𝘼𝙇𝙄 ➤ 𝑯𝑨𝑽𝑨𝑺𝑲𝑶𝑹


Channel's geo and language: not specified, not specified
Category: not specified


07.08.2023 kun ochilgan
Sheriyat olamiga qiziqanlar uchun

@Uchar_7777777

Related channels

Channel's geo and language
not specified, not specified
Category
not specified
Statistics
Posts filter






Forward from: 'ᬼ⃝⃦⃓⃪⃬⃑꙰꯭꯭𝌆꯭꯭➢꯭꯭[꯭🇺🇿꯭꯭꯭] ꯭𝗨꯭ꩼ꯭𝗭ꩼ꯭𝗕꯭ꩼ꯭꯭𝗘꯭ꩼ꯭𝗞꯭ꩼ[꯭🇺🇿꯭꯭
.

🔴 🔴 🔴 🔴
🔴 ✨ 🔴 ✨ 🔴
🔴✨✨ ✨ ✨ ✨🔴
🔴✨✨ 🔐✨✨🔴
🔴✨ ✨ ✨✨🔴
🔴✨ ✨✨🔴
🔴 ✨ 🔴
🔴

ЮРАК ИЧИДАГИ ҚУЛФНИ БОСИБ КЎРИНГ


@Uchar_7777777
👆👆👆👆👆👆

Jiltga ulanishni xoxlaysizmi unda bizga murojat eting




Siz qaysi oyda tug'ilgansiz 🌸❤️‍🩹

Tez tug’ulgan oyingiz ustiga bosing va o’zingiz haqingizda bilib oling ❤️😻 

Natijasini koʻrib xayron qolasz
😍


SHE'R NOMI...📃

O'LIMNI ESLAB...

Yuragim ichida bir duradgor bor.
Tunu-kun tinmasdan tobutim yasar.
Duk-duk degan ovoz bir kun tinar va.
Shu kun kaminaning tobuti tayyor.

Tobutim ham tayyor mayyit ham tayyor.
Odamlar tanamni yuvmoq boshlaydi.
Gunoh qilgan o'zim aybdor o'zim.
Lekin aybsiz ruhim yig'lay boshlaydi.

Tanamni yuvarlar toza suv bilan.
Bilmam men u suvga loyiqmikinman.
Tirik yurgan chog'im tiriklik chog'im.
O'zim bilmay qancha gunoh qilganman.

Tanamni poklab so'ng mushk anbar surib.
Oppoq kafanlarga o'ralar tanam.
Bilmadim odamlar-bilmam odamlar.
Men u oq kafanga loyiqmikinman.

Odamlar to'planar janoza payti.
Mayyitning xaqqiga duo so'ralar.
Kimdurlar rozimiz deydilar balki.
Kimdurlar ichida handonlab kular.

Mayyitga janoza o'qilib so'ngra.
Qabriston tomonga yo'l olar odam.
Ortimda qoladi yoru do'stlarim.
Lekin onam tutar kuyinib motam.

Yo'lda ketar tobut qo'lma-qo'l bo'lib.
Balki tobutimni hech kim talashmas.
Tobut menga emas-tobut mengamas.
Gunohkor bir murda unga yarashmas.

Qabristonga kirib borarlar asta.
Tobut ochiladi mayyit olinar.
Odamlar tanamni ohista olib.
Qorong'u bo'lgan bir qabrga joylar.

So'ngra g'isht qalanar qabrim og'ziga.
Qabrda tanamni yolg'iz qoldirar.
Tuproq tashlanadi bo'm-bo'sh qabrga.
Odamlar bir-birma tuproq tashlashar.

Kimdurlar chin dildan tashlaydi tuproq.
Kimlar esa shunchaki xo'ja ko'rsin-ga.
Qilgan savobimdan gunohim ko'proq.
Qabrda yolg'izman endi ko'rsinlar.

Qabrga tuproqni to'ldirib asta.
Odamlar bir joyga yig'ilar yana.
Yana duo qilar duogo'y qo'llar.
Qabr azobida qolar bir murda.

Odamlar ketishar qabristondan jim.
Men esa yolg'izman qorong'u yerda.
Kafanni yirtmoqqa yetmaydi kuchim.
So'roq boshlanadi so'ng u dunyoda.

Asta so'roqlanib boshlayman so'ngra.
Qilgan ishlarimga javob beraman.
Alloh so'rar gunohga javoblarimni.
Ayting qanday qilib javob berman.

