“МУШТУМ” БОБО, ЁРДАМ БЕРИНГ!Шўрчи туманидаги 89-оилавий поликлиниканинг "Ёруғлик" филиалида “Соғлом оила хонаси” ташкил этиш учун туман Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Ш.ОДИНАЕВнинг топшириғи билан бирлашмадаги жами 75 нафар ўрта тиббий ходимлар, яъни доялар ва патрионаж дояларнинг ҳар биридан 50.000 сўмдан пул йиғилмоқда.
Аслида бу хонани ташкил этиш ва жиҳозлаш туман ҳокимлиги томонидан бажарилиши лозим, аммо ҳар бир ходимлардан мажбурлаб 50.000 сўмдан муллажиринг йиғиштирилмоқда. Кимки пул бермаса, исм-фамилияси алоҳида рўйхатга олиш билан таҳдид қилинмоқда.
“Муштум”: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Сурхондарё вилоят прокуратурасидан ушбу ҳолатга муносабат кутиб қоламиз.⭕️
Каналга обуна бўлинг 👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali