КИТОБДАГИ ПАРОДИЯЛАРДАН . ЎХШАШЛИК
Ҳаётда кимдир гуруч, ким кўрмакка ўхшайди,
Кимларгадир умр ҳам бир эрмакка ўхшайди.
Ойдин МАМАДАЛИЕВА, “ Ўхшайди”.
Ҳаётда кимдир кепак, ким элакка ўхшайди,
Кимларгадир умр ҳам бир чўпчакка ўхшайди.
Ҳаётда кимдир қалпоқ, ким телпакка ўхшайди,
Кимларгадир умр ҳам кенг чўнтакка ўхшайди.
Ҳаётда кимдир доно, ким тентакка ўхшайди,
Кимларгадир умр ҳам бир қундоққа ухшайди.
Ҳаётда кимдир жуфту, ким бўйдоққа ўхшайди,
Кимларгадир умр ҳам бир батқоққа ўхшайди.
Ҳаётда кимдир қаттиқ, ким юмшоққа ўхшайди,
Кимларгадир умр ҳам зўр қатқоққа ўхшайди.
Ойдин ёзган шеър ғазалмас, бармоққа ўхшайди,
Буни сезиб қолган Абдураззоққа ўхшайди.
2022 йил 8 июнь.