Shohjahon Mahkamov


Channel's geo and language: Turkey, Uzbek
Category: Education


Ушбу каналда менинг субьектив фикрларим ва бошқа муаллифларнинг турли хил қарашлари жамланган.

Related channels

Channel's geo and language
Turkey, Uzbek
Category
Education
Statistics
Posts filter


Vatanimizning milliy ramzi bo’lgan 🇺🇿 bayrog’imiz qabul qilingan kundan ko’ra ko’proq talabalar kunini sevib nishonlaydigan davrga kelibmiz afsuski. Bu haqiqiy fojia!


“O’qimagan millat tanazzulga yo’liqqan millatdir”
Hozirda juda ham ko’p millionlab o’zbekiston fuqarolari chet davlatlarga ishlash uchun chiqib ketyapti. To’g’ri o’qish uchun chiqayotganlar ham oz emas lekin ularning aksariyati borayotgan davlatida qolib ketishni maqsad qilgan. Qachongacha bunday axvolda yuramiz?!
Migrantlarimizning ko’p qismi qora ishda ishlash uchun oilasini boqish uchun ketyapti. Rossiya, Qozog’iston, Turkiya kabi ko’plab davlatlarda o’zbekni qora ishchi sifatida ko’rilishi va shunga yarasha muomala qilinishi tepa sochimni tikka qilgan. Shaxsan o’zim bunday holatga tushganman.
Bizni bu botqoqlikdan faqatgina o'zimiz qutqara olamiz. Tashqaridan hech kim keib bizni qutqarmaydi. Bu botqoqdan chiqishning yagona yo'li ilmdir. Ilm bilan jar yoqasidagi millatni eng yaxshisiga aylantirish mumkin, eng yaxshi millatni tanazzulga yo'liqtirish mumkin.


Bugun o'zimning 20 - kuzimni qarshiladim. Ha 20, bir qaraganda kichik ko'rinadi lekin asl yoshimiz bu bizning yuragimizdagi, qalbimizdagi yoshimizdir. Juda ham g'alati, xuddi bu yoshga avval ham kirgandekman, menimcha bu insonni yoshidan ertaroq ulg'ayib qolganidan bo'lsa kerak. Hayot shavqatsiz, hammaga ham kulib boqmaydi. Bazilari bor 40 yoshida ham yosh, bazilari bor ulg'ayishga ham ulgurmasdan xayot, oila tashvishi boshiga tushadi. Bazilari bor shu ikkisining o'rtasida qolgan, balkim shulardandirmiz.




Musiqa insonga foyda keltirishi fanda isbotlangan. Lekin hammasi ham emas. Tabiiyki xozir zamonaviy dunyoda 90% musiqalar buning aksiga ishlaydi. Shaxsan men dars qilgan vaqtimda ko'pincha Ludwig van Beethoven asarlarini (pianino) eshitaman. Bu insonga o'zgacha zavq beradi. Hozirda chiqarilayotgan saviyasiz insonni faqat zarariga ishlaydigan qo'shiqlarni eshitmaslikni maslaxat beraman. To'g'ri bunga o'rganib qolganmiz ammo 4 qator ma'nosiz, saviyasiz so'zlarni ikki uch martalab qaytarib yaratilgan "musiqalar" miyani kislorodsiz qoldirish bilan baravar. Quyida men en sevgan panino asarlaridan biri bo'lgan Erik Satiening "Gnossienne No.1" ni tavsiya qilaman.


O’zbekiston, o’quvchining bilimidan ko’ra uning formasi muxim bo’lgan yagona davlat meni nazarimda.


Biror bir narsa yo’qotmasdan xech narsaga erishib bo’lmaydi.
Xatto Jannat ham o’lishingni istaydi.


Xato qilyapsanmi demak to'g'ri yo'ldasan.


Кеча ўзим хавас қилган, видео дарсикларини доим кўриб борадиган инсоним ғойибона устозим деса хам бўлади,
Икром Шариф билан танишдим.
Кўпчилигингиз видео дарсликларини кўрган бўлсангиз керак.

У инсон билан давом этган 10 дақиқалик сухбатим давомида яхшигина дарс олдим, ха бундай инсонлар гапирмаса хам ахлоқи, одоби, хатти харакати билан ўрнак бўла олиш қобилиятига эга.


Ўрта қатламининг эк катта орзуси яхши машина, яхши уй ва тўй қилиш бўлган жамият билан буюк давлат қуриб бўлмайди.


