ши деб ўйлайман! Ҳозирда бунга қўлим тегмаса керак...
🍃
Шоира ўзига янги уй олди, уй зиёфатидан қайтаркан, Зарифа соатига тинимсиз қарарди:
-Тушлик вақти бўлди, Темур уйдамикан?!
Келса ўғли уйда эмас, яна аввалги ҳаётига қайтган кўринади.
"Ҳамма бу сериалдан ўзига дарс олди, лекин сени ўзгартириб бўлмади Темур!" Зарифа буларни овоз чиқариб ўзига-ўзи айтаркан, ортидаги эшик очилиб ундан ўғли кириб келганини сезмади:
-Ассалому алайкум, ойи!
Зарифа ортига ўгирилди, остонада оёғини ечиб-четга олиб қўйган Темур энди унга жилмайиб қараб турарди.
-Қаердан келяпсан?!
Ўғли келиб, елкасидан қучганида Зарифа гўёки туш кўряпманми деб ўйлаб, ўзини чимчилаб кўрди:
-Бир жойдан келяпман, тўғрироғи масжидга жума намозини ўқишга боргандим...
🍃
Зарифа Маҳбуба билан бошқа боғлана олмаганди. Сўнгги қисм эфирга кетганидан сўнг бир ой ўтиб, Муродилланинг таклифига кўра ижодий гуруҳ Андижонга борди. Тошкентдан кўра қуёши қайроқироқ бўлган водийда икки кун маза қилиб айланишди. Марғилонда, Қўқонда обдон водий аҳлининг меҳмондорчилигини кўрган Шоира ва Инобат опанинг оғзи нақ қулоғига келиб қолди. Меҳмондорчилик Муродилланинг қўл остига ўтгач, яйрамаган одамнинг ўзи қолмади. Мирфаёзнинг Шоҳимардонга, Отабекнинг эса энди Ўш томонларга ўтгиси бор эди. Зарифанинг эса ҳаёлига бошқа бир манзил келди. У айтган манзилни эшитиб, Муродилланинг кўзлари катта-катта бўлиб кетди:
- Манзилда тафовут йўқмикан, майли бир излаб кўрамиз...
🍃
"Марварид кўчаси тўқсонинчи уй!"-шу-да, ҳозир чақириб кўрамиз. Муродилланинг қора жипдан тушиб олиб пастак дарвозадан бўйлаб туришига рўпара эшикдан-бир саланглаб турадиган майкачан эркак чиқиб овоз берди:
-У уйда биров яшамайди!
Зарифа биров яшамаслигини жуда яхши биларди, машина ойнасидан қараб, Муродиллага "кетавердик, унда! " деди.
Шоира бўлса ўз эшигини очиб пастга тушди:
-Сиз Сафарбой акасиз а?
Бояги чайқалиб турган эркакнинг ранги дув оқариб, ўзи талмовсираб қолди.
-Рисолат холанинг ўғлисиз а?!
Эркак ажабланиб-бир машинадагиларга, бир рўпарасида унга кетма-кет саволлар бераётган Шоирага қаради:
-Улар раҳматли бўлишди яқинда, ҳабарингиз йўқмиди?
Шоира юзига фотиҳа тортгач, эркакка навбатдаги саволини берди:
-Шу уйда Икрома опанинг қизи Маҳбубахон яшардилар, ҳозир шу қиз қаерда яшайди, мабодо билмайсизми?!
Эркакнинг юзига қон югургандек бўлди:
-Канешна биламан, яқинда тушган уйини қидириб борганман...
Зарифа бу гапни эшитиб, жойидан бир қўзғолиб қўйди. Суҳбатни сал нарида тинглаб турган Муродилла келиб, ўша одам билан қўл бериб салом-алик қилган киши бўлди.
-Ака, ўша жойга бизни ҳам олиб бора оласизми?!
Сафарбойнинг оғзини таноби қочиб, дарров келиб олдинги ўриндиқдан жой олди. Салонга эса аччиқ тер исига қўшилиб кетган тамаки ҳиди тарқалди.
-Яқинда аям ўтди, қаранг бурунги одамларнинг диёнатини, раҳматли уч кун тинмасдан "Сафарбой, мантиқазон ол, бозорга чиқ!" деб қайтаравердилар. "Мантиқазон нимага ая!" десам, бировдан қарзим бор десалар денг...
Аҳмоқ бўлиб, бозорга чиқибман. Мантиқазонларни нарҳи "паталок"! Юриб-юриб, биттасини баҳолашиб олиб, уйга олиб келсам, "шу рўпара қўшнига бериб чиқ!" десалар бўладими?
"Э, Икрома опам ўлиб кетганига пича бўлиб қолдику, қизи қаттадир яшайди, кимга бераман, ая буни!" дедим. "Топиб берасан, бериб келдим деган кунинг сутимга рози бўламан!" деб қўрқитсалар бўладими?
Кетдим... Велосепедни орқасига мантиқазонни боғлаб олиб...
Уч маҳалла нарида раҳматли Ҳуршид акамни тоғалари Нусрат амаки боридилар. Шуларникига борсам, улар ҳам кампирларидан кейин узоққа бормай, ўтиб кетишган экан. Ўшаларга мантиқазонни ташлаб келаман десам, улар ҳам кўнмади!
Яхши келини- ўша Икрома опамни қизининг тушган жойини биларкан, ўзи булардан яқин ўн йилнинг берисида, тавба қилдиму- ҳеч ким қолмади-да, ўтиб кетишди. Шу бир бўлса, Ҳуршид акамнинг оёғини бармоғига ғассоллар қарашмаган, чалкашиб қолганми, нима бало! Ундан кейин аячам ўтди, Икромаопам ўтди, қизи етим-есир бўлиб у ёғ-бу ёғда яшаб юрди!
Э ўнгга қайриласиз ака, рўпарадан кейин яна ўнгга...
Ҳа нима деб тургандим, шу қизлари кимгадир эрга тегиб кетганини ҳам билмабмиз, уйига борсам, ўххў! Бошқача!
Оввора бўлиб борган эканман, мантиқазонни олмад