Yoshlar yetakchisi


Channel's geo and language: not specified, not specified
Category: not specified


Ushbu kanalimizda yoshlarimizga davlat tomonidan berilayotgan imkoniyatlardan foydalanishlarida ko‘maklashadi.

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
not specified, not specified
Category
not specified
Statistics
Posts filter


Талабаларга яна бир солиқ имтиёзи қўлланилиши мумкин

Молия вазирлиги томонидан жамоатчилик муҳокамасига қўйилган қонун лойиҳасига кўра, Божхона ва Солиқ кодексларига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.

▪️ Унга кўра, талабаларнинг олий таълим муассасалари ҳудудида ташкил этган пуллик спорт тўгараклари, ўқув курслари ва бошқа таълим хизматларини кўрсатишдан олинган даромадларини солиқдан озод қилиш таклиф этилмоқда.

▫️ Шунингдек, яна бошқа бир таклифга кўра 2022 йилнинг 1 майидан Ўзбекистон Республикасининг тижорат банклари орқали қайта молиялаштириладиган ёки қайта кредитланадиган халқаро молия институтларининг ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг маблағлари (қарзлари, кредитлари) ҳисобидан сотиб олинадиган товарларга (хизматларга) нисбатан солиқ ва божхона имтиёзлари қўлланилмайди.

Барча янгиликлардан вақтида хабардор бўлиш учун каналга обуна бўлинг👇👇👇👇
@Yoshlar_yetakchisi1


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
📣 Iqlim o‘zgarmoqda!

🥲 Biz bu o‘zgarishlarni har kuni, hayotimizning barcha jabhalarida: issiqlik, chang, suv, elektr, gaz, transport, qurg‘oqchilik orqali his qilamiz.

Ertaga kech bo‘lmasdan, harakatni bugun boshlash lozim!

❗️ Aynan yoshlar, aholining eng faol qismi sifatida, iqlim o‘zgarishlari oqibatida yashash qiyin Bo‘lmasligi uchun bugun nima qilish zarurligini ochiq aytishlari kerak.

Sizni 2022-yil 24-iyun kuni Toshkent shahrida bo‘lib o‘tadigan O‘zbekiston yoshlar iqlim forumida yoshlar bilan suhbatga taklif qilamiz.

Taqdimot, nutq, ko‘rgazmali va har qanday shaklda bo‘lgan ishtirok etmoqchi bo'lgan mavzungizni 2022-yil 31-mayga qadar uzclimate@gmail.com manziliga yuboring.

G‘oliblar eng faol yoshlar uchun poytaxtda tashkil etiladigan tantanali kechada yoshlar bilan suhbatlashish va BMTning O‘zbekistondagi vakolatxonasi rahbariga o‘z fikrlarini bildirish imkoniyatiga ega bo‘ladi.

Telegram sahifamiz👉@Yoshlar_yetakchisi1


❓Абитуриентлар бир вақтда ҳам кундузгига, ҳам сиртқига, ҳам кечкига топшира оладими?

ЖАВОБ:
Ҳозирча расман бундай қарор йўқ, аммо жорий йилдан шу тизимга ўтиш режалаштирилмоқда.

Эълон қилинган Президент қарори ЛОЙИҲАСИга кўра, жорий йилда ҳам абитуриентлар худди ўтган йиллардагидек тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси ва фанлар кетма-кетлиги бир хил бўлган бештагача бакалавриат таълим йўналишларини танлай олади.

Шунингдек, яхши янгиликлардан бири абитуриентларга бир вақтнинг ўзида барча таълим шаклларини танлаш имкониятини бериш таклиф этилмоқда. Масалан, абитуриент биринчи йўналишга кундузгини, иккинчисига сиртқини, учинчисига кечкини ва тўртинчисига масофавийни танлаши ҳам мумкин бўлади.

Аммо юқорида айтганимиздек, бу ҳозирча лойиҳа мақомида холос. Расмий ўзгариш бўлса, албатта етказамиз, насиб қилса.