Ғалати элат бу, ғалати эл бу
нияти бўлакча амали мавхум
бу элдан Бухорий чиқиши мумкин
лекин ғарибликда яшашга махкум.
Ғалати элатбу, ғалати эл бу
тушуниб бўлмайди асрорларини
Машрабни отади ва орқасидан
йиғлаб ўқиб юрар аш’орларини.
Ғалати элатбу, ғалати эл бу
ботини чиркинлик зохири содда
ўткан кунларни ёзган ўғлини
билмай отиб қўяр Юнусободда.
Ғалати элатбу, ғалати эл бу
буюклик шарафдир бироқ ўй сурманг
тағин дардларин эшитаман дея
Бобурни сира хам уйғота кўрманг.

©️Хайрулла Хамидов


Хамма жаннатга тушишни хохлайди, аммo жаннатга тушиш учун ўлишни хохлашмайди.


СССР пайтида гугурт фалонча тийн эди, гўшт фалонча сўм эди, фалонча сўм билан россиянинг хохлаган жойига бориб келардик,
ишсиз одам ёқ эди вахоказо.
Шунга ўхшаш гапларни кўп эшитамиз, шахсан мен бундай гапларни кескин қоралайман.
Бугун икки “ссср фарзанди” билан тортишиб қолдим.

Бири менга Ленинни расмини кўрсатди ва сўради:
танийсизми?
ха танийман лекин иттан баттар ёмон кўраман
нима? ахир бу инсон бўлмаганида биз фалон бўлардик шу инсон бизни ўзбекистон қилди.

Яна бири гап бошлаб қолди, “олдин ундай бўлган, бундай бўлмаган
табиийки бу менга ёқмади ва сўрадим ўша айтганларингиз учун қанча пахтангизни олиб кетган, қанча жадидларни, зиёлиларни отиб ташлаган қанча инсонларни устидан самолеотда дори сочиб ташлаган ислом динини ёқотиб ўрнига атеизм қўйилган шунга ўхшаш кўп мисоллар келтирдим. Гапим тугамасидан аввал тарбиясизларча “ россия бўлмаганида биз ривожлана олмаган бўлардик, росиия бизни шу холатга олиб келди, бўлмаса хозир бунданам орқада бўлардик” деб мени янада ғазаблантирди.

Бу “СССР фарзандлари” нинг ёши бири 62 яна бири эса 56 да эди. Шу сабабли уларнинг гапларига “хўп” деганча сухбатни тугатдим.

Сўнг ўйладим демак улар авваллари Туркистон деб аталмиш ўлкани ажратиб сен “қозоқ”сан сен эса “ўзбек” дея бўлиб ташлаганини жуда кўплаб зулмлар қилганини, масжидларни ёптириб мактаб дарсликларига русларга хос бўлган хаётни киритиб халқ миясини захарлаганини, милёнлаб тонна пахтамизни олиб кетганини, буюк жадиларимизни отиб ташланганини, ва шундай жуда кўплаб ёмонликларни билишмайди.

Айнан шундай инсонлардан “яна россияга қўшилмасак парчаланиб кетамиз” деган гаплар чиқади. Демак биз бу авлодни кўп қисмини ёқотиб бўлганмиз. Агар шундай инсонлар турли илм даргохларида хозирги ёшларга дарс бераётган бўлса бу катта фожиа.


Авваллари яни бундан 1-2 йил аввал ёлда машинада ишда кўпроқ мусиқа эшитардим хозир эса бундан анча узқолашдим.

Машинада қулоқчин тақиб мусиқа эшитишдан кўра атрофни томоша қилиб кетишдан кўпроқ завқ олаяпман.

Инсон қаригани сари табиатга кўпроқ талпина бошларкан.

Ёшлигимда шахарда яшашни қиммат машинам, хашаматли ховлим, кўп пулларим бўлишини хохлардим. Хозир эса аксинча.
Иложи борича шахардан ташқарида юришни афзал кўраман, гавжум жойлар ёқмайди.


Олий мақсади машина олиш, тўй қилиш ва бой бўлиш бўлган миллат билан ривожланиб бўлмайди.


Бироз аввал инстаграмда бир видеога кўзим тушди.

Видеода бир йигит ижтимоий сўров ўтказган ва бир қизга “фалончи” каналга обуна бўлганмисиз деб савол берди,
қиз эса “нимага, қаерга” обуна бўлишим керак деганича қолди, бола яна савол берди “фалонча” блогерни мухлисимисиз қиз яна хайрон бола шунда агар мухлисиман деб айтсангиз пул бераман деди.

