Болалар ва аёллар иштирокида тиббий кўриклар ташкил этилмоқда
✅ Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш, Адлия, Соғлиқни сақлаш вазирликлари ҳамкорлигида куни кеча пойтахтимизнинг Юнусобод тумани “Аҳмад Дониш” маҳалласида истиқомат қилувчи 18 ёшгача бўлган болалар ҳамда 49 ёшгача бўлган аёллар иштирокида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди.
📍Жорий йилнинг февраль-март ойларида ўтказилаётган “Хотин-қизлар ҳуқуқлари бўйича долзарб икки ой” доирасида бўлиб ўтаётган ушбу тадбир давомида тумандаги икки мингдан ортиқ хотин-қизлар тиббий кўрикдан ўтказилди ва уларга зарур маслаҳатлар берилди.
🔹Шунингдек, ойлик доирасида ташкил этилган Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан хотин-қизлар ҳуқуқлари кафолати ҳамда уларга берилаётган имтиёзлар мазмун-моҳиятини тушунтириш бўйича ўқув-семинари ўтказилди.