Эълон қилинмаган шеърлар туркумидан
"Отамнинг шеърлар архивидан эълон қилинмаган қуйидаги шеърни сизга ҳам илиндик.
Шеър 1958 йилда ёзилган. Демак, шоир 16 ёшлик ўспирин бўлган. Бу шеърда, биз ёш йигитнинг беғубор мафкурасида пайдо бўла бошлаган бир-бирига қарама - қарши туйғулар, исённинг туғилишини гувоҳи бўламиз."
***
Афтингни бужмайтиб,
Масхара қилдинг.
Тилингни билмаган қишлоқи чолни.
"Серёжа*, кўрдингми, сартлар мана шу,
Кечиргин, бунақа жониворларни"...
Тиржайиб, шипшидинг ҳамроҳинга сен.
Йўқол кўзларимдан, йўқол, эй аблаҳ,
Ким бўлсанг ҳам йўқол!
- Русман!
- Йўқ Ёлғон! Йўқол, сен рус эмас, миллатсиз аблаҳ...
"Серёжа, Серёжа" қандай азиз ном...
Менинг юрагимга қандай яқин сўз,
Эҳ, Серёжа Пушкин, меҳри кенг инсон.
Олийжаноб одам сен ҳам эдинг рус,
Сен ҳам рус эдинг- ку, номинг дунёни,
Безаб турганида топилмай таққос.
Сен ҳам рус эдинг-ку, олтин лирангни,
Даштлар дўсти Қалмоққа этганда мерос.
Булар хам рус... Лекин, лекин бутунлай бошқа,
Нимадандир кибр билан кўкрак кермоқда.
Бошқаларни оёғила кўрсатиб туриб,
Олийжаноб рус номини сотиб турмоқда.
Бу рус аблаҳ дейман, кечиринг дўстлар,
Йўқдир менда миллатчининг қора нафаси.
Хафа бўлдим мен улардан, лекин хурсандман,
Катта эмас бу шеъримнинг умумлашмаси...
1958 йил
* Александр Сергеевич Пушкин
✍ Абдулла Орипов
@abdullaorifijodi