الفاروق


Channel's geo and language: not specified, not specified
Category: not specified


Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
not specified, not specified
Category
not specified
Statistics
Posts filter


Имом Маҳдий ҳақида суҳбат👆






Forward from: arabic.uz (hikmatlar)
Тадаббур

📕 Аллоҳ таоло айтади: "Икки жамоат бир-бирларини кўрган чоғда Мусонинг соҳиблари: «Энди қўлга тушдик», – дедилар. У (Мусо): «Йўқ! Албатта, Роббим мен билан, У Зот менга тўғри йўлни кўрсатур», – деди", Шуаро сураси, 62 - оят.

Мусо алайҳиссаломнинг асҳоблари: “Фиръавн ва унинг қавми бизга етиб олишади ва биз уларга бас келолмаймиз”, дейишди. Мусо алайҳиссалом қавмига қарата: “Иш сизлар тасаввур қилганидай эмас. Албатта Роббим ёрдам ва қувватлаш билан мен билан биргадир. У мени йўллаб қўяди ва мени нажот йўлига далолат қилади”, деди.

Мусо алайҳиссалом Аллоҳ таолонинг маъйиятига маҳкам боғланиш билан кифояланган эди ва ҳатто нажот қай йўсинда бўлишини билмас эди.

Келажак ҳақида яхши гумон қилиш ва Аллоҳ жалла жалалуҳуга қаттиқ ишониш лозимлиги ҳақида хабар берувчи бундай кучли иймонга қанчалар муҳтожмиз...

@arabicuz

iOS | Android
Instag
ram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube




.


Илм ўрганиш ёки илмсиз тортишув?




Forward from: Daniel Haqiqatjou Official
🤣


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Forward from: Аброр Мухтор Алий
#ҲАМДАРДЛИК

• Ўшлик қўшниларга сабр ва матонат тилайман!
• Бошларига келган мусибатдан ибрат олиб, улкан ажр билан чиқишлари тилакдошиман!
• Зарарлари ўрнини тўлишини сўрайман!
• Омин!

©️ Қўшнингиз Аброр Мухтор Алий

📨 Постни яқинларингизга ҳам улашинг!

📌Каналга аъзо бўлиш учун
манзил👇👇👇

https://t.me/AbrorMuxtorAliy


Суфён Саврий раҳимаҳуллоҳ: “Мусулмонларнинг ҳеч бирига нисбатан ёмон макр қилманглар. Зеро, “ёмон макр эса фақат ўз эгасига қайтадир”. Мусулмонларнинг ҳеч бирига нисбатан зулм, жиноят қилманглар. Аллоҳ таоло айтади: “Эй одамлар! Бу зулмингиз фақат ўз зиёнингизгадир. Бу дунё ҳаётининг матоҳи холос”, Юнус сураси, 23-оят.

“Ҳилятул авлиё”


Forward from: Ruslan Kurbanov
Я боюсь АЛЛАХА...

Камчыбек ТАШИЕВ, глава Госкомитета безопасности КЫРГЫЗСТАНА закладывает новую мечеть

И обращается с наставлением к верующим

https://youtube.com/watch?v=eHx-W33VwpI&si=3WL4pxJoEVa5eC0B


Forward from: Abdulqodir Samarqandiy
НОН КЕРАК...!
Буюк шайх Муҳаммад Қутб 1976 йилда Америка Қўшма Штатларида лекция ўқиётган эди. Одатига кўра лекция мавзуси тарбияга оид эди. Лекция тугагач, асл келиб чиқиши Мисрлик бўлган Канадалик бир киши уни танқид қилмоқчи бўлиб унга деди:
- Тарбиявий гаплардан ҳам зерикиб кетдик. Йигирма-ўттиз йил тарбияланамиз, сўнгра битта золим келиб бизни аввалги жойимизга қайтаради!
Шайх табассум қилиб деди:
- Тилингиздан билиниб турибдики, сиз Мисрликсиз. Фараз қилайлик биз сиз билан Мисрда ҳокимиятни эгалладик. Сизнингча ислом ҳукмига ким қарши чиқади?
- Америка, Исроил, Россия!
- Йўқ! Улар эмас. Аксинча, Мисрнинг билимсиз жоҳил кишилари. Улар мамлакатни эгаллаб ресурсларни тугатгандан сўнг: "Бизга ислом керак эмас, бизга нон керак!", деб додлашади!

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov


Forward from: Mubaşşir Ahmad
Имом Нававийнинг саллаларида тупроқ солинган ҳамён қистарилган эди. Салаф олимларимиз китоб ёзганларида сиёҳли ёзувни қуритиш мақсадида, ёзувга тупроқ сепишган. Бу ҳамёнларни ана шундай тупроқ солиб юриш учун фойдаланишган.

