Хусусий капитал нима?
#мулоҳаза
Компанияда активларни сотиб олиш учун пул жалб қилишнинг икки йўли бор. Агар пул қарзга олинса, молиялаштириш манбаи мажбурият дейилади. Агар компания мулкдорлари томонидан инвестиция қилинса, молиялаштириш манбаи хусусий капитал сифатида таснифланади.
✅ Кўп учрайдиган хатолик
Кўпчилик мулкдорлар ўтган йилда компания ихтиёрида қолдирилган фойдани бизнесни кенгайтириш учун сарфлаганига қарамай, навбатдаги йилда жами тақсимланмаган фойдани дивиденд сифатида олишга қарор қилишлари мумкин. Бу пайтда компания ушбу дивидендни тўлаш учун айланма капиталдан ортиқча пул оқимини яратиши қобилиятига хали эга бўлмаган бўлиши мумкин. Натижада, тўланган дивиденд суммаси кейинчалик компанияни паст ликвидли қилади. Яъни компанияда иш ҳақи суммалари, солиқлар ва бошқа қарз маблағларини тўлашда мунтазам кечикишлар юзага келади. Шунинг учун тақсимланмаган фойдани қанча қисмини дивиденд шаклида олиш кераклигини аниқлаш ҳам бир санъат хисобланади.
@account_and_taxation

Хусусий капитал- бу мулкдорлар компанияга активларни сотиб олиш учун инвестиция қилган суммадир. Бундай инвестицияни икки йўл билан амалга ошириш мумкин.
1️⃣ Биринчисида мулкдор шундай дейди: "Яхши, менинг бизнесимга активлар сотиб олиш учун пул керак, шунинг учун мен ўз чўнтагимдан маблағ киритаман. Бизнес кейин менинг инвестиция қилган пулимни бизнес активларини сотиб олиш учун ишлатади”. Бу сумма молиявий ҳисоботда устав капитали ёки акциядорлик капитали каби номлар билан аталади.
2️⃣ Иккинчи усулда мулкдорлар компания ишлаб топган фойдани компанияда қолдириш орқали инвестицияни амалга оширади. Бизнеснинг эгаси мулкдор бўлгандан кейин, унинг фойдаси ҳам мулкдорга тегишли бўлади, албатта. Мулкдорлар бу фойдани нима қилишни хал қилишади. Баъзида мулкдорлар: "Яхши, менинг бизнесим фойда келтирди ва мен бу фойданинг бир қисмини шахсий фойдаланиш учун оламан. Яхта сотиб олишим керак, Анталияга саёхат қилмоқчиман” дейишади. Компаниянинг фойдасини мулкдор шу тартибда олишини дивиденд деб аталади.
Энди, аксинча, кўпинча мулкдорлар: "Яхши, менинг бизнесим фойда келтирди. Мен озгина дивиденд оламан, лекин кўп қисмини бизнесни кенгайтириш учун қайта йўналтираман" дейишади. Бизнес бу фойдани кўпроқ бино сотиб олиш, кўпроқ ускуна сотиб олиш, кўпроқ товар-моддий захиралар сотиб олиш учун ишлатади. Агар фойда бизнесда қолдирилса, хусусий капиталнинг бу моддаси тақсимланмаган фойда деб аталади.