AJDODLAR IZIDAN...


Channel's geo and language: not specified, not specified
Category: not specified


🔺YouTubedagi AJDODLAR IZIDAN KANAL sahifasining rasmiy telegram kanali!
https://youtube.com/c/AjdodlarIzidan

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
not specified, not specified
Category
not specified
Statistics
Posts filter


Jum‘a oqshomi muborak

@AJDODLARIZIDAN KANALI


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🎙MULLO ABDULLATIF QOZIDOMLA
🎥XUDOYIM MENGA 30YIL G'AZAB QILDI DEBDILAR
Abdulloh Ibn Muborak Rohimahulloh

👇🏻TO'LIQ VIDEO YOUTUBE KANALIMIZDA!
https://youtu.be/dyIzfl2PeYE


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
📜TURKIY MAVLUDI ShARIFDAN
MISRALAR
🎙ABDURAUF QORIAKA


@AJDODLARIZIDAN KANALI


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
📹 Xazrati Muhammad Amin domla qalamlariga mansub. MARSIYA. Muhammad Qosim qoriakamni xotirlab...

@AJDODLARIZIDAN KANALI


«Мен илмдан бир бобни ўрганиб, уни бир мусульмонга ўргатишим, бутун дунё меники бўлиб, уни Аллоҳ йўлида садақа қилишимдан кўра севимлироқдир».

© Ҳасан Басрий Рохимахуллох

@AJDODLARIZIDAN KANALI


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🎙Мулло Абдуллатиф Қози Домла
🎥 Тўлиқ видео тез кунда
🟢премёра
🔺https://youtube.com/c/Ajdodlarizidan

🍃 @AJDODLARIZIDAN KANALI


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🎙MULLO ABDULLATIF QOZI DOMLA

🎥"Ким мени суннатимни тирилтирса, умматларим фасод қилганда, бас батахқиқ мени тирилтирибди"- деганлар пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам.

🌱 @AJDODLARIZIDAN TELEGRAM KANALI


YouTubeda tomosha qiling: ABDULLATIF QOZI DOMLA | MAVLUDGA UMMAT PESHVOLARINI TARG'IBLARI | QASIDAI BURDA | TURKIY MAVLUD
https://youtu.be/ZQ_vQBJldOA


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🎙МУЛЛО АБДУЛЛАТИФ ҚОЗИ ДОМЛА

🎥TO'LIQ VIDEO TEZ KUNDA...
YOUTUBE KANALIMIZDA!

🔴https://youtube.com/c/AjdodlarIzidan

🌱 @AJDODLARIZIDAN KANALI


🖼Суратлар сўзлаганда.

Аждодларимиз хар қадамларида суннатга эргашганлар. Ўз хаётларини, Хазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хаётларига мувофиқ, у зот алайҳиссалом каби яшашга қаттиқ жидду жахд қилганлар.

"Ким мени суннатимни тирилтирса, умматларим фасод қилганда, бас батахқиқ мени тирилтирибди"- деганлар пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам.

🌱 @AJDODLARIZIDAN KANALI


Мажлислардан бирида Ҳасан Басрий (раҳматуллоҳи алайҳ) ҳамсуҳбатларидан сўрадилар:

– Экин пишиб етилганидан сўнг нима қилинади?

– Ҳосил йиғиб олинади, – деб жавоб беришди.

– Шуни билинг, гоҳида экин пишиб етилмасидан олдин унга офат (касаллик) етиши ҳам мумкин, – дея Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ фарзанд тарбиясига лоқайд бўлиш оқибатига ишора қилдилар.


Фарзанд улуғ неъматдир. Оталик, оналик масъулияти катта. Бурчини тўғри тушунган ота-она тарбияга асло эътиборсиз бўлмайди.

Тарбия жуда нозик ишдир. Фарзандга бир яхши одатни сингдириш учун бир неча ой, ҳатто йиллар керак бўлади. Бу машаққатли иш ота-онадан катта қунт ва сабр-қаноат талаб этади. “Сабр қилган кам бўлмас” ҳикмати фарзандига яхши таълим бериб, одоб-ахлоқли қилиб тарбиялаган кишилар ҳаётида исботини топган.

Фарзанд тарбиясида онанинг ўрни беқиёсдир. Чунки болалар кўп вақтлар оналари билан бирга бўлишади. Шу сабабли ҳам Расулуллоҳ ﷺ: “Хотинлар тўрт нарсанинг бири учун никоҳга олинади: мол-дунёси, насл-насаби, чирой-жамоли ва дин-диёнати учун. Сен дин-диёнатлисига уйланиб муваффақият қозонгин, эй қўлинг тупроққа белангур!” деб марҳамат қилганлар (муттафақун алайҳ).