Кунларнинг бирида таҳорат олмоқчи бўлиб, имом Нававий саллаларини ёнларига қўядилар. Ўғри ҳамённи пул солинган деб ўйлаб, саллани олиб қочади. Имом унинг орқасидан тез борадилар. Ўғрининг ўғрилик сабабли гуноҳкор бўлиб қолмаслигини ўйлаб, ортидан: "Мен сенга саллани ҳадя қилдим, ҳадямни қабул эт!", дея қичқирадилар. Шофеъийларда ҳадя саҳиҳ бўлиши учун уни қабул қилиш шарт этилади. Ҳадя саҳиҳ бўлгач, ўғри ҳадя олган бўлиб, гуноҳдан қутилиб қолар эди. Аммо ўғри имомни тушунмайди, "менинг ортимдан қуваяпти", деб ўйлаб, тупроқ солинган ҳамённи олиб қолиб, саллани улоқтиради ва қочиб кетади. Имом бўлса ўғрининг гуноҳкор бўлиб қолмаслиги учун қилган ҳаракатлари баракасидан яна саллаларини қўлга киритадилар.

Қаранг, салафларимиз гуноҳкорларни гуноҳдан қутилтиришни ўйласалар, биз ўзгаларни гуноҳга ботиришга интиламиз, балки-да бегуноҳларни гуноҳкорга чиқарамиз.

@MubashshirAhmad


Forward from: FATVO.UZ | Расмий канал
​​ЖАМОАТ НАМОЗИДА АЁЛ ВА ЭРКАКНИНГ БИР САФДА ТУРИШИ
#Ҳаж_умра #намоз

❓1315-CАВОЛ: Масжиди набавий ва Масжидул ҳаромда бир ҳолатга кўзим тушди. Баъзи жойларда аёллар учун алоҳида жой қилинган экан. Аммо бошқа жойларда, масалан, масжидул ҳаром ташқарисида бир жойда эркаклар сафда турган бўлса, уларнинг ёнида аёллар ҳам саф тортган бўлади. Аёл киши эркак билан бир сафда турса, эркак кишининг намози бузилади”, деб ўқиган эдим. Юқорида айтилган ҳолатдаги намозлар шунга тушиб қолмайдими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ўзингиз айтгандек икки ҳарамда, айниқса, масжидул ҳаромда аёллар учун пластмасса тўсиқлар билан алоҳида жой қилинади. Бунда мутлақо муаммо йўқ. Эркаклар намозига таъсир қилмайди. Аммо бошқа жойларда шундай қилинмаган бўлса ва аёллар, гарчи маҳрам бўлса ҳам, ҳеч қандай тўсиқсиз ёки орада бўш жойсиз эркаклар билан бир сафда уланиб турса, аёлларнинг икки ёнидаги ва орқасидаги кишиларнинг намози бузилади.
Уламолар намозда аёл кишининг эркак билан баробар туриши сабабли эркакнинг намози бузилишига бир нечта шарт қўйишган. Шу шартлардан бири топилса, эркакнинг намози бузилади. Улардан бири эркак ва аёл кишининг орасида тўсиқ ёки бўшлиқ бўлмаслигидир. Бу ҳақида “Фатовои Оламгирия”да бундай дейилган:
ومنها أن يكونا بلا حائل ... وأدنى الحائل قدر مؤخر الرحل وغلظه غلظ الأصبع والفرجة تقوم مقام الحائل وأدناه قدر ما يقوم فيه الرجل، كذا في التبيين.
“(Битта фарз намозда аёл киши эркак билан бир сафда туриб қолганда эркакнинг намозининг бузилиш) шартларидан бири эркак ва аёл ўртасида тўсиқ бўлмаслигидир. Тўсиқнинг энг кичиги эгарнинг суячиғичалик, қалинлиги бармоқнинг қалинлигида бўлиши керак. Орадаги бўшлиқ ҳам тўсиқ ўрнига ўтади. Унинг энг ози бир киши турадиган жой бўлиши керак. “Табйин”да шундай келган”.
Демак, орада бир киши сиғадиган бўш жой ёки тўсиқ бўлса, эркакнинг намозига путур етмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


Forward from: arabic.uz (hikmatlar)
11825. Аксар одамлар куй-қўшикларни эшитиб юрадилар ва ўрнига эваз топмаганлари учун тарк этишга қодир бўлолмайдилар. Аллоҳга қасам, сўнгра яна Аллоҳга қасамки, агар банданинг қалбига Қуръон кирар экан, у мусиқа эшитишга тоқат қилолмай қолади. Аллоҳнинг каломидан афзал сўз ва калом йўқдир.

Бу ўринда муаммо, сен Қуръонни эшитасан-у, лекин у қалбингга етиб бормаётганидадир.

Мажид Закий.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


Forward from: arabic.uz (hikmatlar)
11826. Хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг!

200 минг туп хурмо боғлари Испаниянинг шарқидаги Аликанте минтақасида жойлашган. Унинг уруғ кўчатлари эса Андалус умавийлар давлати ҳукмдорларидан бири Абдураҳмон Дохил вақтида экилган. Амир Абдураҳмон бу ерда шундай мураккаб ирригацион суғориш тизимини жорий этганки, ҳанузгача бу тизим ишлаб келади ва хурмозорлардан ҳосил олинади.

🔻Абдураҳмон ибн Муовия ибн Абдулмалик Умавий Қурайший. 113 ҳижрий санада Дамашқда туғилган, 172 санада Қуртубада вафот этган.

https://t.me/arabicuz





20 last posts shown.

165

subscribers
Channel statistics