Шахс бир вақтда ҳам ходим, ҳам ўзини-ўзи банд қилувчи сифатида фаолият юритиши мумкинми?
Ҳабарингиз бор, ҳозир фуқаролар ўзини-ўзи банд қилиш тартибида фаолият юритишлари мумкин. Бу фаолиятнинг қулай жиҳатлари жуда кўп, масалан, олинган даромаддан даромад солиғи тўламайди улар.
Президентнинг 2020 йил 8 июндаги ПҚ-4742-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турларининг кенгайтирилган рўйхати”га умумий 68 турдаги ўзини-ўзи банд қилиш фаолият киритилган (масалан, кўпчилик блогерлар рўйҳатнинг 65-қаторидаги “ижтимоий тармоқлардаги фаолият” деган фаолият билан шуғулланади).
Савол туғилади: фуқаро ҳам бирорта ташкилотда ходим сифатида ишлаб, ҳам алоҳида ўзини-ўзи банд қилиш тартибида фаолият юритиши мумкинми? Янада аниқроқ, шахс бир вақтда ҳам ходим сифатида иш ҳақи олиб, ҳам ўзини-ўзи банд қилувчи сифатида даромад олса бўладими?
Йўқ, ўртоқлар. Бу мумкин эмас.
Биринчидан, фаолият ўз номи билан ўзини-ўзи банд қилишдир, бунда шахсни бошқа бир ташкилот ёки бошқа бир корхона ходим сифатида ёлламаган ва банд қилмаган бўлади.
Иккинчидан, “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги қонуннинг 35-моддаси 4-қисмида шундай дейилган:
➖ўзини ўзи банд қилган шахслар сифатида рўйхатга олинган шахслар ўз фаолиятида ёлланма ходимлар меҳнатидан фойдаланишга, шунингдек иш берувчига эга бўлишга ҳақли эмас;
➖ушбу талабларга риоя этилмаган тақдирда, ўзини ўзи банд қилган шахслар ўзини ўзи банд қилган шахслар мақомини йўқотади.
Яъни, агар ўзини-ўзи банд қилиш тартибида ишлаётган шахс, бошқа бир корхона ва ташкилотга, яъни иш берувчига ёлланиб ходим сифатида фаолият юритишни бошладими, тамом. Унинг ўзини-ўзи банд қилиш сифатидаги мақоми бекор бўлади.
Бундай ҳолларда, шахс ўзини-ўзи банд қилиш тартибида фаолият юрита олмайди, табиийки, даромад солиғи бўйича солиқ имтиёзига даъво қила олмайди.
Демак, фуқаролар фақат битта фаолият билан шуғулланиши мумкин: ёки ходим сифатида, ёҳуд ўзини-ўзи банд қилиш тартибида.
Орада шу масалага ҳам эътибор бериб қўйилса, яхши бўларди.
https://t.me/Radivonmfy