“Андижон ҳанафийлари” расмий канали ишга тушди
Аҳли сунна ва жамоа — суннатга амал қилувчи ва кўпчиликни ташкил этувчи кишилар. Ҳозиргача мусулмонларнинг асосий ва жумҳур оммаси эътиқод ва амал қилиб келаётган ақидавий мазҳабнинг номи. Асри саодат давридан сўнг турли фирқалар юзага чиқиб, уларнинг сўзлари тарқалгандан кейин Имом Абу Мансур Мотуридий ва Имом Абул Ҳасан Ашъарий каби зотлар Аҳли суннанинг эътиқодини баён қилдилар, нақлий ва ақлий далиллар билан фирқачиликни олдини олдилар. Шунинг учун ҳам ушбу икки буюк алломани - Аҳли сунна вал жамоанинг ақоид бобида имоми эканини таъкидлнган. Имом Ибн Ҳажар Ҳайтамий шундай дейдилар:
"المراد بالسنة ما عليه إماما أهل السنة والجماعة الشيخ أبو الحسن الأشعري وأبو منصور الماتريدي
яъни: “(Аҳли сунна сўзидаги) Суннатдан мақсад – аҳли сунна вал жамоа имомлари Абул Ҳасан Ашъарий ва Абу Мансур Мотуридий тутган йўлдир” (“Аз завожир ан иқтирофил кабоир” китоби).
Хусусан Имом Абу Мансур Мотуридий раҳматуллоҳи алайҳ турли ботил ақидавий фирқалар кўпайганда у киши саҳобалар, тобеъинлар ва замондошлари: таба тобеъинларнинг соғлом ақидаларини жамлаб, шарҳладилар ва Аҳли сунна ақидасини ҳимоя қилдилар.
Минг йиллардан бери мусулмонлар маҳкам тутган мана шундай йўналишларда барчамиз собит туриб, фарзандларимиз ва ёш авлодга ушбу тушунчаларни сингдиришимиз айни муддаодир.
Ёшларимиз ўз эътиқоди ва мазҳабини яхши билса, ҳар хил оқим аъзолари уларни чалғита олмайди ва тўғри йўлда бардавом бўладилар, иншаллоҳ.
Ушбу каналда ҳам Аҳли сунна вал жамоа эътиқодига оид долзарб маълумотлар бериб бориш билан бирга турли адашган фирқаларга раддиялар бериб борилади.
Аллоҳ таоло барчамизга Ўзининг ҳидоят йўлида мустаҳкам ва собит туришни насиб айласин!