👉 @Yoshlar_yetakchisi1


❓Магистратурага кириш учун чет тили сертификати бўлиши керакми? Бу қоида кучга кирдими?

✅ ЖАВОБ:
Ҳа, керак. Ушбу талаб 2021 йил 19 майдаги ПҚ-5117-сонли Президент қарорида белгиланган.

Қарорга кўра, 2022/2023 ўқув йилидан, яъни жорий йилдан бошлаб ОТМларнинг магистратура мутахассисликларига ҳамда олий таълимдан кейинги таълим ихтисосликларига танловларда миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга эга шахслар иштирок этиши тартиби жорий этилади.

❓Қанақада даражада талаб этилади?

✅ Бунда, филология йўналишлари бўйича камида С1 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификат, нофилологик йўналишлари бўйича эса В2 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификат талаб этилади.

❓Ушбу талаб кейинги йилга қолдирилиши мумкинми?

🤷🏻‍♂️ Билмасам, балки қолдирилар. Лекин Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги масъулларидан аниқлаштирганимда, кейинга қолдириш бўйича ҳеч қандай режа йўқлиги, бу масала кўриб чиқилмаётгани, яъни чет тили сертификати талаби магистратура ва докторантура учун жорий йилги имтиҳонлардан кучга киришини маълум қилишди.

Барча янгиликлардан вақтида хабардор бўлиш учун каналга обуна бўлинг👇👇👇👇
👉 @Yoshlar_yetakchisi1


⚡️ ОТМларга қабул квоталари лойиҳаси эълон қилинди

▪️ Қарор лойиҳасига кўра, 2022/2023 ўқув йили учун:

▪️ бакалаврлар тайёрлаш бўйича:

➖ кундузги таълим шаклига —76 728 нафар;
➖ сиртқи таълим шаклига — 27 365 нафар;
➖ кечки таълим шаклига — 2 575 нафар;
➖ масофавий таълим шаклига— 3 610 нафар.

▫️ магистрлар тайёрлаш бўйича — 11 082 нафар.

▫️ хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларида давлат гранти асосида кадрлар тайёрлаш бўйича — 100 нафар квота ажратилади.

▪️ Белгиланишича, молиявий ва академик мустақиллик берилган ОТМларнинг Кузатув кенгашлари бир ҳафта муддатда олий таълим муассасаларига тўлов-контракт асосидаги қабул параметрларини тасдиқлайди.

Бунда, тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари сони мос йўналишга белгиланган давлат гранти асосидаги қабул параметрларидан камида икки баробар кўп бўлади.

Барча янгиликлардан вақтида хабардор бўлиш учун каналга обуна бўлинг👇👇👇👇
@Yoshlar_yetakchisi1


❗️Маҳаллий маҳсулотларни биржа савдоларига чиқариш тартиби соддалаштирилади

Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтаётган йиғилишда айтилди. Жумладан:

➖ 1 июлдан биржада алоҳида истиқболли товарлар секцияси ташкил этилиб, маҳаллий тадбиркорларнинг ишлаб чиқарган маҳсулотини ортиқча ҳужжатларсиз сотиш йўлга қўйилади;

➖ энг яхши сотилган товарлар кейинчалик биржанинг асосий савдо майдонларига жойлаштирилади;

➖ тадбиркорларнинг давлат рўйхатидан ўтиши билан бир вақтда биржада ҳам ҳисобга олиш тартиби жорий этилади;

➖ маҳаллий тадбиркорларнинг маҳсулотлари учун биржа тўловлари 2 бараварга қисқартирилади;

➖ солиқ назоратида тадбиркорларнинг биржа орқали сотилган ёки харид қилинган товарлари бўйича қўшимча ўрганиш ўтказилмайди.

Барча янгиликлардан вақтида хабардор бўлиш учун каналга обуна бўлинг👇👇👇👇
@Yoshlar_yetakchisi1


⚡️@Ibratcampbot orqali “Ibrat” tillar oromgohiga roʻyxatdan oʻtish boshlandi!

