ХАЁЛ
Қайдадир шиддат-ла жўш урар
қамишзор қўшиндай жонланиб.
Қалдирғоч тўлқинга тўш урар,
Ўмбалоқ ошади хонбалиқ.
Менинг ҳам яшагим келадир.
Кечувга от солар чавандоз,
Ҳурковуч чумчуқлар маҳлиё.
Боғ йўли. Соялар пояндоз,
Капалак Мажнундан бахтлироқ.
Менинг ҳам яшагим келадир.
Олланар офтобда олмалар,
Товланар бедалар ям-яшил.
Арилар (тирранча боладай)
гулдан бол ўмарар яйрашиб.
Менинг ҳам яшагим келадир...
Ёлғизлик шеъримнинг дояси,
Қароғим қувончга ташна, ёр.
Чоҳдаман, чунонам чорасиз,
Қирқ ўрим сочингни ташла, ёр,
Менинг ҳам яшагим келадир.
Нурмуҳаммад АЗИЗ
Қайдадир шиддат-ла жўш урар
қамишзор қўшиндай жонланиб.
Қалдирғоч тўлқинга тўш урар,
Ўмбалоқ ошади хонбалиқ.
Менинг ҳам яшагим келадир.
Кечувга от солар чавандоз,
Ҳурковуч чумчуқлар маҳлиё.
Боғ йўли. Соялар пояндоз,
Капалак Мажнундан бахтлироқ.
Менинг ҳам яшагим келадир.
Олланар офтобда олмалар,
Товланар бедалар ям-яшил.
Арилар (тирранча боладай)
гулдан бол ўмарар яйрашиб.
Менинг ҳам яшагим келадир...
Ёлғизлик шеъримнинг дояси,
Қароғим қувончга ташна, ёр.
Чоҳдаман, чунонам чорасиз,
Қирқ ўрим сочингни ташла, ёр,
Менинг ҳам яшагим келадир.
Нурмуҳаммад АЗИЗ