Ислом тарихи
Охиргилардан вафот этган саҳобаи киром розияллоҳу анҳумлар
1. Саҳобалардан энг охири вафот топгани, Абу Туфайл Омир ибн Васила розияллоҳу анҳу.
102- ҳижрий санада вафот этган, 110- сана деганлар ҳам бор.
2. Ақаба байъати аҳлидан энг охири вафот этгани Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу.
3. Бадр ғазоти иштирокчиларидан энг охирги вафот топган саҳоба Абул Яср Каъб ибн Амр розияллоҳу анҳу.
4. Ашараи мубашшарадан ва муҳожирлардан энг охири вафот этган саҳоба Саъд ибн Аби Ваққос розияллоҳу анҳу бўлади.
5. Маккаи мукаррамада яшаган саҳобалардан охири вафот этгани Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудир.
6. Мадинаи мунавварада яшаган саҳобалардан охири вафот этгани Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудир.
7. Кўфа шаҳрида энг охири вафот этган саҳоба Абдуллоҳ ибн Аби Авф розияллоҳу анҳудир.
8. Басра шаҳрида энг охири вафот этган саҳоба Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудир.
9. Мисрда энг охири вафот этган саҳоба Абдуллоҳ ибн Ҳорис ибн Жуз розияллоҳу анҳудир.
10. Шомда энг охири вафот этган саҳоба Абдуллоҳ ибн Буср розияллоҳу анҳудир.
11. Хуросонда энг охири вафот этган саҳоба Бурайда ибн Ҳусайб розияллоҳу анҳудир.
@Oishaizaxro