Yig'idan boshqaga yetmaydi kuchim.
Bilaman gunohni qildim bir talay.
Dunyoda Namozga egmadim boshim.
Hiylagar shaytonga bo'ldim bir malay.

Shayton aytganlarin bajarib so'zsiz.
Savob ishga sira qo'lim urmadim.
Bir kuni o'lishim bilib yursam-da.
Biror marta savob amal qilmadim.

Allohim so'raydi aytgin ey bandam.
Qani qancha savob amalda kelding.
Savob ish qildingmi tirikligingda.
Shaytonni o'zing-ga do'st deya bilding.

Besh mahal namozni farz qilgan edim.
Umringda sajdaga egmading boshing.
Nega yig'layapsan aytgin ey bandam.
Bu yerda o'tmaydi ko'zdagi yoshing.

Javob berolmasam kirarim do'zax.
Bilmam kalimaga kelmaydi tilim.
Meni ko'rib turib shayton hiylagar.
Bir chekkada kulib turar betinim.

Kechirim so'rayman taror va takror.
Balki Alloh meni kechirib qolar.
Qaysidir yaqinim jannatda bo'lsa.
Balki-da yoniga chaqirib qolar.

03.04.2023...            05:00...


©Muallif:NurMuhammad...✍
©Taxallus:NurMirzo27...✍


@Sherlarim_uz_2023


Қайтар дунё.

Бир ота ва онанинг,
Етти қизи бор эди.
Ўғил фарзанд кутишиб,
Юраклари тор эди.

Оллоҳга етган эди,
Улар чеккан ноласи.
Вақти келиб туғилди,
Кутган ўғил боласи.

Ўғил дия қувониб,
Ҳамма бўлди парвона.
Эркалатиб дейишди,
Полвон ўғлим ягона.

Эрка ўғил урганди,
Ўтказиб ҳар сўзини.
Опаларин менсимай,
Танҳо билди ўзини...

Қизлар меҳнатда ўсди,
Бўлишдилар саришта.
Ўғил арзанда бўлиб,
Улғайди парваришда.

Қизлар ишлаб тинмади,
Ўғил ётар сояда.
Кун кетидан кун кетиб,
Етишдилар вояга.

Қизларни узатдилар,
Ўтказдилар тўйини.
Шундан кейин бошланди,
Дангасанинг ўйини.

Ҳеч кимга қўшилмади,
Ҳурмат қилмас элини.
Ўғилга мос тушди,
Севиб топган келини.

Ўғил ичиб бақирар,
Пул топиб ишланг менга.
Она билмас хатосин,
“Болам ўхшадинг кимга”.

Инсоф бериб қолар деб,
Ота интизор кутди.
Минг бир азоб ичида
Бу дунёдан ҳам кетди.

Ўз уйида меҳрга,
Онаизор бўлди зор.
Чин дунёга кетгунча,
Яшадида афсус хор.

Онаизор калбини
Битта савол к,ийнади.
Жони у'зилар чоги
Су'нги су'зин су'йлади.

"Оллохдан у'гил су'раб
Орзу'йим дебман битта.
Эркалатиб у'стириб,
Афсус е"наман у'тда

У'гил тугдим дея мен
Ку'крагимни керибман.
Бошимга хам ку'тариб
Азобини ку'рибман.

Хатоларим англадим
Афсусларим бехисоб.
Су'нгги су'зим боламга
Су'рагайман мен инсоф"...

Шу су'злари айтибок
Она жони узилди.
Қизлар юраги йиғлаб,
Кўз ёшлари тизилди.

Аҳмоқ ўғил онам деб,
Бир зумгина куймади.
Ҳатто она ўлган кун,
Ароғини қўймади...

Бир кун келиб қарисанг,
Фарзандларинг айтади.
Унутма ғофил банда,
Қайтар дунё қайтади


@Sherlarim_uz_2023


Ey, do‘st, unut g‘amingni,
In’om bil har damingni.
O‘lchab bos qadamingni,
Guvohingni unutma!


Ey, do‘st, qo‘rqma yomondan,
Yo hiylagar shaytondan,
Shart shuki, har zamonda
Panohingni unutma!


Ey, do‘st, unday ko‘kdan tush,
Kelmagay Tangrimga xush.
Savobingni qilmay pesh
Gunohingni unutma!