Баъзан ота-она меҳр кўрсатяпман деб ҳам ўзларига, ҳам болаларига зулм қилишади. Бурч деганда, фарзанди айтганини муҳайё этишни тушунишади. Мутахассислар таъкидлашича, бундай шароит болада худбинлик, дангасалик, лоқайдлик иллатларини уйғотади. Шу билан бирга, ўта сиқиқ муҳитда яшаган, оиласи, ота-онасидан етарлича меҳр кўрмаган болаларда ҳам бу каби иллатлар, айниқса, худбинлик шаклланиб боради. Демак, ҳар бир ишда бўлганидек, фарзандга меҳр беришда ҳам, қаттиққўл, талабчан бўлишда ҳам ўртача йўл тутиш керак.

Донишмандлар болани ниҳолга қиёслашади. Ниҳол чоғидаёқ тўғри ўсишига эътибор берилган, яхши парваришланган дарахтнинг ҳосили ҳам шунга яраша бўлади.
Баъзи ота-оналар болаларига болаликданоқ нотўғри тарбия бериш билан уларни ахлоқи ва тушунчаларини эгри қилиб қўйганлар. Ҳозирги кунда аксар ота-оналар болаларига "Хаётда энг мухими пул" деган шиорни билиб билмай уларни онгларига сингдириб боришмоқда. Болаларга яҳшилик ва ёмонлик, дин-эътиқод, тўғрилик ва эгрилик, оқ-қорани танитиш мавзулари кўп оилаларда йўқолиб кетган.
Ота-она унинг ўрнига болаларини ҳали у курсдан хали бу курсга, Рус тилидан олиб спортга ундан олиб инглиз тилига берадида шу билан кеч киради. Эртасига ҳам шу ҳол қайтарилади. Икки соат болаларни йиғиб уларга маънавий дарс бериш ота-онанинг қўлидан келмай қолди. Натижада бола дунёвий илм-фанни ўқиябди, кучли спортчи бўлаяпти, лекин маънавий қашшоқ бўлиб бораяпти. Ўзбекистондан Сурия мамлакатига ИШИД сафига адашиб қўшилиб кетганларнинг жуда кўпи маънавий қашшоқ, яхши-ёмонни ажрата олмаган дунёга мухаббати кучли бўлган инсонлардир. Хаётда мухими пул топиш деб катта бўлганлар жуда кўпи халол нима? Харом нима? Фақига бормай катта бўлдилар. Натижада тижорат қилса фирибгар бўлаяпти, хукумат ишларида ҳам давлат мулкини талон тарож қилиш, порахўрлик каби жирканч жиноятларга йўл қўйишмоқда.
Азиз ота-оналар фарзандингиз тарбиясига бефарқ бўлманг! Ҳар куни 1-2 соат вақт ажратиб фарзандингизга оила дарсликларини, аждодларимиз маънавиятини ўргатиб боришни унутманг!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Бизга уланинг! ⬇️

@AJDODLARIZIDAN KANALI


#хайрат
#фикр_қил

Ибн Аббосдан ривоят қилинади Пайғамбар алайҳиссаллом: “Катталаримизни ҳурмат қилмаган, кичикларимизга раҳм қилмаган биздан эмас”, деганлар.

(Термизий ривояти)

#Фарқини_кўринг

Хазрати Ибн Аббос розиёллоҳу анҳудан ривоят қиладилар Пайғамбаримиз ﷺ:
“Катталаримизни ҳурмат қилмаган, кичикларимизга раҳм қилмаган биздан эмас”, деганлар.

(Имоми Термизий роҳимаҳуллоҳ ривоятлари)

Ушбу ҳадисга амал қилган аждодларимиз доимо Исломга аввал кирган, ибодатни аввал бошлаганларни жуда ҳурмат қилишар ва бошқалардан ҳам шуни талаб қилардилар. Бугунги кунга келиб шу амаллар ҳам унутилганга ўхшайди. Инсон бир гапни гапиришдан олдин ўйлаб гапириши керакку. Сахобаи киромлар, авлиёлар, солих ўтган зотлар, бу покиза динни бизгача етиб келишига сабаб бўлган зотларни ушбу хадисга муофиқ хурмат қилинса мақсадга муофиқ бўлади. Баъзи ёш муллолар, турли даврларининг оғир синовларини бошларидан ўтказиб, дину диёнатларини сақлаб қолган, дин йўлида қаттиқ синовлардан ўтиб омон-эсон бугунги давргача динни бизларга соф ҳолатида етказиб келган зотларга нисбатан хурматсизлик қилишиб, Исломда ҳамма тенг” дейдилар. Инсон ўтган отаси ёки онасини гапирганда ҳам "раҳматлик" деб қўшиб гапиради. Аммо илмсизлик ёки жохиллиги сабабми ўтган мўтабар зотларга нисбатан хурматсизлик қилиб қўяди.

