КЕТИШ
Хайронман, қаерга кетворсам экан?
Самарқандми, Бухоро кетворсаммикин?
Хастаман, дардимни билмас Андижон
Бир зум Навоийга етворсаммикан?
Сувлари, хавоси тоза, мусаффо
Шохимардон тоғларин қилайми макон?
Ёки кеч ким топмас чўли Хиванинг
Қумликлари остида берсаммикан жон?
Хоразм гўзали Анжонга келиб,
Қайта туғилмоқни орзу қилганди.
Балки алиштирсаммикин Андижон унга,
Мен эса тарихий Хоразм кетиб.
Қадр-қимматимга етар балки Шош?
Ёки Фарғонага кетиб кўрайми?
Сурхон ерларини мақтар қари, ёш
Кенг адирлар оша яйраб юрайми?
Қашқадарё юртин хеч кўрмаганман.
Бориб гўзаллигин бир кўрсаммикин?
Сирдарё сувларин мен ичмаганман.
Қолиб дарёсига шўнгисаммикин?
Ғамдан тугаб бўлдим, етишмас ҳаво.
Хатто Хонобод ҳам беролмас нафас.
Жиззахнинг "Зомини" берармиш даво,
Борсамми қилмасдан узоқдан хавас?
Бас, етар! Наманган бўлар манзилим.
Одобли, хаёли, иймонли улар. Мардлар кўп, хеч қачон оғритмас дилим,
Ёмон қараганни кўзини тилар.
Юрагимда дардим тинчлик бермайди,
Кетиб аламлардан холи бўларман.
Агар унитолмай жоним қийналса,
Ўзга тупроқларда қолиб ўларман!
✍️Shahlo Xon
@Shahlo_Xon_ijodiy_kanali