#Расмий_Муносабат
❗️
ХАБАР РАСМАН ТАСДИҚЛАНДИ!Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш Вазирлигига
БИЛДИРИШНОМА
Наманган вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси сизга шуни ёзиб маълум қиладики, 2023 йилнинг 21 сентябрь куни соат 16-00 дан бошлаб, Чуст туман тиббиёт бирлашмаси қабулхона бўлимига туманнинг мактабгача таълим муассасаларидан болалар тана хароратини кўтарилиши, айримларида қорин оғриғи, ич сурилиши ва қусиш шикоятлари билан болалар марожаат этиша бошлаган. 23-МТМ дан 35 нафар, 51-МТМ дан 20 нафар, 18-МТМ дан 5 нафар, 36-МТМ дан 3 нафар, 7- ўрта таьлим мактабидан 1 нафар, 43-МТМ дан 1 нафар, 21-ўрта таьлим мактабидан 1 нафар, 30-МТМ 2 нафар 35-МТМ дан 1 нафар 34-МТМ дан 1 нафар, оилавий МТМ дан 1 нафар жами, 71 нафар болаларни соғлиғиюан мурожаат келиб тушган. Бошқарма томонидан зудлик билан ишчи гурух тузилиб, суриштирув ва текширув ишлари олиб борилди. Ҳозирги вақтга 9 нафари ҳолати яхши бўлганлиги сабаб, уйига рухсат берилди. Қолган болалар холати назоратда. Реанимацион болалар йук. Барча текширувлар хулосаси чиққач якуний маълумот берилади.
Бошқарма бошлиғи А. Иминов👇
Батафсил 👉🏽
Дунё🌐Уз