Юқоридаги биргини хадисни айтишдаги фарқни бир кўринг! Биринчисидан иккинчисининг айтилиши, ўқилиши қанчалик файзли баракотли эканини кўрасиз.

Шунинг учун биз ҳам ўз даврининг оғир, машаққатли синовларидан ўтказган аҳли илм, устозларимиз ва кекса намозхонларни ҳурмат қилсак Аллоҳ таъолонинг амрига итоат этган бўламиз. Халқимиз ичидан одоб-ахлоқ, ўзаро ҳурматни кетказишга ҳаракат қилувчиларни тўғри йўлга бошлаш барчамизнинг бурчимиздир.


➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖

@AJDODLARIZIDAN KANALI


Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак суннатларини ўзларига одат қилиб олган аждодларимиз

🍃 @AJDODLARIZIDAN KANALI


#Хазрати_ИМОМИ_АЪЗАМ рохматуллохи аълайх.
Ҳаж сафарларидан шу маълум бўладики, ҳаж мавсумида "Ҳарамайни шарифайн"да ададлари ўнга яқин, ҳали ҳаётда бўлган кекса саҳобийлар розияллоҳу анҳумни зиёрат қилиш бахтига мушарраф бўлиб, ҳамда атрофи жавонибдан келадиган кўплаб тобеъини киром уламолари билан мулоқот қилганлар. (Ҳазрати Имомимиз илм ва аҳли илмдан фойдаланишга жуда ҳам ҳарис бўлганлар) Ул зотларнинг қай бирларидан кўпроқ, яна қайсиларидан озроқ, битта масала ёки битта ҳадиси шарифни бўлса ҳам ўрганиб, натижада шайхларининг саноғи тўрт минга етди. Ривоят қилинишича, уларнинг еттиталари саҳобайи киром розияллоҳу анҳум, қолганлари эса тобэиъийни киром бўлганлар.
Мовароуннаҳрнинг шайхи, машриқнинг фақиҳи деган ном қозонган, тарихлари ҳижрий 150-йил (Имоми Aъзам пиримиз роҳимаҳуллоҳ вафот бўлган сана) туғилиб ҳижрий 217-йил Бухорода вафот топган Имом Aбу Ҳафси Кабир ал-Ҳанафий, ал-Бухорий алайҳи роҳматул Борийнинг замоналарида бир мажлисда Имоми Шофиъий алайҳирроҳманинг тобеълари ўз имомларини, Имоми Aъзам пиримиздан мартабада юқори деб айтганларида, Aбу Ҳафси Кабир роҳимаҳуллоҳ уларга: "Имоми Шофеъийни неча адад шайхлари бор, қани санангларчи?",- дедилар, улар санаб-санаб саксонтада тўхтадилар, шунда Aбу Ҳафси Кабир роҳимаҳуллоҳ ўз шериклари билан Ҳазрати Имомимизнинг шайхларини номма ном санаб тўрт минг ададга етказдилар ва айтдиларки бу имомимизнинг энг кичик фазилатларидандур!
Шу ўринда мулоҳаза қилиб кўрайлик. Минг йиллардан ортиқ аждодларимиз шундай улуғ ва ислом тарихида, мазҳаблар орасида энг муқаддами, энг кучлиси, энг тобеълари кўп бўлган ҳанафий мазҳабида ҳеч ихтилоф қилмай эргашиб келганлар.
Aждодларимиз ичида санаб саноғига етиб бўлмас қанчадан қанча фақиҳлар, муфассир-у муҳаддислар, забардаст уламолар ва руҳий тарбия пешволари пири комил-у мукаммиллар борлигини. Яна қайта айтаман буларнинг барчаси мазҳабимиз бошлиқлари Имоми Aъзам пиримиз роҳимаҳуллоҳга ва ул зотнинг шогирдлари мазҳабимиз мужтаҳидларига буюк эътироф ва ишонч билан эргашиб келганликларини ўйласак, бу тафаккурдан сўнг энди замонамиздаги баъзи бир мазҳабимизнинг ҳужжатларини, ўзини танимаслиги ҳамда беодоблиги билан заъиф деб, гўё саҳобайи киром розияллоҳу анҳумни муборак кўзлари билан кўриб, уларнинг муборак сўзларини муборак қулоқлари билан эшитиб, улардан ҳадиси шариф ривоят қилган Имоми Aъзам пиримиз роҳимаҳуллоҳ билмаган саҳиҳ ҳадиси шарифни булар билган бўлиб ихтилоф қилувчи кимсаларни аҳволини ҳам ўйлайлик. Минг афсус, нақадар тубанлик ва залолат ҳамда разолат!


@AJDODLARIZI




YouTubeda tomosha qiling: Ajdodlar Izidan
https://youtube.com/c/AjdodlarIzidan

16 last posts shown.

4 201

subscribers
Channel statistics