Ассалому алайкум ҳурматли устозлар ва азиз талабалар сизларни ва сиз орқали барча оила аъзоларингизни кириб келаётган 2025-"Янги йил" байрами билан самимий муборакбод этаман. Янги 2025-йил файзли-баракотли, тўкинлик, қувончли онларга бой, эзгуликлар йили бўлсин. Йил давомида сизни хушкайфият, хотиржамлик, мехр-оқибат ҳеч қачон тарк этмасин. Сизга соғлик-саломатлик, узоқ умр, фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилайман. Янги йилда янги бахт, янги омадлар хамиша хамрохингиз бўлсин. Ҳурмат билан Термиз давлат университети Тарих факультети ўқув ишлари бўйича декан ўринбосари Хайрулла Қобилов