Шерзод Комил Халил
Деразада қиш
Ярқираб нақш чизди деразада қиш,
Занг чалди олтида какку соати;
Менинг дунёйимда бир олам ташвиш,
Сенинг дунёйингда қалб саодати.
Қатрон столимда қитирлар қалам,
Сигаретдан чиққан кулдоннинг соби;
Эсселардан бурқсиб чиқади алам,
Одамнинг қочди-ку, жуда суроби.
Сен эса сир бермас, сакинат юлдуз,
Мени ўйлайсан-ми? Ёки ишинг йўқ?..
Худойим солганми юрагингда муз,
Мен талаб қиламан севмоқ-чун ҳуқуқ.
Ахир бу ҳаётда одамдек яшаб,
Одамдек ўлмоқни қилмайми ҳавас?!
Нега сенга бунча боғландим ажаб?
Нега ололмайман сенсиз бир нафас?..
Мен билан иши йўқ дунёйи дунни,
Мен билан иши йўқ сени, ҳаммани;
Фарқига бормассан ёлғону - чинни,
Меҳмон дейсан чойга тушган шаммани;
Сени бу дунёда иримларинг кўп,
Мени бу дунёда ёлғизлигим мўл!
Дунёни унутиб, сени унутиб,
Энг аччиқ ароқдан ичарман бир қўл!
Сенинг дунёйингда қалб саодати,
Менинг дунёйимда бир олам ташвиш.
Занг чалар олтида какку соати,
Ярқираб нақш чизар деразада қиш...
15.12.2024.
Тошкент - Дўрмон.
@Sherzodkomilkhalil
Деразада қиш
Ярқираб нақш чизди деразада қиш,
Занг чалди олтида какку соати;
Менинг дунёйимда бир олам ташвиш,
Сенинг дунёйингда қалб саодати.
Қатрон столимда қитирлар қалам,
Сигаретдан чиққан кулдоннинг соби;
Эсселардан бурқсиб чиқади алам,
Одамнинг қочди-ку, жуда суроби.
Сен эса сир бермас, сакинат юлдуз,
Мени ўйлайсан-ми? Ёки ишинг йўқ?..
Худойим солганми юрагингда муз,
Мен талаб қиламан севмоқ-чун ҳуқуқ.
Ахир бу ҳаётда одамдек яшаб,
Одамдек ўлмоқни қилмайми ҳавас?!
Нега сенга бунча боғландим ажаб?
Нега ололмайман сенсиз бир нафас?..
Мен билан иши йўқ дунёйи дунни,
Мен билан иши йўқ сени, ҳаммани;
Фарқига бормассан ёлғону - чинни,
Меҳмон дейсан чойга тушган шаммани;
Сени бу дунёда иримларинг кўп,
Мени бу дунёда ёлғизлигим мўл!
Дунёни унутиб, сени унутиб,
Энг аччиқ ароқдан ичарман бир қўл!
Сенинг дунёйингда қалб саодати,
Менинг дунёйимда бир олам ташвиш.
Занг чалар олтида какку соати,
Ярқираб нақш чизар деразада қиш...
15.12.2024.
Тошкент - Дўрмон.
@Sherzodkomilkhalil