МУНОЖОТ
Ўзингдин ўзгага зор этма,
Илм бердинг хор этма.
Номардларга ёр этма,
Раззоқ ўзинг, Раҳмон ўзинг.
Дунёни сир-ла яратдинг,
Оламга нур таратдинг,
Қиблага ҳам қаратдинг,
Осмон ўзинг, Замон ўзинг.
Лойимни тупроқдан яратдинг,
Кўнглимга иймон таратдинг,
Онамга тўшаб жаннатинг,
Расулдан олисда бор этма.
Уйингдан чиқдим Раҳмоним,
Кезурман жаннат томоним.
Дўсту ёр кўргайдир омоним,
Тунимни зулматга чоғ этма.
Сабрдан айланар соатлар,
Ҳаммага тенг эрур ҳаётлар.
Сабрингда синалсам азобла,
Ўзингдан ўзгага зор этма.
Ким устун бўлибда жаҳона,
Ўтурлар барибир ҳайрона.
Қолурлар бир куни армона,
Расулдан олисда бор этма.
Не куйга тушсам ҳам ўзингдан,
Аҳд қилдим суянгум ўзингга.
Яхшилик кетмагай дилимдан,
Шайтонга йўлатма, тор этма.
Юмалоқ қозонда қайнатиб,
Луқмангни ҳалолдан чайнатиб,
Яхшилар ёнида яйратиб,
Орамиз ҳеч қачон тоғ этма.
24.08.2020 й.
Ўзингдин ўзгага зор этма,
Илм бердинг хор этма.
Номардларга ёр этма,
Раззоқ ўзинг, Раҳмон ўзинг.
Дунёни сир-ла яратдинг,
Оламга нур таратдинг,
Қиблага ҳам қаратдинг,
Осмон ўзинг, Замон ўзинг.
Лойимни тупроқдан яратдинг,
Кўнглимга иймон таратдинг,
Онамга тўшаб жаннатинг,
Расулдан олисда бор этма.
Уйингдан чиқдим Раҳмоним,
Кезурман жаннат томоним.
Дўсту ёр кўргайдир омоним,
Тунимни зулматга чоғ этма.
Сабрдан айланар соатлар,
Ҳаммага тенг эрур ҳаётлар.
Сабрингда синалсам азобла,
Ўзингдан ўзгага зор этма.
Ким устун бўлибда жаҳона,
Ўтурлар барибир ҳайрона.
Қолурлар бир куни армона,
Расулдан олисда бор этма.
Не куйга тушсам ҳам ўзингдан,
Аҳд қилдим суянгум ўзингга.
Яхшилик кетмагай дилимдан,
Шайтонга йўлатма, тор этма.
Юмалоқ қозонда қайнатиб,
Луқмангни ҳалолдан чайнатиб,
Яхшилар ёнида яйратиб,
Орамиз ҳеч қачон тоғ этма.
24.08.2020 й.