Дўстларимиз кўпинча мендан асарларини таржима қилиб беришимни илтимос қилишади. Камина “муҳаррирталаб таржимон” бўлсам ҳам, хўп ё йўқ дейишдан аввал, ҳамма ижодкор дўстларимга қуйидагиларни тавсия қиламан.
Олдин эса, мана бу саволларни ўзимизга бериб кўрамиз: Хўш, 10 та шеърим, битта ҳикоям ё романимни ўзимизнинг қоракўз таржимонимиз бошқа тилга ўгирди, дейлик. Энди нима бўлади? Хўп, яна кимларнидир ёрдамига суяниб, таржима қилинган асарингизни қайсидир чет мамлакатдаги бир газета, журнал, антология ва ё машҳур онлайн нашрга юбордингиз ва босилиб чиқди ҳам, дейлик. Кейин-чи? Албатта, бу нарсадан ижодкор қувонади, руҳланади, илҳомланади. Аммо, шу етарлими? Йўқ! Айни шу схема билан Сиз яна бошқа асарингизни ўша ё бошқа таржимонга ўгиртирасиз, яна бошқа нашрларга юбортирасиз ва ҳоказо. Бу жараён тез содир бўлмайди, таржима, ношир ё журнал топгунингизча, орадан анча (балки камида 3-4 ой) вақт ўтади. Сиз шу вақтингизни ўзингизни халқаро майдонга чиқиш учун сарфласангиз бўлармиди? Албатта, бўларди! Хўш, қандай қилиб?
1) Асарларингиз таржима қилиниб, фалон мамлакатда чиқишидан аввал ўзингиз ўша мамлакатга чиқинг! Бу осонмас, албатта, аммо имкон топса бўлади. Масалан, чет эл ижодий сафарингизни Ҳиндистондан бошланг. У ерда ҳам, бошқа кўп мамлакатлардаги каби, ижодий тадбирлар тили – инглиз тили. Демак, сиз Деҳлидаги шеърият фестивали ва ё Кераладаги ёзувчилар конгрессига бориш учун инглиз тилини бемалол сўзлашиш даражасида билишингиз керак. Йўқса, барча қилган ҳаракат ва харажатингиз ҳавога учиб кетади. Нега? Чунки, биринчидан, сизнинг замонавий ёзувчи ё шоир сифатида оддий инглизчани ўрганмаганингиз анжуман ташкилотчиси ва иштирокчиларида ўта ёқимсиз таассурот қолдиради ва сиз ҳатто ўша тадбирда қатнашсангиз ҳам, келгусидаги “фоллов ап” ва ижодий муносабатлар учун ёпиқ фигурага айланасиз. Агар ўзингизга ижодий уфқлар кенг очилишини истасангиз, ҳозироқ инглиз тилини ўрганишга киришинг! Қаерда, дейсизми? Онлайн ресурлар сероб, яъни Интернетдан минглаб бепул инглизча дарсларни топиш мумкин. Масалан, мана буни кўринг: https://www.britishcouncil.uz/english/mooc . Тошкентда ҳам бепул инглиз тили курслари, суҳбат клублари мавжуд. Уларни ҳам кўришим заҳоти қўшимча постларда улашиб тураман. Бундан ташқари, Юдаков уй-музейида ўзимизнинг инглизча суҳбат клубимиз бор. Ҳозирча Телеграм гуруҳида давом этяпти бу мулоқотимиз. Тез орада униям қайтадан жонли бошлаймиз. Агар орангизда инглизчани мактаб, университетда, ё мустақил ўрганиб, анча мустаҳкамлаб олганлар бўлса, ҳеч иккиланмай ўз асарларини таржимасига ўзи киришсин! Албатта, муҳаррир деган катта муаммомиз бор. Униям аста-аста ҳал қиламиз!