#классик адабиёт
Умар Хайём рубоийлари кириб бормаган ўзбек хонадони бўлмаса керак
Умар Хайём математика, астрономия ва фалсафада ўз даврининг буюк мутафаккири эди. У математика тарихида биринчи бўлиб, п-даражали илдиз чиқаришнинг умумий усулини таклиф этган.
1077 йилда юнон олими Эвклид китобига шарҳ ёзиб, бутун сонларнинг илдизини топиш йўлларини кўрсатиб беради. 1079 йилда Хайём янги ислоҳ қилинган календарь ишлаб чиқаради. Бу календарь Европада ундан 500 йил кейин қабул қилинган ва ҳозирги вақтгача қўлланилаётган Григориан календаридан ҳам аниқроқ бўлган. Унинг алгебра ва геометрия борасидаги кашфиётлари, илмий фаразлари 400-800 йил кейин Декарт, Ньютон, Венцел каби Европа олимлари томонидан тасдиқланган.
Хайёмнинг астрономия соҳасидаги изланишларига Мирзо Улуғбек ҳам юксак баҳо берган. У ўз даврида “Рисолатул-кавн ват-таклиф” (“Коинот ва унинг вазифалари”), “Рисола фил-вужуд” (“Борлиқ ҳақида рисола”), “Рисола фи куллияти вужуд” (“Борлиқ умумийлиги ҳақида рисола”) каби асарлари билан машҳур бўлган. Умар Хайём илмий изланишлардан чарчаган пайтидагина рубоийлар битган ва ўзини шоир, деб санамаган.
Тақдир тақозосини қарангки, Умар Хайём умрининг асосий қисмини сарфлаган фаннинг турли соҳаларидаги буюк кашфиётлари бир чеккада қолиб, рубоийлари унинг номини инсоният қалбига муҳрлади.
– Хайём рубоийларининг сони турли маълумотларда 11 тадан 1200 тагача эканлиги айтилади. Аслида, Умар Хайёмни дунёга машҳур қилган унинг рубоийларидир. Умар Хайём шоир бўлмаган, лекин ҳаёт ҳақида баъзи мулоҳазаларини 4 қаторлик шеър қилиб қоғозга тушириб қўяверган.
ХVIII асрга қадар унинг рубоийлари ҳақида тадқиқотлар олиб борилмаган. У ҳақда дастлаб Оксфорд университети профессори Томас Гайд, сўнгра Фон Гомер Биргестел ва Меме Николослар тадқиқот олиб боришган. 1859 йили инглиз шоири ва таржимони Эдвард Фитз Жералд Умар Хайёмнинг 70 рубоийсини таржима қилиб, эълон қилганидан сўнг, бу шеърлар жуда машҳур бўлиб кетган ва инглиз тилидан жаҳоннинг бошқа тилларига ҳам таржима қилинган, – дейди Республика тожик миллий маданий маркази раиси Жафар Холмўминов.
Юртимизда Умар Хайёмнинг фалсафий мазмуни теран ва бадиий жиҳатдан пишиқ рубоийлари атоқли мутаржим Ш.Шомуҳамедов таржимасида бир неча бор нашр этилган. Кейинчалик Жамол Камол шоир рубоийларидан бир қанчасини арузий вазни билан ўзбек тилига ўгирган.
Хайём асарлари, қайси соҳага тааллуқли бўлишидан қатъи назар, фалсафа билан узвий боғлиқ. Бошқача айтганда, унинг илмий, тарихий ва бадиий мероси абадий ям-яшил дарахтга ўхшаса, фалсафа бу дарахтнинг ўқ томиридир.
https://t.me/angren_sakigulom