Bugun, 17-maydan boshlab “Ibrat” tillar oromgohiga @Ibratcampbot Telegram boti orqali roʻyxatdan oʻtish boshlandi. Arizalar qabuli 20-mayga qadar (shu kuni ham) davom etadi.

Oromgohda ilk mavsum ingliz tilidan boʻlib oʻtadi. Bunda 16 yoshdan 25 yoshgacha boʻlgan, ingliz tilida kamida B1 darajaga ega barcha yigit-qizlar roʻyxatdan oʻtib, ishtirok etishi mumkin.

Platformada testni boshlash tugmasini bosgandan soʻng, test ishlash uchun 20 daqiqa vaqt ajratiladi. Tanqidiy fikrlash (Critical thinking) savollari uchun umumiy 10 daqiqa vaqt berilgan boʻlib, 2 ta savolning har biriga 5 daqiqadan.

Test va suhbatdan eng yuqori natija koʻrsatgan yoshlar oromgohga qabul qilinadi. Oromgohning birinchi mavsumi joriy yilning 6-12-iyun sanasida; ikkinchi mavsum esa 13-19-iyun sanalarida boʻlib oʻtishi rejalashtirilgan. Oromgoh mutlaqo bepul!

❗️Eslatma:
platformada test faqat har 2 soatda ochiladi (10:00, 12:00, 14:00, 16:00, 18:00, 20:00). Faqat ko'rsatilgan soatlarda kirib test ishlash mumkin. Roʻyxatdan oʻting: @Ibratcampbot

@alisher_sadullaev


⚡️@Ibratcampbot orqali “Ibrat” tillar oromgohiga roʻyxatdan oʻtish boshlandi!

Bugun, 17-maydan boshlab “Ibrat” tillar oromgohiga @Ibratcampbot Telegram boti orqali roʻyxatdan oʻtish boshlandi. Arizalar qabuli 20-mayga qadar (shu kuni ham) davom etadi.

Oromgohda ilk mavsum ingliz tilidan boʻlib oʻtadi. Bunda 16 yoshdan 25 yoshgacha boʻlgan, ingliz tilida kamida B1 darajaga ega barcha yigit-qizlar roʻyxatdan oʻtib, ishtirok etishi mumkin.

Platformada testni boshlash tugmasini bosgandan soʻng, test ishlash uchun 20 daqiqa vaqt ajratiladi. Tanqidiy fikrlash (Critical thinking) savollari uchun umumiy 10 daqiqa vaqt berilgan boʻlib, 2 ta savolning har biriga 5 daqiqadan.

Test va suhbatdan eng yuqori natija koʻrsatgan yoshlar oromgohga qabul qilinadi. Oromgohning birinchi mavsumi joriy yilning 6-12-iyun sanasida;
Ikkinchi mavsum esa 13-19-iyun sanalarida boʻlib oʻtishi rejalashtirilgan. Oromgoh mutlaqo bepul!

Roʻyxatdan oʻting: @Ibratcampbot
Yoshlar uchun yaratilayotgan imkoniyatlar va yangiliklardan birinchilardan bo‘lib habardor bo‘lish uchun kanalga obuna bo‘ling👇👇👇
@Yoshlar_yetakchisi1


ХТВ мактаб таъмири учун ота-оналардан пул йиғиш ноқонуний эканини эслатди

Мактабларни янги ўқув йилига тайёрлаш ва инфратузилмасини яхшилашга маҳаллий ҳокимликлар масъул. Ота-оналардан мажбурий пул йиғимларига йўл қўйилмайди, деб маълум қилди Халқ таълими вазирлиги.

Мактабларда ноқонуний пул йиғиш ҳолатлари ҳақида +998712020909 ишонч рақами орқали хабар бериш сўралмоқда.

