Муҳокамага қўйилган алифбо ҳақидаги фикрларим (биринчи қисм)
Янгиланган алифбо ҳақида кўпчилик фикримни сўради, қуйида уларни имкон қадар содда ва қисқа равишда баён қилишга ҳаракат қиламан.
1. Ўзи керакмиди?
Керак эди, лекин анча йил аввал амалга оширилиши керак эди. Нима учун шунча йил давомида лотин алифбосига тўлиқ ўта олмадик? Бунга ундаги камчиликлар ва ноқулайликлар сабаб бўлаётганди. Бир ҳарфни тўғри териш учун олтитагача тугма босишга тўғри келаётганди. Вақтдан ютиш мақсадида одамлар ўзларига қулайлик ярата бошлади. Натижада oʻ ҳарфини 6, sh ҳарфини w, ch ҳарфини 4 сони билан ёзадиган авлод пайдо бўлди. Бунинг асосий сабаби — бир ҳарфни бир тугма билан эмас, бир неча тугма билан ёзилиши бўлди.
Имло қоидалари ҳам анча ислоҳотларга муҳтож. Янги имло қоидаларини ишлаб чиқишдан аввал эса алифбони ислоҳ қилиб олиш лозим. Бусиз барча уринишлар фойдасиз бўлади. 28 йиллик тажриба шуни кўрсатяпти.
2. Бошқа қиладиган иш йўқмиди? Қанча-қанча муаммоларимиз бор.
Таълим алифбодан бошланади. Бу тараққиётни жуда чўққига чиқариб юбормаса ҳам, одамларни бир зумда олим қилиб қўймаса ҳам, таълим тизимига билвосита ижобий таъсир кўрсатиши аниқ.
3. Бу сиёсий кучлар таъсирими?
Бу ислоҳотни сиёсатга боғлаш тўғри эмас. 4 та ҳарфни ўзгартириб биз ҳеч қайси давлатга қарам бўлиб қолаётганимиз йўқ.
4. Турклардан олиб ўзлаштириб қўйдикми?
Йўқ. Туркий тилли давлатлар алифболари ўрганилган ва шу асосда янгилик киритилган. Ş ва Ç ҳарфларини турклардан олинди дейиш ҳам хато. Бирор давлат у ёки бошқа ҳарфни ўз алифбосида ишлатса, у айнан шу давлатга тегишли ҳарф бўлиб қолмайди. Бундан ташқари, юқоридаги ҳарфларни фақатгина Туркия ишлатмайди ва Туркия ҳам кимлардандир олган:
— Ç белгиси илк бор эски испан ёзувида ишлатилган ва XVIII асргача муомалада бўлган. Туркия эса уни 1929 йилда — араб ёзувидан лотин ёзувига ўтиш пайтида ўзлаштирган.
— Ş белгиси илк бор 1860 йилда Руминия ёзувида ишлатилган. Ўшанда Руминия эски румин кириллицасидан лотин алифбосига ўтган. Ҳозир бу ҳарфларни турклардан ташқари яна ўнлаб давлатлар ўз ёзувларида ишлатади.
5. Энди саводсиз бўлиб қоламизми?
Саводсизлар саводсизлигича қолаверади. Биз ҳар нарсадан фожиа ясашни хуш кўрамиз-да. Мутлақо янги алифбо яратилмади-ку. Мавжуд 4 та ҳарфнинг шакли ўзгартирилди. Шу боис саводсизлик даражаси ошиши ҳақидаги гаплар пуч ва асоссиз.
Лотин алифбосида ўқишни билган одам, агар унинг хотирасида жиддий муаммо бўлмаса, 4 та ҳарфни ёдда сақлаб қолиши муаммо бўлмаслиги керак. Агар лотин алифбосини ҳали ўрганмаган бўлса, энди уни бемалол ўрганаверсин. Кўринишидан туркча матнга ўхшаса ҳам. Мажбурликдан бўлса ҳам. Ноқулай бўлса ҳам.
6. Ҳали лотин алифбосига тўлиқ ўтиб улгурмаган эдик, яна ўзгартиришнинг нима кераги бор эди?
Айнан лотин алифбосига тўлиқ ўтмаганимиз учун, тўғрироғи ўта олмаганимиз учун ҳам бу ишни қилиш керак эди. Биз вақтдан анча ютқазиб қўйдик ва бу нарса бизнинг энг оғриқли мавзумизга айланиб улгурди. Лекин буни кейинга суравериш ҳам ярамасди.
7. Китобларни қайта нашр қилиш учун катта маблағ кетади-ку?!
Мен иқтисодчи ёки молиячи эмасман. Лекин бу ислоҳот нуқсонли лотин алифбосидан фойдаланиб юришдан кўра кўпроқ фойда келтиради, молиявий жиҳатдан ўзини оқламаса ҳам, маънавий жиҳатдан оқлайди, деган умидларим бор.
8. Клавиатураларимизда бу белгилар йўқ-ку, қаердан олиб ёзамиз?
Тўғри, компьютердаги инглиз тили клавиатураси (раскладкаси)да бу белгилар йўқ. Лекин қонун қабул қилинса, барча операцион тизимлар учун янги раскладкалар ишлаб чиқилади. Ўшанда компьютер ёки телефонингизга лотин алифбосига асосланган янги ўзбек тили клавиатурасини бир марта қўшиб қўясиз-да, ҳар бир ҳарфни биргина тугма билан тераверасиз.
Давоми: https://t.me/xatoliklar/846
@xatoliklar