Ey, do‘st ber bir qultum may,
Ko‘ngling yig‘laydi tinmay.
Xech kimim  yo‘q deb xo‘rsinmay
Hamrohingni unutma!


Ey, do‘st, xushlaring qayda?
Izg‘ivermay har joyda,
Otangdan qolgan uyda
Chirog‘ingni unutma!...


Ey, do‘st, sezmaysan, esiz!
Ortingda yo‘q bitta iz...
Kim bo‘pti o'sha bevafo qiz,
Ollohingni unutma!...

O'z yurtingni unutma!....

  


@Sherlarim_uz_2023




Онам каби бўлолмас ҳеч ким.

Онам мени дунё - борлиғим,
Билинмайди дўстга зорлигим,
Дўсту-душман кутар хорлигим,
Онам каби бўлолмас ҳеч ким.

Ёшлигимда эркалаб суйган,
Мени дебон йиғлаблар куйган,
Кулсам агар мен билан кулган,
Онам каби бўлолмас ҳеч ким.

Ширин сўзлаб кўнглим овутган,
Куймасин деб чойлар совутган,
Оёғи остида жаннатлар турган,
Онам каби суёлмас ҳеч ким.

Ишим касод, тамом бўсам гар,
Кимлар учун ёмон бўлсам гар,
Рангим ўчиб сомон бўлсам гар,
Онам каби куёлмас ҳеч ким.

Ичимда кўп дардларим бўлса,
Ғам - аламлар ичимга тўлса,
Бу дунёда онамдан бошқа,
Дардларимни туёлмас ҳеч ким.

Баъзида кўп хурсанд бўлсам гар,
Гўзалликка қалбан тўлсам гар,
Бу дунёда онамдан бошқа,
Қалбан очиқ кулолмас ҳеч ким.

Шоҳ олдида гадо бўлса ҳам,
Умри тугаб адо бўлса ҳам,
Бойлигидан жудо бўлса ҳам,
Онамдек тик туролмас ҳеч ким.

Йўлларимга бўлиб парвона,
Дуо қилиб тунда пинҳона,
Ғамларимла бўлиб ғамхона,
Онам каби юролмас ҳеч ким.

Йўлларимга кўзларин тиккан,
Шикаст етса дунёни йиққан,
Манглайидан кўзёши оққан,
Онам каби қайғурмас ҳеч ким.

Тор кўчага кириб қолсам ҳам,
Ёр ишқида куюб ёнсам ҳам,
Ҳар кимсадан дуо олсам ҳам,
Онамдек дуо қилолмас ҳеч ким.


@Sherlarim_uz_2023


АЛЛОҲГА НИМА ДЕЙМАН?

Кимдир ўйлар, эртага
Нима ичиб, не ейман?
Мен-чи ўйлайман, ўлсам,
Аллоҳга нима дейман?

Гохи харом ютганман,
Нахс қўлидан тутганман,
Намозни унутганман,
Аллоҳга нима дейман?

Нафс ортида турганман,
Хирс йўлида юрганман,
Юзим айбга бурганман
Аллоҳга нима дейман?

Шайтон елкамга минса,
Ихлос чечагим синса,
Бир кун юрагим тинса
Аллоҳга нима дейман?

Айбга тўла тўрт ёним,
Бўшдир савоб хамёним,
Чўғда ёнарми жоним,
Аллоҳга нима дейман?

Гуноҳларим бир гала
Хайрияларим чала,
Дуойим беҳафсала
Аллоҳга нима дейман?

Қaзo Бомдод, Пешиним,
Аср, Шом ва Хуфтоним,
Йиғлаётир виждоним
Аллоҳга нима дейман?

Подшоҳ билиб боламни
Гоҳ ранжитдим отамни,
Йиғлатмишам онамни,
Аллоҳга нима дейман?

Хушим олди жанонлар
Дўст тутинди нодонлар,
Тил сўзлади ёлғонлар
Аллоҳга нима дейман?

Гарчи номим мусулмон,
Ғайридиндайман нодон
Ёдламам сура Қуръон
Аллоҳга нима дейман?

Юрагим ҳадиксирар,
Кўзимда ёш ялтирар,
Тиззаларим қалтирар,
Аллоҳга нима дейман?

Май тўлдириб қадаҳга,
Чипта олиб дўзаҳга,
Қолдимми, эх мазаҳга
Аллоҳга нима дейман?

Гунохим кўплигидан,
Сиротнинг кўпригидан,
Қандай ўтадирман ман?
Аллоҳга нима дейман?