👉 https://kun.uz/42193609

Барча янгиликлардан вақтида хабардор бўлиш учун каналга обуна бўлинг👇👇👇👇
@Yoshlar_yetakchisi1


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Wikipedia'ни ўзбек тилида тўлдиришга ҳисса қўшинг ва 50 миллион сўмлик стипендия ғолибига айланинг

Википедия очиқ интернет энциклопедиясига мақолаларнинг 63 фоизи инглиз тили, 6,9 фоизи рус тили, 4 фоизи турк тили ва бошқа тилларда киритилган. Афсуски, ўзбек тилидаги мақолалар 0,1 фоиздан ҳам кам кўрсаткични ташкил қилади.

Ёшлар ишлари агентлиги, АОКА ҳамда ўзбек тилида сўзлашувчи wikimedia гуруҳи фойдаланувчилари билан ҳамкорликда «Wiki-стипендия» марафони эълон қилинди. Бундан асосий мақсад интернет тармоғида ўзбек тилидаги фойдали маълумотларни кўпайтириш.

Ғолиблар:

🥇1-ўрин 50 млн сўм;
🥈2-ўрин 40 млн сўм;
🥉3-ўрин 30 млн сўм;

Энг фаол бешталикнинг ҳар бири 20 млн сўм, энг фаол ўнталикнинг ҳар бири эса 10 млн сўмлик бир марталик стипендия билан тақдирланади.

Марафон шу йилнинг 20 майидан 20 декабрига қадар ўтказилади.

Марафонда иштирок этиш учун @Wikistipendiya_bot Телеграм боти орқали рўйхатдан ўтинг. Батафсил маълумотни @wikistipendiya телеграм манзилидан олишингиз мумкин.


👉 @Yoshlar_yetakchisi1


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Xorijiy tillarni o‘rganishni istovchi yoshlarimiz uchun ajoyib yangilik👇

"YUKSALISH BOOKS"ning ingliz tilini oson va yengil o'rganish uchun mo'ljallangan kitoblari haqida eshitganmisiz?

Videoni tomosha qiling va ushbu savollaringizga to'liq javob oling.

☝️ Ha aytgancha, kitoblar tugab qolishi mumkinligini hisobga olib, hoziroq buyurtma bering!

Murojaat uchun:
☎️ +998914009300
📲 @Yuksalishbooks_manager


📚 Siz izlagan kitoblar, sizni ham izlamoqda. Shoshiling, ilm olishni ortga surmang!

Барча янгиликлардан в
ақтида хабардор бўлиш учун каналга обуна бўлинг👇👇👇👇
@Yoshlar_yetakchisi1


Кириш имтиҳонларида абитуриентларга тест ишлаш учун қанча вақт берилади?

Давлат тест маркази бу йил кириш имтиҳонларида абитуриентларга тест топшириқларини ишлаш учун қанча вақт берилиши ҳақида маълумот берди.

👉 https://kun.uz/41535334

https://t.me/Yoshlar_yetakchisi1


❗️Абитуриентлар диққатига: Биометрик паспорт мавжуд бўлса, ID карта олиш шарт эмас

Халқ таълими вазирлиги жорий йилда мактабни тамомлаб, олий таълим муассасаларига ҳужжат топширишни режалаштирган 16 ёшга тўлган мактаб битирувчилари ўз вақтида фуқаролик паспорти, яъни ID карта олишлари шартлигини эслатиб ўтди.

ОТМларга абитуриентларнинг ҳужжатлари Давлат тест марказининг dtm.uz сайти орқали онлайн қабул қилинади. Онлайн ҳужжат топширишда абитуриентлар ёки биометрик паспорт, ёки ID карта маълумотларини киритиш талаб этилади.

❗️Шу боис, 16 ёшга тўлган (ўқув йили охирига қадар тўладиган) битирувчилар ўз вақтида, яна ҳам аниқроғи ОТМга қабул жараёнлари бошлангунга қадар ID карта олиш ҳаракатида (ҳозир биометрик паспорт бермаяпти, фақат ID карта берилади) бўлишлари тавсия этилади.

