онам катта ашуладан олган экан-ки, ҳамманинг оғзи очилиб, катта ҳофизлар ҳам ўшанда бу йигитга дуо бериб юборишган- дейишади.
Ҳавасга бир икки ашула айтиб юриб, кейин умуман айтмайдиган бўлиб кетди. "Жим бўлиб қолди" деб юрсак, хусусий телеканал очиб, шуни чиройли қилиб юргазаётган экан... Албатта бизнесни тарк этмаган ҳолда!
Аппаратуралар келгач, Зарифа кўрди-ки, Муродилла анойи одамладан эмас экан!
Бунақасини фақат орзу қилиш мумкин, янги ускуналарда ишлаш завқини ҳис қиларкан, жамоада ҳамманинг кайфияти кўтарилиб кетди.
Сериалнинг дастлабки йигирма қисми Муродилланинг водийда ҳаммага таниқли бўлган каналида экран юзини кўргач, биринчилардан бўлиб, таъсирланган Муродилланинг ўзи телефон қилди:
-Опа, бир нарса айтсам, "йўқ" демайсизми?!
Баҳтиёр Нарзуллаевичнинг зардасига юрак олдириб қўйган- Зарифанинг бу гапга ичи "шиғ" этиб кетди. Қани энди Муродилла гапини тезроқ айта қолса...
-Опа, Андижонимизда мана шунақа қизлар борлигини бизга сездириб, ғурурлантириб юборганингиз учун- сизга алоҳида битта "сюрприз" им бор, Иншааллоҳ бориб, шаҳсан қўлизга бериб, раҳматлар айтиб келаман!
Зарифа сал қолса яна бир ёмон ҳабар эшитаман-ми деб кўксини чангаллаб турганди:
-Укажон, нафақат қизлар, ҳали давомини кўраверинг, ғурурланишингизга бошқа сабабларни ҳам топасиз! Кейин ҳулосангизни эшитавераман!
🍃
"Мактуб" сериали етти ой давомида суратга олинди. Ҳолида борасида Зарифа албатта адашмаганини ҳис қилди. Дебют роли учун йирик даромадни қўлга киритган қиз- суратга олиш ишлари тугаши билан яна Мунаввара опанинг этагидан тутгани кетди! Насиб қилса, янаги йилга у Санъат олийгоҳига ҳужжат топширади.
Ибратхон ролини қойилмақом даражада ижро этган Сардорни эса оҳирги пайтлар Зарифа жуда ўйчан қиёфада кўп кўрадиган бўлганди.
-Нима гап Сардор? (русча бу ҳол сўрашига Сардордан жавоб ўзбекча келди!)
-Зарифа опа, дунёда тасоддиф йўқ нарса! Сиз ҳам бу гапга қўшиласизми?!
У нега бу ҳақда ўзидан сўраётганини бошида Зарифа тушунмади, билса Сардорда ҳам айни сериал таассуротларидан дунё қараши ўзгараётган бир палла экан.
-Бу роль, яъни Ибратхон роли бежиз менга берилмади деб ўйлайман, ҳозир Пауло Коэльодан ўқиган бир ривоят эсимга тушиб ўйланиб ўтиргандим.
Да Винчи Исо пайғамбарни тасвирлаш учун бир черковда қўшиқ куйлайдиган жуда чиройли йигитни танлаб олибди. Унга қараб туриб, Исо Масиҳнинг қиёфасини чизибди. Кейин унга ҳиёнат қилган Иудани тасвирлаш учун икки йил натурщик излабди. Излайвериб оҳири бир жойда ҳамма жойи кир, бир ичувчини топиб келибди. У буюк рассомнинг тасаввуридаги Иудага мутлақо мосдек туюлибди. Бояги ичувчи ўзига келса, унга қараб да Винчи суратнинг давомини чизаётган экан. У девордаги суратга тикилиб қолиб дебди: "Мен бу расмни аввал кўрганман!" Табиийки, қаёғдаги ташландиқнинг бу гапига рассомнинг жаҳли чиқибди: сен қанақасига бу расмни аввал кўрган бўласан, уни мен эндигина чизяпман-ку! Шунда ўша яғир одам айтган экан: "мени бу асар чизилаётган пайтда, қиёфамга қараб Исо тасвирини ишлаш учун бу ерга чақиришган эди!"...
Кўряпсизми, Зарифа опа бу ҳам бежизга ривоятга айланмаган. Ким бўлишни ўзимиз танлаймиз, ким бўлсак-да бизни ўзимиз ҳоҳлаган қиёфада қабул қилишади!
Сардор чуқур ҳўрсинди-ю, ўрнидан туриб- рюкзагини елкасиги илганча- Зарифа турган хонани тарк этди.
Ҳозиргина ундан эшитган ривояти режессёр хонимнинг лабларига беиҳтиёр табассум қўндирганди...
🍃
Сўнгги қисмлар эфирга узатилгач, бамисоли ҳамма ёқ ағдар тўнтар бўлгандек, шов-шувга тўлиб кетди. Зарифанинг телефони бир дақиқа ҳам тинмас, ҳали Ўш, Новқат ва Қирғизистоннинг бошқа каналлари раҳбарияти унга Муродилла орқали чиқиш қилишни бошлаб юборишганди. Қизиғи Баҳтиёр Нарзуллаевич ҳеч нарса бўлмагандек яна ўзи студияга кириб келди, ҳаммасидан ҳабардорлигини сездирмасдан, бир четдан Зарифага янги режалар ҳақида сўз очди:
-Битта яхши сценарий бор, бир артист қизнинг ҳаёти ҳақида! Шуни сизга топширамиз Ҳамраева! Мен бировга бериб юборсам бўларди, сиз ҳаёлимга келдингиз, айни кучга тўлган, ижодда- парвозга шайланган пайтингиз!
Зарифа қўлларини кўксида чалмаштирганча, жилмайиб бу гапларни тинглади.
-Баҳтиёр Нарзуллаевич буни ўзингиз бошқа бир режессёрга берганингиз ях