Гоҳи бўлдим такаббур,
Хеч қилмадим тафаккур,
Қўрқдим қилиб тасаввур,
Аллоҳга нима дейман?

Дардим бор шу жумлада
Хафтада бир Жумъада
Масжиддаман бир марта
Аллоҳга нима дейман?

Айб қилиб, айтмай узрим,
Кўпларга қилдим кибрим,
Чаён тўларми қабрим?
Аллоҳга нима дейман?

Номаҳрамни қучоқлаб,
Рақибларим пичоқлаб,
Яшадим ёвни талаб,
Аллоҳга нима дейман?

Берилиб кайф-сафога,
Вафо қилмай вафога
Мукка кетдим зинога,
Аллоҳга нима дейман?

Ох, ақлимни занг босди,
Жойнамозим чанг босди,
Хатокордирман, рости,
Аллоҳга нима дейман?

Мен пули кўп бечора,
Тополмаяпман чора,
Аллох олмас-ку пора
Аллоҳга нима дейман?

Нафсингга бердинг деб эрк,
Хирсингга бердинг деб эрк,
Сенга деса ЖАННАТ БЕРК!!!
Аллоҳга нима дейман?

Юзланганимдир Каъбам,
Илтижо қилсам ҳар дам,
Қабулмикан-а тавбам,
Аллоҳга нима дейман?

Гуноҳ бисёр, савоб йўқ,
Саволлар кўп, жавоб йўқ,
Мендай ҳоли хароб йўқ,
Аллоҳга нима дейман?

©️ Абдурроҳман Мешаян


@Sherlarim_uz_2023


Forward from: 🌸꙰🕊꙰. 𝑴𝑬𝑯𝑹 🌸꙰🕊꙰
Тупроқ бўламиз

Оёқлар узилар баъзида ердан,
Такдирнинг устидан билиб куламиз.
Лекин унутмайлик барибир дўстим-
Тупроқдан яралдик, тупроқ бўламиз...

Не керак бировга озорлар бермоқ,
Озгина давлатга кўкракни кермок,
Тилимда айланар доим бир титроқ-
Тупроқдан яралдик, тупроқ бўламиз.

Ўша бадавлат-у ўша фақир хам,
Ёруғлик излаган кўзи сўқир хам,
Хеч ким қочолмайди дўстим тақдирдан,
Тупроқдан яралдик, тупроқ бўламиз...

Омонат дунёнинг синовлари кўп,
Омонат дунёнинг дўст-ёвлари кўп,
Вале битта гапдан доим кўнглим тўқ,
Тупроқдан яралдик,тупроқ бўламиз...

Бировнинг кўзини ўйгандан кўра,
Бориб холин сўра,ахволин сўра,
Бир кун хаммамиз хам кетамиз жўра,
Тупроқдан яралдик, тупроқ бўламиз...

Xатолар қиламиз билиб гохида,
Куйиблар кетамиз хижрон доғида,
Танимиз тупроқни қучган чоғида,
Тупроқдан яралдик, тупроқ бўламиз.. 

Ғанимат дунёда даврон суриб ол,
Яxшилик боғидан мехр териб ол,
Оёғинг остида не бор кўриб қол,
Тупроқдан яралдик, тупроқ бўламиз...

Хаммамиз дунёда беш кунлик мехмон,
Йўлимиз бурилсин оқибат томон,
Достон дер: унутма ҳазрати инсон,
Тупроқдан яралдик, тупроқ бўламиз...

✍️Достон Давлат шох,


Яқинларни яхши кўрайлик
☘️🌸☘️🌺☘️🌹🍀🥀🍀🌷🍀
Лат едирар таъна зарбангиз,
Улар қалби бўлсин кабангиз,
Қабул бўлар шунда тавбангиз,
Яқинларни яхши кўрайлик.
🥀🥀🥀🥀🥀🥀🥀🥀🥀🥀🥀
Сизга бўлган меҳри бе паён,
Чақиб олманг бўлиб бир чаён,
Кутиб олинг келсалар хуш он,
Яқинларни яхши кўрайлик.
🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷
Кўз тегмасин гўзал замонга,
Етдик яхши дорул замонга,
Ажратманг ҳеч яхши ёмонга,
Яқинларни яхши кўрайлик.
🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹
Йўқлаб келса асло камситманг,
Озор бериб қалбин ўкситманг,
Кир қидириб қалбини титманг,
Яқинларни яхши кўрайлик.
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Йўлингизга меҳрин тўшасин,
Қалби бахор каби яшнасин,
Сизни дуо қилиб яшасин,
Яқинларни яхши кўрайлик.
🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼
Орангизни бузмасин шайтон,
Йўқлаб туринг қилманг бағрин қон.
Оқибатни узманг ҳеч қачон,
Яқинларни яхши кўрайлик
💦💦💦💦💦💦💦💦💦
Сиз борганда кўнгли хушласин,
Маҳкам боғланг меҳр риштасин,
Ажратманг хеч ҳеч бир биттасин,
Яқинларни яхши кўрайлик