Барча янгиликлардан вақтида хабардор бўлиш учун каналга обуна бўлинг👇👇👇👇
@Yoshlar_yetakchisi1


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
❗️Ғўддайганларга таллуқли...

⚡️Мен ғўддайганларни ёмон кўраман — Шавкат Мирзиёев.

Каналга уланиш 👇

https://t.me/Yoshlar_yetakchisi1


«Yosh kitobxon»da ishtirok etish uchun qaysi kitoblarni oʻqish kerak? #yoshkitobxon

«Yosh kitobxon» tanlovi 3 ta yosh toifasida — 10-14 yosh, 15-19 yosh va 20-30 yosh toifasida oʻtkaziladi. Yuqoridagi rasmlarda tanlovning yangi mavsumida ishtirok etish istagida boʻlgan yoshlar oʻqishi lozim boʻlgan kitoblar roʻyxati e’lon qilinmoqda.

Kanalga ulanish👇👇👇👇
@Yoshlar_yetakchisi1


Тестда ўтган йилгидан қандай ўзгаришлар бор?

Абитуриентлар эътибор бериши керак бўлган айрим жиҳатлар маълум бўлди.

1️⃣ Мутахассислик блокида саволлар сони оширилди. Ўтган йили "спецблок"да 20 тадан жами 40 та савол берилганди. Жорий йилда 30 тадан жами 60 та савол берилади;

2️⃣ Мутахассислик блокида биринчи ва иккинчи фанга бериладиган балл миқдори фарқ қиладиган бўлди. Ўтган йили иккала фанга ҳам бир хил 3,15 баллдан берилганди. Жорий йилда биринчи ўриндаги муҳим фанга 3,1 балл, иккинчи фанга 2,1 балл бериладиган бўлди. Демак, бир-бирига мос 5 та йўналиш танлашда ҳам бу йил ўзгаришлар бўлади. Ўтган йили иккаласига бир хил балл берилгани учун биринчи ва иккинчи фанга ажратилмаганди. Энди бу йил шунчаки 2 та фан тўғри келиши кифоя эмас, уларнинг муҳимлик ўрни ҳам аҳамият касб этади;

3️⃣ Йўналишидан қатъи назар барча учун тушадиган мажбурий блокдаги 3 та фанга бериладиган балл миқдори камайтирилди. Ўтган йили 2,1 баллдан берилганди, жорий йилда 1,1 баллдан бериладиган бўлди. Бу дегани мажбурий блокдан кўп балл тўплаб бўлмайди. Ўтган йили мажбурий блок 63 балл берарди, бу йил 33 балл тўплаш мумкин. Демак, жорий йилда асосий балларни мутахассислик фанларидан тўплаш мумкин, 2 та фанга жами 156 балл (82,5%) берилмоқда.

Тестга оид бошқа ўзгаришларни ҳам имкон қадар шарҳлаб боришга ҳаракат қиламан.


Каналга обуна бўлиш👇👇👇👇
👉 @Yoshlar_yetakchisi1


#Биласизми

💰 Ҳар бир мактабдаги бир нафар жисмоний тарбия ўқитувчисининг лавозим маошига 20 фоиз миқдорида устама тўлаш орқали маҳаллаларга "спорт тарғиботчиси" сифатида бириктирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Yoshlar_yetakchisi1




#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганлик учун пул тўлаш тартиби белгиланди

“Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида жамоатчилик назорати самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (255-сон, 12.05.2022 й.) қабул қилинди

📋 Қарор билан Сотиб олинган товарлар (хизматлар) қийматининг бир қисмини жисмоний шахсларга қайтариш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

☑️ Низомга мувофиқ, Ўзбекистон ва чет давлатлар фуқароларига ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан сотиб олинган товарлар (хизматлар) қийматининг 1 фоизи уларнинг фискал белгили чеклари солиқ органларининг махсус мобил иловаси орқали рўйхатдан ўтказилган тақдирда қайтарилади.

