қилишдир. Бу кун учун муайян дуо ворид бўлмаган. Дуолардан ҳам дунё ҳам охират яхшиликларини жамлаган дуоларни танлаб ўқилса, мақсадга мувофиқ бўлади.
4. Аллоҳ таоло аҳли тоатлар билан фаришталарига фахрланиб турганда аҳли маъсият, гуноҳ қилиб турганлар энг маҳрум инсонлардир. Расул акрам алайҳиссалом: "Аллоҳ яқинлашиб арафотдагилар билан фаришталарига фахрланади", дедилар.
5. Аллоҳ таоло дунё осмонига буюк замонларда тушади. Фақат Арафа кунидагина кундизи тушиши ишончли ҳадисларда айтилган. Унинг раҳмат эшиги бугунчалик катта очилмаган. Унинг раҳмат эшигидан киргани жой топмаганлар чин маҳрумлардир.
6. Рамазондан кейинги энг афзал рўза арафа кунининг рўзасидир. Ҳажга бормаганлар учун куннинг энг яхши амали рўза ва такбир, дуо, айниқса Аллоҳдан истиғфор- кечирим сўрашдир.
7. Зул ҳижжа ойининг афзал ўн кунилигининг ичидаги энг афзал кунлар, Рамазоннинг охиридек бу
кунларнинг ҳам охири, арафа ва ҳайит кунидир. Ўн куннинг бошида уддалолмаганлар охирида тиришинг, амаллар якуни билан ўлчанади.
8. Бандаларга жаннат энг яқин бўладиган, дўзах энг узоқ бўладиган кун арафа кунидир. Нажоти учун битта амал топа олмаганлар ношудлардир. Расулуллоҳ алайҳиссалоту вассалом: "Ҳеч қайси кунда Аллоҳ бандаларни дўзахдан арафа кунчалик кўп озод қилмайди", дедилар.
Абдулазиз Тарийфий сўзларининг таржимаси.
Барча-барчага Аллоҳдани нажот, ютуқ қабул тилаклари билан.
https://t.me/ObidxonSobitxon