Хемингуэйнинг биографиясининг шу саҳифасида уни Испанияда Коррида(буқалар жанги) ни кўргани ва у ҳақдаги фикрларига дуч келдим. У Корридани ҳеч қачон спорт деб ҳисобламаган, аксинча "ўлим билан рақс" деб изоҳлаган. Унинг фикрича, бу ерда ё матадор, ё буқа ўлим билан рақсда енгилган. Шу ўринда унинг "Қуёш барибир чиқаверади" номли романи ёдимга тушди. Ушбу роман мутолааси талабалик даврининг илк йилларига тўғри келган ва уни ўқиб чиққач илк шууримга келган нарса "бу ерда йўқотилган авлоддан кўра ҳеч бўлмаса шу буқа ҳам бахтли, чунки унда яшашдан мақсади бор, яъни матадор билан жангда ўлмаслик" деган хаёл келган.
@SherzodOrtiqov
@SherzodOrtiqov