✍️ Бахтиёр Хасанов
🍃🌱🌿🌷🌹🌿🌱🍃🎋🎋


@Sherlarim_uz_2023


Forward from: 🌸꙰🕊꙰. 𝑴𝑬𝑯𝑹 🌸꙰🕊꙰
Ишларим юришиб кетса галма-гал,
Камларим, ғамларим бўлса бутун, хал.
Дунёни бир четга қўйиб энг аввал,
Онамни Маккага олиб бораман.

Кафтидан қадоғи кетмаган хамон,
Мен нодон қадрига етмаган хамон.
Мехримга хеч даъво этмаган хамон,
Онамни Маккага олиб бораман.

Қўйганман кўнглимни кўнглига солиб,
Орзуйим ушалмай кетмаса қолиб.
Йўл бўйи ортимга орқалаб олиб,
Онамни Маккага олиб бораман.

Мен ёмон у яхши кўргани хаққи,
Бормасам келиб хол сўргани хаққи.
Жонидан менга жон бергани хаққи,
Онамни Маккага олиб бораман.

Дунёни ортидан кетсам гар йироқ,
Кутгувчим кўз юммай, ўчирмай чироқ.
Юзида ажин лим, сочлари оппоқ,
Онамни Маккага олиб бораман.

Онамдек мехрибон кишим борми, йўқ,
Бўлак ким улчалик менга зорми, йўқ.
Чин дўстим фарзандим,жигар,ёрми,йўқ,
Онамни Маккага олиб бораман.

Фаслнинг фарқи йўқ ёз, кўклам,куз,қиш,
Айтингчи дунёда битганми хеч иш.
Кетиб қабри узра унмасдан қамиш,
Онамни Маккага олиб бораман.

Жилмаяр, кўнглида яширин арзи,
Бўйнимда осиғлиқ фарзндлик қарзи.
Аллохнинг хохиши, мўминлик фарзи,
Онамни Маккага олиб бораман.

Ишларим юришиб кетса галма-гал,
Камларим, ғамларим бўлса бутун, хал.
Дунёни бир четга қўйиб энг аввал.
Онамни Маккага олиб бораман..


SHE'R NOMI📜
DUNYONI TASHLAB KETAMAN.... 😏

Bir kuni dunyoni tashlab ketaman
Qaro yer bagʻriga boshimni qoʻyib
Balikim eslaydilar balkim eslashmas
Ketaman dunyodan koʻzlarim yumib

Bir kuni dunyoni tashlab ketaman
Gunohu savobim birga ketadi
Bu dunyoda barcha yigʻib terganim
Birga emas: Barchasi qolib ketadi

Bir kuni dunyoni tashlab ketaman
Doʻstu yor kuyinib tutarlar motam
Meni suyganlar-u meni bilganlar
Kuyinib yigʻlaydi birgina Onam

Bir kuni dunyoni tashlab ketaman
Azob beravermang mening qalbimga
Qidirib topolmay qolasiz bir kun
Boshimni qoʻyganda zulmat qabrga

Bir kuni dunyoni tashlab ketaman
Netayin dunyoga sigʻmay ketyabman
Savob ish qildimi gunohim koʻproq
Negadir men juda qoʻrqib ketyabman

Bir kuni dunyoni tashlab ketaman
Yuragim urishdan tohtashga shoshar
Hamma ham mexmon-u ketadi bir kun
Ammo yer meni oʻz bagʻriga tortar

Bir kuni dunyoni tashlab ketaman
Men oʻlsam yigʻlamang qabrim boshida
Onamni ovuting suyanchi boʻling
Kuyinib oʻtmasin keksa chogʻida

Bir kuni dunyoni tashlab ketaman
Barcha barchasiga koʻzlarim yumib
Negadir shoshmoqda qaro yer tomon
Yigʻlamang men oʻlsam eslanglar kulib

