#жума
🕌 ЖУМАГА БОРМАСА НИМА БЎЛАДИ.
Абу Жаъд аз-Зомрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким писанд қилмай уч жумани тарк этса, Аллоҳ унинг қалбига муҳр босади", дедилар".
("Сунан" эгалари ва Ҳоким ривояти)
Изоҳ: Огоҳ бўлингким қалбига муҳр босилишлик кофир, мунофиқларнинг сифатидир. Яъни Аллоҳ Кофирларни қалбига муҳр босгандир. Аммо жумани тарк қилишлик шунчалик катта гуноҳ бўляптики шу сабабдан мусулмоннинг қалбига ҳам муҳр босиляпти.
Қалби муҳрланди дегани: Ислом, иймон, дин ҳақида, Аллоҳ ҳақида эшитгиси келмай қолади, эшитса юраги сиқилиб кетаверадиган бўлиб қолади. Аммо гуноҳ, фуҳш нарсаларни қанча эшитса, қанча кўрса мазза қилаверади. Гуноҳ қилиб мазза қиладиган (жаҳаннамий) бўлиб қолади. (Аллоҳ сақласин).
🕌 ЖУМАГА КИМЛАР БОРМАСЛИГИГА РУХСАТ БОР.
Ториқ ибн Шиҳобдан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Жамоат ила жума (ўқиш) ҳар бир мусулмонга ҳақдир, вожибдир. Илло, тўрт тоифа бундан мустасно: мамлук қул, аёл киши, ёш бола ва бемор", дедилар".
(Имом Абу Довуд ривояти)
Изоҳ: Агар сиз қул ёки хотин киши ёки вояга етмаган ёш болакай ёки жумага боролмайдиган даражада касал бўлсангиз, жумага бормасангиз сизга гуноҳ бўлмайди. Аммо шу тўрт тоифадан бўлмасангиз Жумага бориш сизга ҳақ бўлади. Бормасангиз қаттиқ гуноҳкор бўласиз.
▪️Яна бир нуқта: Ҳадисни бизга шайтон нотўғри тушунтирмасин. Бу ерда Пайғамбаримиз бу тўрт тоифа жумага келмасин демаяптилар. Жумага келмаса гуноҳ бўлмаслигини айтябдилар. Пайғамбаримиз замонида Аёллар, ёш болалар, беморлар жумага келар эди. Бу тоифадаги инсонлар ҳам жумага келишликга ҳаракат қилса фазилат бўлади. Аммо келмаса гуноҳкор бўлишмайди.
Валлоҳу алам.
@abulzakariya