Сўнгра қиз мен шу блогерни тарафдориман яни мухлисиман деб жавоб берди ва пулни олди.

Видео устида эса “кўп китоб ўқиш оқибати” деб ёзилган эди
жамиятимиз хозирги холатини хаттоки собиқ СССР даврига хам солиштириб бўлмайди, мен бу гапим билан СССР яхши демоқчи эмасман лекин хозир унданда ёмон холатдамиз. Бундан 100 йил аввал ўзбекистон собиқ СССР таркибига қўшилган
яни 100 йил олдин бизнинг маданиятимиз марифатимиз урф одатларимиз умуман барча сохаларимиз ўлдирилган, ислом дини ўрнига эса атеизм илгари сурилган бўлса хозирда мустақиллигига 33 йил бўлган Ўзбекистонни ботқоққа ботиришда катта бир империянинг босими керак эмас.
Шунчаки бир телефонни олиб интернет орқали кераксиз савиясиз фақатгина инсонни зарарига ишлайдиган саёз контентларни кўриши етарли!


Forward from: Aziz Rahimov
Do’st tanlash haqida

Isloh qilsin. U sabab yaxshilaning.

Ko’rib o’zgaring. Yoki aytgani uchun o’zgaring.

Biri - u sizga namuna degani.

Ikkinchisi - rost gapiruvchi degani.

Ikkalovini birda topgan bo’lsangiz - lotoreya yutibsiz.

Topmagan bo’lsangiz - namuna bo’lishdan boshlang.

Yaqinlaringiz kamchiliklarini xolis tog’rilashdan boshlang.

Do’stlar do’st bo’lish orqali topiladi.

Mayli uzoq tanlang. Tanlaganingizdan keyin, brillant kabi asrang.

@azizrakhimov_blog


Салбий фикрлаш бизни бахтли қилиб қўймайди.


Японларда бир одат бор
агар бирор бир инсон иш жойида ухлаб қолса уни кўп ишлаганидан чарчаб ухлаб қолди деган фикрга боришади.

Юртимизда негадур бунинг акси
иш вақтида ухлаяпти демак кеч ухлаган, а бунга сабаб эса дея хархил ёмон гумонларга боришга жудаям “устамиз”.
Қаердан билиш мумкин у балки қўшимча ишда ишлар, ўқиши бўлиши мумкиндир, хархил уй рўзғор ташвишлари бордир, бирор бир муаммоси бордир дейишдан кўпинча йироқмиз,
бунга ўхшаш мисолларни ўнлаб келтириш мумкин.

Шундай гумонда бўладиган инсонлар кўпинча бахтсиз, хузурсиз ва ёки хайотларидан мамнун бўлмайдилар. Доимий салбий тушунчада эга бўлиш
кишининг кайфияти ва хаёт сифатига салбий таьсир кўрсатиши мумкин.


Матннинг кучи

Тасаввур қилинг, бир инсон бутун умр кўрган кечирганларини бир китоб шаклида чиқарди. Айтайлик шу инсон хозир 50 ёшда ва бир китобни ўқиш учун ўртача 4 – 5 кун вақт кетади. Бу дегани сиз 4 – 5 кун ичида бир инсоннинг 50 йил умрини яшашингиз мумкин. Ажойиб эмасми?!

Кўпроқ матн ўқинг, матн видео ва аудиога нисбатан кучлироқ, вақтингиз тежалади, ўртача 1 - 1,5 соатлик видеонинг матнини 30 - 40 дақиқада ўқиб бўласиз, ва шу каби бирқанча мисоллар келтиришимиз мумкин.

Мавзуга у қадар мос бўлмасада бир турк шоирининг сўзлари ёдимга тушди.

1931 йилда туғилдим

1937 йилда онам ўлди

1944 йилда Достоевский ўқидим
.
Ўша кундан бери хузурим ёқ. Биогриафиям бу қадар.

©️Джемал Сурея


Баьзан ўз хатоларимиз қолиб бошқаларнинг хатолари хақида “қайғурамиз”

Бугун бири билан учрашиб қолдим.

Мени кўриши билан мени хатойим хақида гапириб кетди.

Буни хархил ёллар билан исботлашга уринибхам кўрди.

Вахоланки мен у нарса хатолигин билиб тургандим.

Лекин ундай хатолардан у инсонда хам бор эди.

Кўпинча шундай бўлади. Ўзимизнинг муаммомиз қолиб бошқаларникига бурун суқамиз.

Дунёни ўзгартирмоқчи бўлган инсон энг аввало ўзидан бошлашм лозим.

20 last posts shown.