Kuyinmang gʻam chekib chiqqanda jonim
Jasadim ustida yigʻlamang uzoq
Gunoh qilgan oʻzim gunohkor oʻzim
Endi barchasiga boshlanar soʻroq

Doniyorning oʻlimin paylab yurganlar
Dunyoni sizlarga tashlab ketaman
Oz qoldi yuragim tohtagan zamon
Soʻngra men chin dunyo tomon ketaman

Doniyor sizdan istar faqat bir nido
Omonatin berdi qiling siz duo

©MUALLIF: DONIYOR NAZAROV✍


@Sherlarim_uz_2023


YURAK SENDA QOLIB KETGAN😏💔✋

Menga bergan vadasidan kechib butkul
Begona yor qoʻllaridan tutib ketgan
Orzularim armonlarga aylantirib
Bevafoyim yurak senda qolib ketgan

Yiroqdaman boʻlolmadim men yoningda
Bilolmadim ne bor edi xayolingda
Ozor berib tinmading ex bu jonimga
Bevafoyim yurak senda qolib ketgan

Aytgin senga tillo zarlar kerakmidi
Yoki mening sevgim senga ermakmidi
Kerakmidi shuncha dardlar kerakmidi
Bevafoyim yurak senda qolib ketgan

Azob berib sevgim qadrin bilmagan qiz
Muhabbatim arzon bilib pullagan qiz
Dilimdasiz deya yolgʻon soʻzlagan qiz
Bevafoyim yurak senda qolib ketgan

Men oddiyman oddiylarda yurak yoʻqmi
Sevish uchun oddiylarning xaqqi yoʻqmi
Men sensizman senchi mensiz koʻngling toʻqmi
Bevafoyim yurak senda qolib ketgan

Taqdir ekan koʻrmadida seni ravo
Unutmoq istarman men yoʻqdir davo
Tushlarimda sen yonimda boʻlib paydo
Bevafoyim yurak senda qolib ketgan

Balkim endi qaytib sira sevolmasman
Nega sendan umid uzib ketolmasman
Togʻu toshlar dovonlardan oshsam hamki
Istasamda men yoningga borolmasman

©MUALLIF : DONIYOR NAZAROV✍


@Sherlarim_uz_2023


ОНАМНИ ҚИЙНАБ ҚӮЙИБМАН

Йиллар ўтиб улғайдиму мен
Тош бағир бир ўғил бўлибман
Йўлларимга муштоқ кўзлари
Мен онамни қийнаб қўйибман

Пул машина уй жой олай деб
Бойлардан ҳам бой бўлайин деб
Дунё кездим бой бўлдим аммо
Мен онамни қийнаб қўйибман.

Кўнглин олмай мунис онамни
Гўзалларга гуллар берибман
Қариганда бир хабар олмай
Мен онамни қийнаб қўйибман

Тиши ҳатто ўтмайди ошга
Қариганин сезмай қолибман
Бугун бошим ургандим тошга
Мен онамни қийнаб қўйибман

Кўзлари ҳам хира тортибди
Сочларига қорлар ёғибди
Онам мени куп соғинибди
Мен онамни қийнаб қўйибман

Жаннат онам пойида экан
Нодонлардан нодон бўлибман
Зўрман дедим кўксимни кериб
Мен онамни қийнаб қўйибман

Анча қариб қолибти онам
Ўз ўзимди ланатлай кетдим
Кирдим фақат шайтон сўзига
Мен онамни қийнаб қўйибман

Аслида мен бўлдим бир нодон
Юзларига ажин тушурдим бисёр
Онамнинг пойида эканку жаннат
Кеч бўлди энди мен қадрин билибман

©Муаллиф :Дониëр Назаров✍


@Sherlarim_uz_2023


Forward from: @MPiarBot
Mehr kanali bilan qachon batl kechasini o'tkazamiz?


Forward from: 'ᬼ⃝⃦⃓⃪⃬⃑꙰꯭꯭𝌆꯭꯭➢꯭꯭[꯭🇺🇿꯭꯭꯭] ꯭𝗨꯭ꩼ꯭𝗭ꩼ꯭𝗕꯭ꩼ꯭꯭𝗘꯭ꩼ꯭𝗞꯭ꩼ[꯭🇺🇿꯭꯭
Kanalimizda kimlar ko'proq? 😇❓

20 last posts shown.

32

subscribers
Channel statistics