⏩ Корпоратив карта орқали товарлар (хизматлар) сотиб олинган ҳолларда, солиқ органларининг махсус мобил иловасида чек рўйхатдан ўтказилганда жисмоний шахсларнинг банк картаси рақами кўрсатилади.

🚫 Қуйидаги чеклар солиқ органларининг махсус мобил иловасида рўйхатдан ўтказилмайди:

▫️берилган кундан бошлаб 10 кун ўтган чеклар;
▫️аввал рўйхатдан ўтказилган ёки сотиб олинган товарлар (хизматлар) қийматининг бир қисми қайтарилган чеклар;
▫️автомобиль, ҳаво ва темир йўл чипталарини сотиб олиш натижасида олинган, шунингдек, алоқа ва коммунал хизматлар учун амалга оширилган тўлов чеклари;
▫️шубҳали харидорлар реестрига киритилган жисмоний шахслар чеклари.

❗️Жисмоний шахс томонидан сотиб олинган товарлар (хизматлар) қийматининг бир қисмини қайтариб олиниши ушбу жисмоний шахснинг жами даромадига киритилмайди.

🔰Шунингдек, қарор билан Махсуc дастур орқали солиққа оид ҳуқуқбузарликлар аниқланган ҳолатлар ҳақида солиқ органларини хабардор қилган жисмоний шахсларга пул мукофотини тўлаш тўғрисидаги низом тасдиқланди.

➡️ Унга кўра, солиқ органлари аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар ҳолатлари ҳақида солиқ органларининг махсус дастури орқали қуйидаги маълумотлар кўрсатилган ҳолда хабардор қилинади:

➖содир этилган солиққа оид ҳуқуқбузарлик тури;
➖солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этган хўжалик юритувчи субъект жойлашган жой.

✅ Ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар беришда жисмоний шахс солиқ органларининг махсус дастурида мобил телефон ҳамда банк картаси рақамларини кўрсатади.

💰Бир марталик пул мукофоти солиқ ҳуқуқбузарликлари учун белгиланган жарималарнинг 20 фоизи миқдорида белгиланади.

🔰 Жисмоний шахсларга бир марталик пул мукофоти қуйидаги ҳолатлар тўғрисида солиқ органларини хабардор қилганлик учун тўланади:

🔸 онлайн назорат-касса техникаси ва ҳисоб-китоб терминалларини қўллаш тартиби бузилганлиги;
🔸 нақд пул маблағлари ёки пластик карточкалар бўйича тўлов шаклига қараб нархлар сунъий равишда оширилганлиги ёки пасайтирилганлиги;
🔸 тадбиркорлик фаолияти давлат рўйхатидан ўтмасдан амалга оширилганлиги;
🔸идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш назарда тутилган маҳсулотларда қалбаки маркировка қўлланилганлиги ёки маркировка мавжуд эмаслиги;
🔸 савдо ва хизматлар кўрсатиш қоидаларининг бузилиши аниқланган бошқа ҳолатлар.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Yoshlar_yetakchisi1


⚡️ Aholini tadbirkorlikka jalb qilish uchun subsidiyalar ajratiladi

Hukumat qarori (252-son, 11.05.2022-y.) bilan Mahallabay ishlash va tadbirkorlikni rivojlantirish agentligining Aholini tadbirkorlikka jalb qilish jamg‘armasi mablag‘lari hisobidan subsidiyalar ajratish tartibi to‘g‘risidagi nizom tasdiqlandi.

Jamg‘arma mablag‘lari hisobidan ajratiladigan subsidiyalar to'g'risida quyidagi link orqali tanishishingiz mumkin:
👉 https://bit.ly/39WHR3S

Davlatimizda yoshlarga va fuqarolar yaratib berilayotgan imkoniyatlardan birinchilardan bo‘lib habardor bo‘lish uchun kanalimizga obuna bo‘lishni unutmang👇👇👇👇
@Yoshlar_yetakchisi1

20 last posts shown.

206

subscribers
Channel statistics